Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 2567
Печат

 

mugtepa 2018Ўлкамиз - тарихий ёдгорликларга бой диёр. Уларнинг ҳар бири аждодларимизнинг бой ўтмишини ўзида мужассам этганлиги билан қадрлидир. Мозий сирлари яширинган тарихий обидалар бизни аждодларимиз тарихига эҳтиром билан муносабатда бўлиш, келажагимизга теран нигоҳ ташлашга ундайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Республикаси Президенти ташаббуси билан 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши миллий қадриятларимиз тикланиши, аждодий урф-одатларимизга эҳтиром кўрсатиш, маданий жиҳатдан бой ўтмишимизни янада чуқурроқ ўрганишимизга кенг имконият туғдирди.

Қадимий ва ҳамиша навқирон Истаравшан шаҳридаги «Муғтепа» қалъаси ёдгорлигининг тарихи ҳам асрлар қаърига туташ. Бу қадимий қалъага боқиб, унинг деворларида мозийнинг қанчадан-қанча сир-асрори пинҳон эканлигидан ҳайратга тушмай илож йўқ.

Азиз Тожикистонимиз мустақилликни қўлга киритгач, тарихий обидаларга ҳам муносабат ижобий томонга юз бурди. Истиқлол шарофати туфайли, «Муғтепа» қалъаси ҳам қайтадан тикланди, қадимий Истаравшаннинг энг сайёҳларбоп жойига айланди, десак муболаға бўлмайди.

mugtepa 2018 2- «Муғтепа» қалъаси тарихи эрамиздан олдинги ХII – IV асрларга бориб тақалади, - дейди «Муғтепа» тарихий ёдгорлиги мажмуаси директори Фурқат Азимов биз билан суҳбатда. – Бу қадимий қалъа ўша замонларда ҳукмронларнинг истеҳкоми бўлган. Қалъа атрофида эса, Ахеменидлар даврининг энг катта шаҳарларидан бири – Киропол (Курушкада) ўрин олган. Кейинчалик мўғул истилоси даврида «Муғтепа» вайронага айланган. Аммо асрлар давомида қалъа қайта-қайта тикланиб, ўз замонасининг буюк меъморчилик санъати билан безатиб келинган. Буни йиллар давомида қалъа ва унинг атрофида ўтказилган археологик қазилмалар пайтида топилган осори-атиқалар тасдиқлайди. Араблар истилоси даврида «Муғтепа» уларнинг қўлига ўтган. Истаравшан шаҳри, айниқса, Сомонийлар сулосаси ҳукмронлиги пайтида жуда ривожланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Иккинчи марта шаҳар темурийлар даврида янада тараққий этган. У йирик савдо маркази сифатида Мовароуннаҳр билан бир қаторда саналган. Ва ўша пайтда шаҳарнинг номи Ўратепа бўлганлиги тарихий битикларда сақланган.

Суҳбатдошимиз қалъа ичида тикланаётган осорхона учун мўлжалланган ҳар бир осори-атиқа ва тарихий суратларга шарҳ берар экан, ўзи ҳам ўша даврларга қайтгандек, илҳом билан сўзларди.

mugtepa 2018 3- 1886 йили Ўратепа шаҳри Россия таркибига киритилди, - дейди узоқ йиллар Ўратепа (Истаравшан) тарих-этнографик музейида фаолият юритган ва айни пайтда «Муғтепа» тарихий ёдгорлиги мажмуасининг масъул ходими Абдуқаюм Ҳомидов. – Ўша пайтда қалъа ва унинг атрофида рус ҳарбийлари жойлашганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Азиз Тожикистонимиз мустақилликни қўлга киритгач, қадимий «Муғтепа» қалъаси қайта тикланиб, замонавий навқирон қиёфа касб этди. Энди бу жой ички ва хорижий сайёҳларнинг севимли масканига айланган.

«Муғтепа» тарихий ёдгорлиги мажмуаси масъуллари бу ерда музей ва экспонатлар залини ишга тушираётганликлари ҳам сайёҳларнинг диққатини янада кўпроқ жалб этишга хизмат қилиши турган гап. «Муғтепа» қалъасидан кафтдек кўриниб турадиган тарихий обидалар маскани бўлган қадимий Истаравшан навқирон кўриниш касб этаётганлиги унинг жозибасини янада оширади…

 

Маҳмад АЛИЕВ,

Истаравшан шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сув таъминоти яхшиланди

 

Жорий йилнинг ўтган муддатида вилоятда экинзорларни мунтазам сув билан таъминлаш ва экин майдонлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида, сув тортиш станциялари учун 1,5 миллион сомоний маблағ ажратилди. Айниқса, сув таъминотидаги муаммоларга дуч келинадиган ноҳияларга алоҳида эътибор берилди. Жумладан, Мастчоҳ, Ашт ва Зафаробод ноҳияларида экинзорларнинг вақтида суғорилиши учун 300 минг сомонийдан 800 минг сомонийгача маблағ

Муфассал...

ШҲТ ХАЛҚАРО САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ДИАЛОГ ВА ҲАМКОРЛИКЛАРГА ТАЙЁР

 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети доимий амал қилувчи орган ҳисобланади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида жойлашган.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети ўз фаолиятини ШҲТ Хартияси низомномаси, Шанхайнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2589236

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10259466
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5810
14165
49254
10179764
156559
138877
10259466

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 13:27:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015