Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 13 Феврал 2018 Кӯришлар: 2508
Печат

 

rezba po_derevuАрхеологик қидирувлар шуни кўрсатадики, Марказий Осиёдаги энг қадимги ёғоч ўймакорлиги усули билан ясалган устун қадимий Панжакент шаҳри ёдгорликларидан топилган. Мазкур топилма эса, ушбу қадимий ҳунармандчилик тури азалдан аждодларимиз орасида ривожланиб келганлигидан гувоҳлик беради. Бу шаҳар V-VIII асрларда улкан маданий марказлардан бири саналарди. Қадимий Панжакент шаҳри Шарқ меъморчилигининг ўзига хос услуби билан бунёд этилган

бўлиб, ёғоч ўймакорлиги ҳунарининг юксак намуналари билан безатилганлигини археологик топилмалар мисолида кўриш мумкин. 720-722 йиллардаги ажнабийларнинг ҳужуми оқибатида шаҳар олов ичида қолиб, турли соҳаларга оид кўплаб иншоотлар жиддий зарар кўрган ёки буткул хароб бўлганди. Археологик қидирувлар натижасида, бу ерда сақланиб қолган ёдгорликлардан ёғоч ўймакорлиги билан ишланган устун, эшик боши ва лавҳлар қўлга киритилди. Улар ўсимлик (узум шингили, барг ва гул) шаклидаги безаклар билан безатилган эди.

Шу билан бирга, қадимий Панжакент  шаҳри ҳунармандлари орасида ҳайкалтарошлик ҳам ривожланган экан. Бу мавзедан топилган ноёб намуналаридан бири - раққоса қиз ҳайкалининг ярми куйган ҳолатда топилганидир. Ушбу топилма, айни пайтда, Тожикистон Миллий музейининг кенг ва шинам хоналаридан бирида сақланаётган бўлиб, бу ерга ташриф буюрадиган ҳар бир томошабин диққатини ўзига тортади. Ушбу ҳайкалда раққоса рақснинг энг қийин ҳаракатларини бажараётган пайтида тасвирланган бўлиб, ундан меҳмонхоналарни безатишда фойдаланишган.

Яна бир топилма узум новдаси ва шингили тасвири туширилган ёғоч ўймакорлиги усулида ишланган тахтача лавҳ бўлиб, бизгача ярми куйган ҳолатда етиб келган. Ушбу лавҳ юксак ўймакорлик усулида ишланган бўлиб, аждодларимизнинг боғдорчилик маданияти қанчалик юқори бўлганлигидан гувоҳлик беради.  Қадимий панжакентликларнинг ёғоч ўймакорлиги ҳунарида чўпга бундай ишлов бериш услуби кенг қўлланилган.

Археологик қидирувлар ва ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёғоч ўймакорлиги ҳунари намуналари бизнинг замонимизгача етиб келишининг асосий сабабларидан бири, бу ёнғин пайтида, уй деворларининг ушбу ўймакорлик ҳунари намуналари устига қулаши оқибатида, сақланиб қолганлигидир. ХХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган археологик қидирувларгача ёғоч ўймакорлиги намуналари тупроқ остида сақланиб турилган. Чунки ушбу тарихий мавзе тупроғи чўп маҳсулотларини сақлаб туриш учун қулай бўлган.

Хулоса, қадимий Панжакент шаҳридан топилган ёғоч ўймакорлиги ҳунари намуналари бу ҳунар халқимизнинг энг қадимги ҳунарларидан бири бўлганлигини кўрсатди. Бугун бу топилмаларга жаҳон аҳли қизиқиш билдирмоқда. Ушбу топилмалар, ўз навбатида, халқимизнинг қадимий ҳунарлари ва маданиятини ўрганишга муносиб хизмат қилади.

 

Фирдавс ШАРИФЗОДА,

Тожикистон Миллий музейининг қадимги ва ўрта асрлар тарихи бўлими бошлиғи ўринбосари, тарих фанлари номзоди.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

МОРАТОРИЙ – ОЗОД РИВОЖЛАНИШ ДЕМАК...

 

Ҳар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиши ва устуворлик касб этишида хўжалик юритишнинг давлат сектори билан бирга хусусий секторга мансуб бўлган ишлаб чиқариш соҳасига доир тадбиркорлик субъектларининг ҳам роли катта.

Иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган давлатларда, айнан, хусусий сектор тадбиркорлик субъектларининг озод фаолият юритиши учун

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2379599

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9490082
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3620
5211
3620
9457148
129969
133128
9490082

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 27-04-2026 22:19:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015