Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Октябр 2019 Кӯришлар: 57
Печат

 

r amakiev 2019Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

билан илиқ кутиб олди ва кампирларга хос ҳаракатлар билан ўзини тартибга келтирди. Охирги йилларда қон босими кўтарилишидан азият чекаётган экан. Шу сабабли, бироз мадорсиз кўринарди. Ҳар биримизга назар ташлаб: -Мақсадингизни тушундим, ўғилларим. Рустамжоннинг қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилишимни истайсиз, - деди.

Гап бошлаганида чеҳрасида хасталик асари ва кексалик заифлиги ҳис қилинмасди. Она фахр қиларди, она қаҳрамон фарзандини эсга оларди. Она сўзларида фарзанд жасоратлари ифода топарди. Суҳбат чоғида бу онанинг шижоати Ватаннинг фидокор бир офицери шижоатидан кўп бўлса кўпки, кам эмаслиги аён бўлди. Буни кўриб, яна бир марта аёл - онанинг буюклигига офарин айтсак, арзийди. Савринисо Мирҳайдарова қаҳрамон ўғлини эсга оларди.

 

Рустамжон Ватаннинг ўғли эди

- Нотинчликлар даври эди. Рустамжон Ҳарбий коллежга ўқишга кириш истагини билдирди. Унга ҳамроҳ бўлиб, ҳужжатларини топширдик. Ҳамма менга сен фарзандингни ўз қўлинг билан олиб бориб топшираяпсан, дейишарди. Вазият нотинч, уни урушга олиб кетишади. Ўша вақтда фарзанд улғайса, Ватаннинг фарзанди бўлишини айтгандим. Рустамжоним Ватаннинг фарзанди эди. У аввалдан ҳашаматли уй-жой ва бойликни орзу қилмасди. Чунки уни мен тарбиялаганман ва бугун бу ишимдан фахрланаман. Ҳашаматли қасрларга эга минглаб кишилар бор, бироқ ҳеч ким уларни эсламайди ва қаҳрамон сўзини уларнинг номи билан бирга айтишмайди. Миллат пешвосидан бошлаб, катта-ю кичиккача ўғлимни қаҳрамон, дея аташидан фахрланаман. Миллат пешвосига айтгандим ва яна такрорлайман: яна 10 фарзандим бўлса, Ватан хизматига жўнатаман ва менинг фарзандим бўлса, ҳар қандай ҳолатда Пешвосининг ёнида туришига сўз бераман. Агар халқимиз Рустамжоним каби ўзини қурбон қилмаганида, Миллат пешвоси атрофида жипслашмаганида, минглаб бошқа Рустамларни қўлдан берардик. Фарзандим сингиллари ва оналарининг шарафу номусларини ҳимоя қилишга ҳамиша тайёр эди. Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон неча марта жонининг баҳридан ўтиб, миллатнинг тарқалиб кетмаслиги учун ўт-олов орасидан ўтгани каби. Ўша лаҳзаларда Эмомали Раҳмоннинг онаси тинч ухлаган, деб ўйлайсизми? Асло, йўқ! Ва бирон марта ҳам фарзандини йўлидан қайтармади. Чунки у фарзандини миллат учун дунёга келтиргани ва Эмомали унинг фарзанди бўлиш бараварида, миллатнинг фарзанди эканлигини биларди,- дейди Рустам Амакиевнинг онаси Савринисо Мирҳайдарова.

Ватаннинг шижоатли ўғли Рустам Амакиевнинг мардлик хислатлари ҳақида суҳбатимиз қизиган пайтда, суҳбатдошимиз кутилмаганда бошқа томонга кўз ташлаб, хитоб қилди: - Муаллим, оқ кўйлагингни кийиб кел!

Бу гап бизни суҳбатдошимиз қараган томонга назар ташлашга мажбур қилди.

