Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 02 Март 2018 Кӯришлар: 2432
Печат

 

fifa-17Тожикистонлик ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) реферилари – 32 ёшли Насрулло Кабиров ва 27 ёшли Гулмуроди Саъдуллолар Осиё футбол конфедерацияси дастури доирасида ўтказиладиган Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичи учрашувларини бошқаришда турли вазифаларга тайинланишди.

Насрулло Кабиров «D» гуруҳининг 4-туридан ўрин олган ва 12 март куни ўтказиладиган Қатарнинг «Ал-Раян» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоалари учрашувида захирадаги ҳакам вазифасини ўтаб беради.

Гулмуроди Саъдулло эса, 13 март куни «А» гуруҳидаги Ироқнинг «Эйр Форс» ва Баҳрайннинг «Малкия» клублари ўртасида кечадиган беллашувда тўртинчи ҳакам ролини бажаради.

ЯНГИ МАВСУМГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Олий лига жамоалари ўртасидаги Тожикистон XXVII чемпионати мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ҳам илгари бўлгани каби олий дивизион биринчилигида саккизта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.

Улар қуйидагилар: «Истиқлол» (Душанбе), «Хўжанд» (Хўжанд), ЦСКА «Памир» (Душанбе), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода шаҳри), «Барқчи» (Ҳисор), «Хатлон» (Бохтар), «Панжшер» (Жалолиддин Балхий ноҳияси), «Кўктош» (Рўдакий ноҳияси).

Жамоалар бош соврин учун уч даврада 21та ўйин ўтказади. Қуръа ташлаш натижаларига кўра, 10-11 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган 1-турда тубандаги жуфтликлар майдонга тушади: «Панжшер»-«Кўктош», ЦСКА «Памир»-«Хўжанд», «Хатлон»-«Истиқлол», «Барқчи»-«Регар-ТадАЗ».

«Футбол-2018» мавсуми эса, эртага, 2 март куни амалдаги Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» ва ўтган мавсум кумуш медали совриндори Хўжанднинг «Хўжанд» жамоалари ўртасидаги Суперкубок учрашуви билан старт олади.

 

ҚОНИҚАРСИЗ НАТИЖА – МУРАББИЙ ИСТЕЪФОСИ

Тожикистон XXVI чемпионатининг кумуш медали соҳиби – Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клуби маъмурияти жамоа бош мураббийси Рустам Хожаевни истеъфога чиқарди.

Тожикистон футбол федерациясидаги манба тарқатган хабарга кўра, бунинг сабаби, жамоанинг «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2018» турнири плей-офф босқичидаги омадсиз чиқиши бўлган.

Суғдликлар Туркманистоннинг «Аҳал» клуби билан ўтказилган ҳар икки ўйинда ҳам мағлубиятга (1:0, 0:2 ҳисобида) учрашди.

Маълумотда келтирилишича, жамоа бош мураббийлиги Нуъмонжон Юсуповга ишониб топширилган.

«Хўжанд» Тожикистон Суперкубоги ўйинини унинг бошқарувида ўтказади.

 

======   Жаҳонда   ======

------------   Бокс   ------------

«ҚАСОС» ЖАНГИ МАНЗИЛИ – ЛАС-ВЕГАС

Касбий бокснинг тўрт йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин ва чемпионликка даъвогар, мексикалик Саул Алвареслар ўртасида бўлиб ўтадиган «қасос» жангининг манзилига ойдинлик киритилди.

Жанг Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena спорт мажмуасида ташкил этиладиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган 2017 йилнинг 16 сентябрида уюштирилган дастлабки муштлашувга ҳам айнан шу шаҳар мезбонлик қилганди.

Ўшанда икки боксчи ўртасидаги «ҳисоб-китоб» дуранг натижа билан якун топган эди.

Ҳакамлар қароридан қониқмаган қозоқ боксчиси журналистларга берган интервюсида шундай деди: - Ўтган жангда рақибимни ютган эдим, энди эса, уни нокаутга учратаман.

----------   Футбол   ----------

ЯРИМЧОРАК БОСҚИЧИ ЖУФТЛИКЛАРИ АНИҚ

УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси)нинг Нон шаҳридаги қароргоҳида қитъа клублариаро нуфузли турнир саналган Европа лигасининг ярим чорак финал босқичи жутфликларини аниқлаб беришга бағишланган қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, ушбу босқичда қуйидаги жуфтликлар майдонга чиқади: «Лацио» (Италия)-«Динамо» (Киев, Украина), «РБ Лейпциг» (Германия)- «Зенит» (Санкт-Петербург, Россия), «Атлетико» (Испания)-«Локомотив» (Москва, Россия), ЦСКА (Москва, Россия)-«Лион» (Франция), «Марсел» (Франция)-«Атлетик» (Испания), «Спортинг» (Португалия)-«Виктория Плзен» (Чехия), «Боруссия-Д» (Германия)-«Залцбург» (Австрия), «Милан» (Италия)-«Ансенал» (Англия).

Ярим чорак финал босқичи ўйинлари 8 ва 15 март кунлари ўтказилади.

--------   Енгил атлетика   --------

СПРИНТЕР ЯНГИ РЕКОРД ЎРНАТДИ

Енгил атлетика бўйича Американинг Албуркерк шаҳрида ёпиқ иншоотларда ўтказилган мамлакат чемпионатида спринтер (яқин масофага югурувчи) Кристиан Коулман 60 метрлик масофани 6,34 секундда босиб ўтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Илгари қайд этилган рекорд натижа ҳам унинг ватандоши Морис Гренга тегишли бўлиб, 6,37 секунддан иборатдир.

Аёллар ўртасида мазкур масофага югуришнинг энг юқори кўрсаткичига россиялик Ирина Привалова эришган. У 6,92 секундга тенг.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

 

Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

Муфассал...

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2495352

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9905149
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
255
3186
9470
9871492
41710
107749
9905149

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.70
Бугун: 13-08-2026 02:18:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015