Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 2798
Печат

 

dilshod-nazarovИндонезия мезбонлик қилаётган «Осиё ўйинлари-2018» турнирида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш бўйича мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган босқончимиз, Рио олимпиадаси чемпиони Дилшод Назаров 74,16 метрлик натижа қайд этиб, «кичик олимпиада»нинг кумуш медалини қўлга киритди.

Муфассал: БОСҚОНЧИ – КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБИ
 
Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Август 2018 Кӯришлар: 2830
Печат

 

222Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал: ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР
 
Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 12 Июл 2018 Кӯришлар: 2727
Печат

 

n asronqulov 2018Яқинда Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнирда мутлақ чемпионликни юртдошимиз Неъматулло Асронқулов қўлга киритди. Бу музаффарият, нафақат уники, балки бутун Тожикистон халқиники эди. Паҳлавон сафардан қайтгач, у билан бир пиёла чой устида суҳбатлашишга муяссар бўлдик.

Муфассал: Тожикистон паҳлавони – мутлақ ғолиб!
 
Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 28 Июн 2018 Кӯришлар: 2087
Печат

 

sport 2018Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

Муфассал: Эмомали Раҳмон: -Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади…
 
Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 2367
Печат

 

tajikistan-team-2Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал: НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ
 

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Бу кўнгил кўйида бир моҳи тобон учради…

 

Тошпўлат Жалов 1957 йилнинг 15 ноябрида Ёвон ноҳиясидаги Парчасой қишлоғида таваллуд топган. 1974-78 йиллар ЛДПИнинг филология факултетида таҳсил олган. Узоқ йиллар ўзи ўқиган таълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган.

Ёш авлодга таълим бериш жараёнида у шеърлар ҳам ижод қилиб келди. «Тонг орзуси», «Қаламимни ўғирлама, бахт» ва «Шеърим, менга ҳамроҳ

Муфассал...

Надомат

 

Ҳикоя

Ёз шамоли димоққа чанг-ғубор ҳидини урар, ҳаво борган сайин қизиб, юз-кўзларни куйдирар эди. Қурғоқчилик ўз ҳукмини ўтказган: гул-гиёҳ, ўт-ўланлар аллақачон қуриб, сарғайиб қолган, гўё аланга тили ҳамма нарсани ялаб юборган эди. Ернинг ҳар-ҳар жойи ёрилиб, унчалик чуқур бўлмаган ариқчалар пайдо бўлган. Баланд-паст адирлар узра ўткинчи булутлар увадалари айланиб юрибди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2493125

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9899185
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
349
3157
3506
9871492
35746
107749
9899185

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.67
Бугун: 11-08-2026 03:20:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015