- Мен ишдан келаяпман. Қўй, фарзандларим билан икки оғиз гап орасида Рустамжоннинг қаҳрамонликлари ҳақида айтай. Кийимларим ҳам ёмон эмас, менимча, шундайми болалар?- биз томонга саволомуз мурожаат қилди нуроний мўйсафид.

Чеҳрасида виқору мардликни осонликча кўриш мумкин бўлган бу нуроний киши Рустам Амакиевнинг отаси эди.

 

Ҳурматли Президент, маъюс бўлманг!

- Фарзандни, энг аввало, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Мен бугун бу йўналишда заррача бўлса ҳам, оталик қарзимни ижро этганимдан фахрланаман. Рустамжоним кичкиналикдан меҳнатсевар эди. Унда хабаркашлик хислати йўқ эди. У ўзига манфаат ва бошқаларга зарар келтирувчи бирон ишни қилмасди. Кичикликдан ҳарбий бўлишни орзу қиларди. Ҳарбий либосни кийиб, ҳарбий қасамёд келтиргандан кейин ҳарбий қасамёди ва кийимига хиёнат қилмади. Қаранг, ўша ҳарбий кийимларида қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Фарзанднинг ўлими ҳар бир ота-она учун фожиа ва жуда оғир. Бироқ қаҳрамонларча ҳалок бўлиш, Ватан ҳимояси йўлида жон топшириш ифтихордир. Миллат пешвоси билан учрашувда бўлдим, унинг қанчалик ғамгинлигини кўрдим. Албатта, ҳар биримизнинг фарзандларимиз Пешвомизга фарзанд каби ҳисобланади. Ўша кунларда унинг ғами биздан кўра кўпроқ эди. Мен унга: "Ҳурматли Президент, маюъс бўлманг. Ўғлим ўзини Ватан хавфсизлиги ва озодлиги учун қурбон қилди. Бу Ватанни менинг фарзандим, сизнинг фарзандингиз ва шу миллатнинг фарзанди ҳимоя қилмаса, ким қилади?"- дегандим. Ўқувчиларга берган ҳар бир дарсимда такрор-такрор айтаман: "Ёшлар, Миллат пешвоси сизга ишонади ва сиз ҳам бу ишончга сазовор бўлишингиз керак". Такрор бўлса ҳам, айтаман. Менинг фарзандим ўлгани йўқ, у қаҳрамон ва қаҳрамон ҳеч қачон ўлмайди. То сиз каби ёшлару ҳукуматчилар Рустамимни эсга олар экан, у менинг учун тирикдир. Ўғлимни эслаб келганингиз учун сизга раҳмат,- дейди Рустам Амакиевнинг отаси Холалий Амакиев.

Суҳбат давомида суҳбатдошларимиз мамлакат ободончилиги ҳақида сўз юритишиб, Миллат пешвосига уларнинг фарзандларини ўз фарзанди каби ҳурмат қилганлиги учун миннатдорчилик баён этишди. Шу билан бирга, ёшларни Ватан ҳимояси учун ҳамиша тайёр туришга чорлади. Суҳбатимиз Савринисо онанинг дуоси билан охирига етди: - Худо сафарингизни бехатар қилсин, узоқ умр берсин. Ва бу умрни Ватан ҳимояси йўлида сарфланг. Номингиз ҳамиша қаҳрамонликлар билан тилга олинсину ота-онангизнинг фахри бўлинг. Ватанимиз ҳамиша тинч ва обод бўлсин.

 

Таржимаи ҳол

Амакиев Рустам Холалиевич 1974 йилнинг 20 октябрида Восе ноҳиясида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Бошланғич маълумотни 1-4-синфгача Восе шаҳарчасининг 10-ўрта мактабида олган. 5-8-синфгача Шўрообод (бугунги Шамсиддин Шоҳин) ноҳиясининг Саричашма интернатида таҳсил олиб, кейин ҳужжатларини 16-касбий-техник билим юртига топширди. Уни 1990 йили қишлоқ хўжалиги соҳаси машинист-трактористи ихтисоси билан битирди.

