Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 160
Печат

 

a mavlonov 2019Наврўзнинг пайдо бўлиш тарихи борасида турли манбаларда турлича хабарлар бор. Унинг турли вақт ва замонларда байрам қилинганлиги ҳақида ҳам ривоятлар сақланиб қолган. Бизнинг давримизга келиб, Наврўз жаҳонийлик касб этди, уни бугун бутун дунё аҳли қайд қилмоқда. Диний масалалар бўйича мутахассис кишиларнинг ушбу деҳқончилик, баҳорги экин-тикин байрами саналган Наврўз ҳақидаги фикрларини билиш ниятида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Дин, анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Мавлоновга мурожаат қилдик.

- Муҳтарам устоз, Наврўз ҳақидаги фикрингизни билишни истардик…

navrrr- Наврўз икки сўздан таркиб топган - «нав» ва «рўз», яъни йил бошидаги янги кунга ишора. Араблар уни «Найруз» дейишади. Бу кун Офтоб Ҳамал буржига етади ва узун қишдан, совуқ кунлардан кейинги жонланиш, уйғониш юз беради, майсалар бош кўтариб, баҳорий илиқлик тарала бошлайди. Шу боисдан ҳам, фасллар улуғи баҳор, олам ва табиат уйғониш байрамидир.

Аксар тарихчиларнинг фикрича, Наврўз диний-мазҳабий ва сиёсий байрам бўлмай, балки милоддан олдинги 6-7 минг йилликда шамсий йил ибтидоси, экин-тикин байрами ўлароқ вужудга келган. Наврўзни шамсий йил боши сифатида қарийбки, жаҳон барча мамлакатларида қайд қилишади. Наврўз жонланиш ва уйғониш байрамидир. Зеро, бу пайтда дарахтлар, ўт-ўланлар яшиллик касб этиб, бош кўтара бошлайди, табиатда ўзига хос тириклик нишоналари қайта намоён бўлади. Ҳа, шундай, Наврўз аҳли олам байрами, мажусий, насроний ва бошқа дин вакиллари байрами эмас. У на Арабга ва на Ажамга боғлиқ. Зеро, дину оинимиздаги аксар ҳукмлар илгариги қавмларда ҳам бўлган. Мисол учун, хатна яҳудийлар, рўза масиҳийлар динида мавжуд бўлиб, уларни Ислом бекор қилгани йўқ, аксинча, эътироф этди.

- Балким, бу ҳақда баъзи исломий манбалар ҳам мавжуддир?

- Наврўз тўғрисида баъзи исломий манбаларда ривоятлар бор. Шуларнинг бирига кўра, Нўъмон ибн Марзбон (Имоми Аъзамнинг (р) бобоси) Наврўз куни ҳазрати Али (р.а.) ҳузурларига «полуда» (ҳалвонинг бир тури) келтирди. Шунда Али (р.а.) деди: «Ҳар кунимизни Наврўз қилинг» («Бағдод тарихи», 13-жилд, 326-саҳифа).

Ҳазрати Али (р.а.) ҳузурига ҳалво-ю ширинлик келтиришди. Бунинг сабабини сўради. Наврўз туфайли келтирдик, дейишди. Шунда Али (р.а.) деди: «Ҳар кунимизни Наврўз қилинг» («Мажмаъал баҳрайн», «Наврўз сўзи», «Абуҳанифа», «Абузаҳра таснифи» 17-саҳифа ва «Мунтаҳ-ал араб» 4-жилд, 1240-саҳифа).

Наврўз куни Ибн Аббос (р) Шомга (ҳозирги Сурия минтақаси) Ҳазрати Муовия (р) олдиларига боради. Муовия (р) Наврўз муносабати билан унга бир қанча ҳадялар тақдим этади ва у қабул қилади («Ал-иқд-ул-фарид», 1-жилд, 294-саҳифа).

