Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Апрел 2017 Кӯришлар: 2412
Печат

 

terrorizm- Террористнинг дини, миллати ҳамда ватани бўлмайди.

Бу гап Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан юксак минбардан туриб айтилгандан сўнг, неча-неча марталаб ўз исботини топди. Биргина ўтган ҳафта ичида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Швециянинг Стокголм, Мисрнинг Танта шаҳарларида юз берган қатор террористик актлар амалга оширилганидан сўнг,

муҳтарам Президентимизнинг асримиз  улкан вабоси ва унинг ижрочилари ҳақида билдирган фикрлари нечоғлик ҳақ эканлиги яна бир карра намоён бўлди.

Хўш, террор нима ўзи? Ва у қачон пайдо бўлган?

Луғат китобларда бу сўз ақидаларига эргашмаган тоифаларга қўрқув солиш орқали ўз фикрларини баён этиш, -деган жавобларни ўқиймиз. Чинданам шундай. Бунинг мисолини бугунги кунда дунёнинг турли гўшаларида содир этилаётган террористик хуружларда кўриб турибмиз.

Террор аталмиш жаҳолатни аслида инсоннинг ўзи яратиб, яна уни турлича номлар билан атади: қизил террор, насронийларга мансуб гуруҳлар террори, мусулмон жангарилар террори…

Ўтган асрда Совет иттифоқи сиёсатига нисбатан қизил террор, дея ишлатилган бўлса, кейинчалик Лотин Америкаси, умуман, Ғарбда фаолият юритаётган қатор гуруҳлар кирдикорларига насронийлик террорчи гуруҳлари, «Ал Қоида», «Толибон», «Жабҳатун нусра», «Боко ҳарам», «ИШИД» фаолияти эса, мусулмон террорчилиги, дея қайд этила бошланди.

Аслида террор куни кеча ё бугун пайдо бўлган эмас. Унинг тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. Уни амалга оширишдан мақсад эса, кишиларда қўрқув уйғотиб, уларни ўз азму иродаларига бўйсундириш.

Бир пайтлар кучсизгина кўринган ва пана-паналарда яшириниб юргувчи жиноий гуруҳлар бугунга келиб, роса кучайиб кетиб, ўзларини алоҳида давлат эълон қилиб, бутун инсоният бошига битган бало бўлди!

Ҳа, ҳозирда бу кучлар ўзларининг жангарилиги ва юқори даражада ижтимоий хавфлилиги билан тавсифланмоқда. Эътиборли жиҳати шуки, улар томонидан мақсадга эришиш борасидаги фаолиятлари турлича бўлса-да, тутаётган йўл ёки қилаётган ишлари бир хил: одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариш ва уларни қўрқувда яшашга мажбурлаш.

Юқорида эслатганимиздек, кейинги ҳафтада Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Швециянинг Стокголм, Мисрнинг Танта шаҳарларида юз берган қатор террористик амаллар мусулмон кишилар томонидан содир этилган. Инсониятга бахт келтирган Ислом дини моҳияти нега бунча ўзгариб кетди? Нега унинг вакиллари бошқаларни қурбон қилиб, муқаддас дин номига доғ туширмоқда?

Бу саволга яна муҳтарам Президентимизнинг: - «Террористнинг дини, миллати ҳамда ватани бўлмайди!» - деган машҳур ибораси айни жавобдир.

Ўн беш асрдан буён инсоният узра нур сочиб келаётган Ислом дини ҳеч қачон террорни оқламаган ва оқламайди ҳам. ДОИШ-ИШИД қўштирноқ ичидаги Ислом давлати ташкил қилишгача ва  юз минглаб бегуноҳ кишилар қони тўкилишига сабаб бўлган ташкилотлар ортида кимлар туришган ва улар ўз олдига нимани мақсад қилиб қўйганликлари бугунги кунда очиқ-ойдин барчага маълум бўлиб қолди. Бу каби ташкилотлар ортида турганлар асл мақсадлари Исломдан ниқоб сифатида фойдаланиб, муқаддас Ислом таълимотларининг тескарисини амалда кўрсатиб, уни ёмонотлиқ қилишдир.

 Ҳолбуки, мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақидавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди. Бу сўзни биз тўқиб чиқарганимиз йўқ. Бу-Исломнинг асл ғояси. Зотан, харобазорга айланган Сурияда ҳам, Мисрда ҳам асрлар оша турли дин вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб келганлар, ҳеч қачон диний мотивларни рўкач қилишиб, бир-бирининг ёқаларидан олишган эмас.

Чинданам Ислом ва террор сўзларини бирикма шаклида ифода этиш уларнинг мазмун-моҳиятига зиддир. Сабаби,  нафақат Ислом, балки бирор-бир самовий динлар ўз таълимотларида зўравонлик, зулм ва қон тўкишни оқламаган, ҳаргиз оқламайди ҳам. Хусусан, Ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралаган.

Ҳа, Ислом-моҳиятан инсонпарвар дин. У бир инсонга тажовуз қилишни бутун инсониятга тажовуз қилиш ёки бир инсон ҳаётини сақлаб қолишни бутун инсониятни сақлаб қолиш, дея баҳолайди.

Санкт-Петербург метрополитени, Стокголм ва Мисрнинг Танта шаҳарларидаги қибтийлар черковида содир этилган ноинсоний амалиёт мушоҳада этиларкан, терроризмнинг манфур башараси намоён бўлади. Бу  башара инсониятга тегишли эмас, балки бани башарнинг душманиникидир!..

 

Абдулвоҳид Ҳомидов, Имоми Аъзам (р) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи катта ўқитувчиси.

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Қуёш ботмайди

 

Журналистика соҳасидаги фаолиятим давомида давримизнинг кўплаб машҳур кишилари, жамоат ва сиёсат арбоблари, дипломатлар, вазирлар ва бошқа таниқли шахслар билан учрашиб, очерку мақолалар, эссе-ю интервюлар ёзишимга тўғри келган. Шулардан икки нафарининг матбуотга муносабати менга алоҳида таассурот бағишлаган эди.

Биринчиси – Доғистон Республикасининг собиқ Президенти Рамазон

Муфассал...

Шонли етти йил самараси

 

Ёхуд "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувига оид мулоҳазалар

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда юз бергани каби оммавий ахборот воситалари жабҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда Ҳукумат нашрияларидан ташқари хусусий газета-журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, мамлакат ахборот муҳитида бир қатор радиотўлқинлар мавж ура бошлади. Юз бераётган ўзгаришлар бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2335584

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9262971
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1905
3333
8174
9230719
35986
109364
9262971

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 11-03-2026 14:32:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015