Шундан кейин ҳужжатларини Душанбе шаҳри Ҳарбий коллежига топшириб, икки ойдан кейин Ҳарбий коллеж йўлланмаси билан таҳсилни Россия Федерациясининг Рязан шаҳри Ҳарбий коллежида давом эттирди. Ушбу коллежни 1996 йили битириб, катта лейтенант унвонини олди.

Ҳарбий соҳа мутахассиси сифатида ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги взвод командири вазифасидан бошлади.

Амакиев Рустам Холалиевич республика мудофаа соҳасида ўзини жасуру мустаҳкам иродали шахс ва соҳанинг касбий мутахассиси сифатида кўрсата олди. Поквиждонлиги, ватанпарварлиги ва ҳарбий қасамига садоқатини инобатга олган ҳолда, уни масъул ҳарбий вазифаларга тавсия этишди.

Рустам Амакиев Душанбе шаҳри Ҳарбий институти ректори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб, ушбу институт студентларига ҳарбий касб нозикликларини ўргатди ва кўп шогирдларни вояга етказди. Институтдаги фаолиятдан кейин, Рустам Амакиевни соҳада хизмат кўрсатган мутахассис сифатида Тожикистон Мудофаа вазирлиги қошидаги десант бригадаси командири вазифасига тайинлашди. Бу вазифада 6 йил фаолият юритди. Сўнгра фаолиятини Мудофаа вазирлиги қошидаги Ҳарбий институтда ректор ўринбосари вазифасида давом эттирди.

2003 йили Россия Федерацияси Ҳарбий академиясига ўқишга кириб, уни 2006 йили битирди. Академияни битиргандан кейин Ватанга қайтиб, фаолиятини Тожикистон Республикаси Ҳарбий институтида давом эттирди. Билиму малакасини инобатга олиб, уни бригада командири сифатида Рашт ноҳиясига жўнатишади. У бу вазифа уддасидан ҳам юксак масъулият билан чиқади.

Рустам Амакиев Россия Федерацияси Ҳарбий академиясини десантчи сифатида битирган ягона шахсдир. У 2015 йилнинг 1 июнида Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетининг "Алфа" гуруҳига командир сифатида тайинланиб, вафот этгунига қадар шу вазифада фаолият юритди.

Рустам Амакиев соҳанинг тажрибали мутахассиси сифатида тараққий этган давлатлар тажрибасини ўрганиш учун Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Покистон, Афғонистонга сафар қилиб, замонавий билимларни ўрганди. Хизматлари учун Рустам Амакиев Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ифтихорнома, медалу орденлар билан тақдирланган. Жумладан, "Жасорат", "Спитамен" орденларига мушарраф этилиб, вафот этганидан кейин генерал-майор ҳарбий унвони берилди. 2016 йили Восе ноҳияси Ҳулбук шаҳарчасидаги касбий-техник лицейига унинг номи берилди.

Рустам Амакиевнинг жасорати ватандошлар хотирасида абадий сақланиб қолади.

 

Шодихони НАЗАР.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Наврўз – хуш муждалар элтувчи байрам

 

Наврўзнинг пайдо бўлиш тарихи борасида турли манбаларда турлича хабарлар бор. Унинг турли вақт ва замонларда байрам қилинганлиги ҳақида ҳам ривоятлар сақланиб қолган. Бизнинг давримизга келиб, Наврўз жаҳонийлик касб этди, уни бугун бутун дунё аҳли қайд қилмоқда. Диний масалалар бўйича мутахассис кишиларнинг ушбу деҳқончилик, баҳорги экин-тикин байрами саналган Наврўз ҳақидаги фикрларини билиш ниятида

Муфассал...

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512245

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356278
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1346
2104
3450
2334650
50115
62133
2356278

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 13:17:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015