Наврўзнинг келиб чиқиши борасида, шунингдек, Абуали Муҳаммад Балъамий ҳам ўзининг «Тарихи Табарий» асарида хабар берган.

- Бу кунда қандай амаллар қилмоқ лозим?

- Яқинда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз фармони асосида Наврўз Миллий янги йил сифатида тасдиқланди. Шу боис, Наврўз кунлари Миллий янги йил сифатида ҳам байрам қилинади. Табиийки, бу кунлар календарда дам олиш кунлари саналиб, аҳоли истироҳат қилади, бир-бирларидан хабар олади ва ҳоказо эзгу ишларга қўл уради. Шунинг бараварида, бизнинг вазифамиз ўша куни ейишу ўйнаш эмас, балки панду насиҳат қилиш, камбағаллару бенаволарга, беморларга ёрдам қўлини чўзиш бўлмоғи лозимдир. Албатта, бу кунда бой-бадавлат кишилар етим-есирларнинг никоҳ ва хатна маросимларини ўтказиб берсалар, камтаъминланган инсонлардан ёрдамларини дариғ тутмасалар, нур устига аъло нур бўлади.

- Диний масалалар, халқ маросимлари бўйича етук мутахассис олим сифатида айтинг-чи, ўзга ўлкалардаги кишиларнинг Наврўзга муносабатлари нечук?

- Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида 2009 йили ЮНЕСКО қарори билан Наврўз халқаро байрам, дея эълон қилинди. Ва ҳар йили бутун олам мамлакатларида баҳордан хуш муждалар элтувчи байрам сифатида қайд этиб келинмоқда. Ушбу баҳорий байрамни бутун дунё аҳли табиат байрами сифатида қайд қилади. Зотан, дунёда қаҳратон қишдан сўнг юз бераётган табиатдаги уйғонишга аҳамият бермайдиган, гулу гиёҳлару майсалар, борингки, бутун табиат уйғонишини истиқбол этмайдиган бирор бир миллат йўқ.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Наврўз жаҳон халқларини бирлаштириш характерига эга бўлиб, Эрон, Туркия, собиқ Совет Иттифоқининг мусулмон ўлкаларида, хусусан, Озарбайжону Қозоғистонда қадимий анъаналарга хос, Яратган эгамнинг шу кунларга етказгани шукронаси ўлароқ кутиб олинади ва байрам қилинади.

Дарвоқе, ушбу байрам Наврўзбўйи мамлакатларида кенг нишонланиб келинади. Такрор бўлса ҳам бу байрамнинг ҳеч бир динга алоқадор эмаслигини эслатиб ўтмоқчиман. У бободеҳқоннинг қадимий ва навқирон байрамидир.

- Мухтасар, аммо мазмунли суҳбат учун ташаккур.

 

Абдулло Саидов суҳбатлашди.

КАЛЕНДАР

« Август 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шукрулло ХАЙРЗОДА: -Ўтган йил олийгоҳимиз учун ютуқлар йили бўлди

 

Бугунги суҳбатдошимиз Хайрзода Шукрулло Қурбонали – Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университети ректори, иқтисод фанлари номзоди.

Шукрулло Хайрзода Тожикистон Молия ва иқтисод институтини 2005 йили қизил диплом билан битирди. 2006-2011 йиллар олийгоҳда ассистент, катта ўқитувчи сифатида фаолият юритди. Ш. Хайрзода 2012 йили

Муфассал...

...Сукунат қўйнида ўртанганим чин

 

ШУКРОНА

Болалар кулгиси ҳар хонадонда,

Қушлар эркин парвоз этар осмонда.

Толе иқбол сари юз тутган онда,

Кўнгилни тарк этиб қайғу, аламлар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
787
Мақолаларни кӯрганлар сони
470261

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2231946
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1736
1767
11989
2208014
38938
46701
2231946

Сизнинг IPнгиз: 34.236.38.146
Бугун: 24-08-2019 20:49:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015