Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 11 Август 2016 Кӯришлар: 2351
Печат

 

sirdaryoСуғд вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Сирдарё ва Зарафшон сувидан ичган экинзорлар, мевазорлар гуллаб-яшнайди. Бу икки дарё соҳилларида яшаётган инсонлар эса, яратувчанлик ишқида меҳнат қилишади. Икки улуғ шоир – Абуабдулло Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳам ана шу икки дарё соҳилларида туғилиб, вояга етганлар. Ҳозирда эса, Суғдда уларнинг ворислари ижод этишмоқда.

«Сир-Зарафшон илҳомлари» деб аталган рукнда суғдлик шоир ва носирлар ижоди билан таништириб борамиз. Рукннинг биринчи меҳмони – Содиқ Ҳожимурод.

Содиқ Ҳожимурод Суғд вилоятининг Fончи (ҳозирги Деваштич) ноҳиясида дунёга келган. Меҳнат фаолиятини ноҳия газетасида суратчи-мухбирликдан бошлаган. Сўнг мухбир, ўзбек бўлимининг мудири, масъул котиб вазифаларида ишлаган. У - Тожикистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, мамлакат матбуоти аълочиси.

 

FАЗАЛЛАР

 

Умр ўтаркан мазмун излаб, то жаҳонда бор мен,

Кўрсатай дейман, фақат сират билан дийдор мен.

Дил шиори эзгуликдир, бадниятлардан ҳазар,

Туҳмату иғво йўлидан юрмадим зинҳор мен.

Юзма-юз таърифу тавсифларга йўқдир тоқатим,

Кимса айбим деса, лек қаршимда, миннатдормен.

Эътиқод, инсоф-адолат бобида ким ҳақ эса,

Бўлса ҳамки, душманим ул, айламам инкор мен.

Ким адоват қилса менга, мен адоват қилмагум,

Қаҳ-қаҳим бирлан ғаразгўй кўнглига озормен.

Турмушимнинг ғам-қувончи дилда минг шукронадир,

Ранжимасман тақдиримдан, яхшиларга ёрмен.

Ўзни кўрмакдир илинжим оқибат кўзгусида,

Дилни хуш этгувчи тасвирларга умедвормен.

Келса фурсат, дил фалак парвозига шайлангуси,

Учса гар, тупроқ аро сингиш учун тайёрмен.

Мангу уйқум ҳам яқин деб, чекмагум афсуским,

Содиқо авлодларнинг қонида бедормен.

 

ххх

Гар қўли гул боғбонсан – сайри гулзоринг ҳалол,

Мисралар дилларга манзур бўлса, достонинг ҳалол.

Ота-онанг, ёру дўстинг қалбида комил ишонч,

Хулқу атворинг сазовор эрса, виждонинг ҳалол.

Гарчи мушкулдир юмушлар, интилишдан чарчама,

Тўғриликни пеша билсанг, аҳду паймонинг ҳалол.

Ҳар бир инсон излар инсоний кўнгилга йўл мудом,

Ушбу туйғуга эришсанг, шуҳрату шонинг ҳалол.

Мустақиллик, қадрият карвонининг ҳамроҳисан,

Манзилинг равшан эса, фаҳм этки, сарбонинг ҳалол.

Ваъдалар айлаб, вафо қилсанг, муносиб меҳри дўст,

Васл учун бир лаҳза истаб, топар имконинг ҳалол.

Чиқ рақиб-ла беллашиш-чун ошкору рўйирост,

Енгсанг омад – сенда, йўқса, берган ул жонинг ҳалол.

Мен элим эъзозида деб, қувнагайсан, Содиқо,

Бил, гар аввал эл ғамин ерсан – еган нонинг ҳалол.

 

ххх

Ҳар нигоҳинг оташин, парвонаси йўқ манчалик,

Ўртамай, куйдирса кош ул лаҳзада гулханчалик.

Ишвапеша қошингу киприкларинг билмайди лутф,

Ноз-итоб айлаб, дилимга ўқ узар мерганчалик.

Мен сенингман, орзумни не сабаб пинҳон тутай,

Ошкор ўзингга ишқим яшнаган гулшанчалик.

Лек чаманда эътиборим йўқлигидан оҳким,

Меҳру розинг сезмагайман наргису савсанчалик.

Хоки пойинг тўтиёдир, қилма ундан бенасиб,

Гар дилингда раҳм бўлса, мен учун арзанчалик.

Майли, гарчи зулм этарсан, мен сен тараф,

Балки, сенсиз бир нафас ҳам энди қилгай анчалик.

Ёр учун дил берсалар-да, неча Содиқ, қанчалик,

Севмаганлар, севмагайлар, мен сени севганчалик.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Авлиё узун ота зиёратгоҳи

Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига

Муфассал...

Миллий либослар

 

Ёки уларнинг чўнтак кўтармас нархлари хусусида

Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: "Либосларининг ярашганини қаранг-а",- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428445

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9691571
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2789
3533
2789
9654609
58654
132053
9691571

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 15-06-2026 19:44:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015