Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 29 Март 2018 Кӯришлар: 2323
Печат

 

95-1499347960Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Боз устига, у тарихий шахс - сирли сеҳргар Волф Мессинг тўғрисида ҳеч нарса билмаган.

Берлинда яшаётган Волф Мессинг қонли уруш, минг-минглаб кишиларнинг ҳалок бўлиши ва ниҳоят, қудратли фашист машинасининг ҳалокати ҳақида олдиндан башорат қилган. Ва ана шу кундан бошлаб, уни гестапо таъқиб қила бошлаган. Мессинг Германиядан қочиб қолишга муваффақ бўлган ва ўз Ватани - Полшага етиб олган. Унинг онаси, опа-сингиллари ва қариндошлари дастурхон атрофига тўпланишган.

Опаларидан бири укасига ўйламай-нетмай шундай деган:

- Биласанми, Волф, гарчи биз яхши яшамаган бўлсак ҳам, тўғриси, қийналсак ҳам, онам сен юборган пулларнинг бир тийинини ҳам ишлатгани йўқ, сақлаб қўйибди.

Волф онасига тасвирлаб бўлмас таажжуб билан қараган,

- Нега? Нима учун? Мен бўлсам, сизлар ҳеч қийналмасдан яшаяпсизлар, дебон, хотиржам эдим…

- Мен бир кун келиб уйга қуруқ қўл билан, чўнтагинг бўм-бўш, бир тийинсиз қайтишингни билардим, - дейди она ўғлининг кўзига тик қараб.

Волф Мессинг онанинг улуғлиги, кўзи тўқлиги, узоқни кўра олиши ва донишмандлиги чексиз-чегарасиз эканлигини тушуниб етади…

Ўша қайғули кунда биз - хотиним ва ўғлим билан пойтахтдан ота уйимга қараб учдик. Укам ва сингилларим дафн маросимининг бор заруриятларини бажариб бўлган эканлар.

- Бугун оғир кун бўлди, - мен уйимиздагиларга юзландим. - Бироз мизғиб олинглар, эртага янада оғирроқ бўлади. - шундай дея, ўртанча синглим томон ўгирилдим, - икковимиз онамнинг бошларида ўтириб чиқамиз.

Кўзимизга сира уйқу келмади. Тонггача онажонимнинг хислатларини, унинг қандайин ажойиблиги, оқкўнгиллиги, меҳрибонлиги, меҳнатсеварлиги, ғамхўрлиги, болалигимиздаги воқеалар ҳақида эслаб чиқдик. Анъанага кўра, тонг ёришмасдан бурун биз маҳаллага оиламиз бошига тушган қайғу - онажонимнинг бу дунёни тарк этганини хабарлашимиз зарур эди.

Уйимизга юзлаб кишилар, эркак, аёл, кекса ва ёшлар узоқ-яқиндан келишар, кўнгил сўрашар, қайғумизга шерик эканликларини айтишарди… Бунга қарамай, йўқотмоқ азоби томоқларимизни бўғарди.

Мен дўстимдан илтимос қилдим:

- Илтимос, битта овозкучайтиргич топиб келгин.

У менга ҳайрон бўлиб қаради, лекин бир сўз демасдан чиқиб кетди.

Овозкучайтиргич ўрнатилганда, ҳовли одам билан лиқ тўла эди. Бу пайт кўз ёш қилишга ҳам кучим қолмаганди. Мавжуд урф-одатларга тўғри келмаса-да, мен дард тўла мисраларни ўқий бошладим… Шеър йиғлади, фарёд қилди, нола чекди, онажонимнинг қадамларини, овозини, беғубор кулгисини, унинг меҳрибон-мунис кўзларини, у ёпган болдек ширин нонларни, қоғоздек оппоқ қилиб ювадиган кирларини, чаққонлик билан териб, қуритадиган меваларини эслаб турган кўча ва деворлар оша кезди.

Ҳовлига чиққанимда, атроф сув сепгандек жим-жит эди. Мен оппоқ соқолли отахонларга - отамнинг дўстлари ва тенгдошларига бир-бир назар солдим. Ҳаммасининг кўзи ёшга тўлган эди.

Отахонлардан бири деди:

- Ўғлим, яқинроқ келгин,- мен унинг олдига бориб ўтирдим. - Раҳматли онанг неча ёшда эди?

- Етмиш олтида.

- Ҳозир қайси ой?

- Муборак Рамазон ойи.

- Синглимиз бу дунёни қачон тарк этди?

- Кеча, ўн иккига яқин…

- Кеча пайшанба эди. Уни бугун, жума куни тупроққа топширамиз. Билиб ол, Яратган биҳиштий онангга бундайин меҳрибонлик қилган. Бу улуғ айёмда жон бериш ҳар бандага ҳам насиб қилмайди. Синглимизнинг жойи жаннатдан бўлсин!

Мен хўрсинганча, енгил нафас олдим, кўнглим таскин топди…

Эртаси куни "уч" маросимига тайёргарлик кўриларди. Кенжа синглим қўллари титраганча онамнинг уйи эшигини очади. Тахмондаги сандиқ қопқоғини кўтаради. Яхшилаб тахланган ҳар хил чиройли матолар устида бир китоб турганини кўради…

Ва синглим мени чақирди.

У китобни очиб, варақлар орасидаги пулларни кўрсатди. Улар мен онажонимга юборган пуллар экан. Демак, у пулларни деярли ишлатмаган, сақлаб қўйган. Китоб варақлари орасидан бир қоғоз чиқди. Унда онам майда-чуйда учун ишлатилган пулларни эгри-бугри ҳарфлар билан ёзиб қўйганди.

Бўғзимга тиқилган дардли оғриқ ва алам ташқарига отилди. Фиғоним еттинчи осмонга ўрлади…

Кечқурун мен пулларни укамнинг олдига қўйдим:

- Бу пулларни онажонимиз ўлимликлари, маъракалари учун йиққан эканлар…

Абдуғаффор Абдужабборов.

Тожик тилидан Ўринбой УСМОН таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Айиқ билан курашган чўпон…

 

Бобоназар Янгибоевнинг истиқомат жойи - Ғаровўтидаги Ойхотин қишлоғи. Иш жойи - Шаҳритуз ноҳиясининг қўйчилик хўжалиги фермаси. Яқинда касалхонадан қайтган Бобоназарни қўллари бинт билан боғланган ҳолда учратдик. Машина ўриндиғида ўтирган қирқ беш ёшли бу инсон суратга туширишимизга розилик бермади. Ўриндиққа ўтирдик, Бобоназар бизга Ромит дарасида бўлиб ўтган воқеа-ҳодиса хусусида  сўзлаб берди:

Муфассал...

«Восе қўзғолони» - янги сайёҳлик йўналиши

 

Тинчлик   ва миллий бирлик   асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам     Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг декабр ойида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиш таклифини киритди. Паёмда келганидек: - «2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338786

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9274358
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2744
3719
19561
9230719
47373
109364
9274358

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.216
Бугун: 14-03-2026 15:45:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015