Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 3085
Печат

 

m saidov rudakiТожикистон Республикасининг “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, кучга кирганига ҳам ўн йил бўлди. Бу ўтган йиллар мобайнида мазкур Қонунга икки марта ўзгартиш ва қўшимчалар (16.06.2008 ва 21.07.2010) киритилиб,  у халқ орасида “танзим” номи билан машҳур бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Қонун моҳиятини дастлаб тушунмаган кишилар кейинчалик

унинг халқ манфаатларини кўзлаб ишлаб чиқилганига амин бўлишди. Бу борада мутахассис ходимларнинг тушунтириш ишлари жараёни муваффақият билан кечиб, унинг ҳар бир бандига омма орасида кенг шарҳ берилди. Шунингдек, мукаммал бўлган ушбу Қонуннинг биронтаям бандини менсимасликка ҳеч кимнинг маънавий ҳуқуқи йўқ.

Яқинда қабул қилинганлигига ўн йил тўлган ушбу Қонун аслида халқ иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида, аҳолининг маърака ўтказиш маданиятини юксалтириш, камбағаллик сатҳини пасайтириш йўлида юзага келганлиги рост.

Зеро, ўша йиллари эл орасида тўй ва бошқа урф-одатларни ўтказиш ўзига хос “мусобақа”га айланиб кетганди. “Мен сендан камми?” қабилида ўтказилаётган тўю маъракалар камида уч кун давом этар,  исрофгарчиликлар авжи аълога чиқарди. Тўйдан сўнг бойлар унчалик қийналмасалар-да, аҳолининг камбағал қатлами йиллаб қарз узишига тўғри келарди.

Шунингдек, совуқ маъракаларда ҳам  марҳумнинг «уч кунлиги» дастурхон  ёзилмасдан, «Қирқ» маросими   ихтиёрий  равишда 80 киши иштирокида  фақат бир хил таом  тарқатилиб, ўтказилиши ва марҳумнинг  қариндош-уруғлари  йил маросимини муқаддас Рамазон ойи  ёки Қурбон ҳайити кунида  ихтиёрий равишда,  100 киши иштирокида  бир хил  таом тарқатган ҳолда  ўтказишлари мумкинлиги,  дафн ва мотам маросимларида  «оши сари тахта», «душанбалик»,  «жумалик», «етти», «йигирма»,  «олти ойлик» дастурхонларини  ёзиш,  чунончи,  пул ва бошқа буюмлар тарқатиш  тақиқланганлиги,  гўрков ва  мурдашўй хизматига ҳақ тўлаш  бундан мустасно эканлиги, илгари уч кунлаб жуда катта харажатлар эвазига ўтказиладиган маросимларни маълум бир рамкага солди.

Қонунда, шунингдек, туғилган куннинг фақат оила даврасида ўтказилиши ва хатна тўйи, никоҳ тўйи, «ҳожи чақирди» ва  «ҳожи оши»  тадбирларини ўтказиш ё ўтказмаслик критериялари белгилаб берилди.

Бунинг ўрнига, тежаб ўтказилган хатна тўйидан орттирилган маблағ тўйболалар балоғат ёшига етгунича банкларда уларнинг номига  имтиёзли шартлар ва давлат кафолатига эга бўлган  шахсий  ҳисоб  очишлари мумкин бўлиб, бу ўша боланинг келажакда қийналмаслиги ва таълим-тарбия олиши учун кафолатдир, албатта.

Мазкур Қонуннинг яна бир афзал томони шундаки, молиявий имконияти бор пулдор кишилар – жисмоний ва юридик шахсларни   анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш бўйича  маҳаллий комиссиялар иштирокида қаровчисиз қолган болалар ва камтаъминланган оилалар болаларини хатна  қилиш маросимини   ўтказишга вазифадор этади. Албатта, бу мажбурий эмас. Лекин шундан сўнг, хатна ва никоҳ тўйларининг оммавий равишда у ёки бу сармоядор кишилар томонидан ўтказиб келинаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Қонун ўз навбатида, тантаналар ва маросимларнинг уй-жой бинолари  олдидаги  майдончалар  (ҳовлиларда),  шахсий уйлар ёки қаҳвахоналар, ошхоналар ва тўй залларида жамоат тартибига риоя этган ҳолда ўтказилишини белгилаб берди. Диний характерга эга бўлган «Мавлудхонлик» маросимини эса, ихтиёрий  равишда,  фақат масжидларда  ўтказилиб, унда пул йиғилмаслиги ва  тарқатилмаслиги, дастурхон ёзилмаслиги аниқ баён этилган. Энг муҳими эса, ушбу тантаналару  маросимларда пул сочишнинг тақиқланиши. Зотан, исрофгарчилик барча динларда-ю, давлат қонунларида қораланган амал.

Бизнинг Чоргултепа жамоати ҳудудида яшовчи аҳоли ҳам ушбу Қонуннинг бошдан-оёқ халқ манфаатларини ўйлаб ишлаб чиқилганини тўлиқ англаб етиб, мана ўн йилдирки, ўзларининг тўю маъракаларини ушбу Қонун белгилаб берганидек ўтказиб келмоқдалар. Инчунин, мазкур  Қонуннинг 4-моддасига биноан, жамоатимиз ҳузурида ташкил этилган доимий комиссия  жамиятда халқ маросимлари-ю, анъаналарини тартибга солиш бўйича фаолият юритмоқдалар. Ва бу комиссиялар иши самарали бўлиб, кўнгилдагидек натижаларга эришилмоқда. Айниқса, жамоатнинг Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш бўйича бош мутахассиси Лола Ниёзова, ёш, серғайрат мутахассис Маҳмадамин Солиевлар жамоат раиси Юсуф Сангимуродов бошчилигида ушбу комиссия ишларини олиб бориб, аҳоли орасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини яхши йўлга қўйган.

Ҳа, давлат ва Ҳукуматнинг ушбу Қонунни йўлга қўйишдан асосий мақсади халққа ғамхўрлик бўлиб, аҳоли турмуш тарзини юксалтиришдан иборатдир. Зеро, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам ҳар бир чиқишларида аҳолини тежамкорликка чорлаб келади. Зотан, тежамкорлик фаровон турмуш кафолати бўлиб, келажакда бошқалар қўлига қараб, муҳтож бўлиб қолмаслик чораси ҳамдир.

 

Муҳаммадмўмин Саидов,

Рўдакий ноҳияси, Чоргултепа қишлоқ жамоати котиби.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Аввал кассага, кейин киссага…

 

Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Муфассал...

САҚЛАН ТАРКИ АДАБДАН…

 

Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2426326

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9681812
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2084
9468
27203
9632917
48895
132053
9681812

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.102
Бугун: 13-06-2026 03:20:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015