Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2583
Печат

 

non 2019Қўшни Деҳқонобод қишлоғи катта йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли ноҳия марказига борган-келган қишлоқдошларим шу қишлоқ кўчаларидан ўтишади.

Бугун ҳам йўлим ушбу қишлоққа тушди. Кўчалари тоза ва озода, йўл четидаги ариқлардан зилол сувлар шилдираб оқиб ўтмоқда. Йўл четидаги чиройли деворлар, бир-биридан кўркам қурилган уйлар кишининг ҳавасини

келтиради. Болалар тўп-тўп бўлишиб, дарахтлар соясида қувнаб ўйнашаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Жудаям кўркамлашиб кетибди, бу кўчалар.

Хаёлим мени ўтмишга бошлади. Ҳув анави каттакон дарахт тагида жойлашганди, ўша тегирмон. Пастаккина лойдевор ёнида қўлбола тегирмон бир маромда ишлар, навбат кутганлар ана шу девор ёнида қатор бўлиб ўтиришарди…

Бугун тарихимизнинг даҳшатли замонига айланган биродаркушлик уруши даврини эсладим. Қишлоғимизда яшовчи кекса оқсоқол ўзи гувоҳ бўлган ушбу воқеани бир неча марта айтиб берганди.

-Уруш давом этаётган ўша кунларда ўғилларимнинг тегирмонга боришига қаршилик қилиб, ярим халта буғдойни аравачага ортиб тегирмонга боргандим, - деганди оқсоқол, -Тегирмон бир маромда ишлар, тегирмончи – ўрта яшар киши тегирмон дўлига жимгина тикилиб турарди. Одамлар қатор бўлиб ўтиришар, ҳеч ким бир-бири билан гаплашмас, навбати келган заҳоти ғалласини ун қилдириб, шошиб жўнаб қоларди. Узоқлардан ўқ овози гумбурлаб қолар, бундан одамлар янада ваҳимага тушишарди. Навбатга қўйилган халта-ю пақирлар вақти-вақти билан бироз олға силжитиб қўйиларди. Шу пайт қўлида пақир кўтарган кекса киши келиб ғалласини навбатга қўйди. Пақирдаги дон буғдой ёки арпа эмасди. Супурги уруғи-ю маккажўхори дони аралаштириб солинганлиги шундоқ кўриниб турарди. Пақир соҳиби бир четда бошини қуйи солиб ўтирди. Одамлар унга ачиниб қарашар, куйинганидан кўз ёши тўкканлар ҳам бўлди. Ярим халта ун чиқариб олган киши тегирмон ёнидаги эски латтани ерга тўшади-да, икки ҳовуч ун солди ва ҳалиги киши яқинига қўйди-да, индамасдан жўнаб қолди. Ундан кейин ҳам бир неча киши унинг бу амалини такрорлади, натижада, анчагина ун йиғилди. Ҳалиги киши бошини тобора қуйи солар, ун берган кишилар ҳақига пичирлаб дуо қилиб қўярди…

Мамлакатда юз берган биродаркушлик уруши халқ бошига кулфатлар келтирди. Қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар қурбон бўлишди. Аҳоли иқтисодий жиҳатдан қийналиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаган оғир кунларни бошдан кечирди. Парвардигор ушбу жабрланган одамларга раҳм қилиб, ўша мудҳиш кунларни ортда қолдирди. Умид кўзларини нажотга тиккан халқнинг орзуси рўёбга чиқди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жон куйдириб қилган заҳматлари ва оқилона сиёсати туфайли, юртимизда биродаркушлик уруши олови сўндирилди. Унинг аянчли оқибатлари бартараф этилиб, дориломон, тўкин-сочин кунларга етдик. Яхши кунларга етказган Аллоҳга чексиз шукроналар айтаман.

Ўй-хаёлларга берилиб қишлоқдан чиқай, деб қолганимни сезмай қолибман. Димоғимга хонадонларнинг биридан таралаётган хушбўй ҳид урилди. Болалигимдан димоғимга ўрнашиб қолган бу ёқимли ҳид ҳузур бағишлайди менга. Бунчалик ширин-а, эндигина тандирдан узилган иссиқ нон ҳиди?!

 

Хайрулло Мирзоназар,

Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, Жайҳун ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ҳаромхўрлик – виждоннинг фалаж бўлгани

 

Парвардигор одамзотни ўзига энг яқин мавжудот қилиб яратган ва уни маънавий дунёсини обод қилиш учун иймон, виждон, номус, инсоф, ҳалоллик ва адолат сингари покиза ҳамда улуғ инсоний фазилатлар билан сийлаб қўйибди.

Аллоҳнинг бу марҳаматини тўғри фаҳмлаб, ундан имкон қадар баҳра олган одам боласи ўзининг "умр қасри"ни юқорида зикр этилган, ота-боболар бошларига тож қилган зийнатлар билан нақшу нигор айласа, ҳаёти том маънода

Муфассал...

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2609875

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10343286
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4895
6116
26739
10274571
78798
161581
10343286

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 13-11-2026 23:31:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015