Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 57
Печат

 

e sisoev 2017Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети доимий амал қилувчи орган ҳисобланади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида жойлашган.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети ўз фаолиятини ШҲТ Хартияси низомномаси, Шанхайнинг

терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси тўғрисидаги келишув ҳамда ШҲТ доирасида қабул қилинган бошқа ҳужжатлар ва қарорлар асосида олиб боради.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси доирасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида "Народная газета" мухбири мазкур ташкилотнинг Ижроия комитети директори Евгений Сисоев билан суҳбат ўтказди.

- Низомий ҳужжатларга биноан, Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш соҳасида махсус доимий амал қилувчи органи ҳисобланади. Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларига зикр этилган соҳада ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси террорчиликка қарши ҳамкорликларнинг қандай амалий механизмларидан фойдаланади? Бу йўналишда қандай ютуқларга эришилган?

- ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмасининг шаклланиши ва ривожланиши, бир томондан, давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш масалалари бўйича узоқ муддатли ҳамкорликларининг институционал ва ҳуқуқий базасини ташкил этиш зарурати билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан - ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига янги таҳдиду хатарларга ўз вақтида жавоб берилишини таъминлаш билан боғлиқ.

Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси иши бошланган вақтдан буён, ўтган йиллар ташкилот ўзининг низомий вазифаларини муваффақиятли уддалаётганини кўрсатди. Бу ШҲТга аъзо давлатлар бошлиқларининг саммитлари ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг 2016 йил 21 ноябрдан 71/14-рақамли резолюциясида ҳам неча марта таъкидланган: "ШҲТ хавфсизлик тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун энг муҳим минтақавий ташкилотлардан бирига айланди".

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмасининг икки органи - Кенгаш ва Ижроия комитетнинг самарали иши ҳамда улар томонидан яратилган ҳуқуқий база бугун ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг биргаликдаги ташкилий, оператив-қидирув, профилактик ва бошқа тадбирларини натижали ўтказишни таъминламоқда. 2017 йилнинг июнида ШҲТнинг Остона саммитида қабул қилинган ШҲТнинг экстремизмга қарши туриш бўйича конвенцияси аҳоли радикаллашувининг олдини олиш, терроризм ғояси тарқалишини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга йўналтирилган. Уч йиллик дастурлар ишлаб чиқилаяпти. Ҳуқуқий, техник масалалар, тезкор ахборот алмашиш, Интернет тармоқларидан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш, чегаравий ҳамкорликлар бўйича экспертларнинг доимий амал қилувчи гуруҳи ташкил этилган.

"Ислом давлати" халқаро террорчи ташкилотидан келиб чиқувчи таҳдидларга қарши туриш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шахсларнинг халқаро террорчи ташкилотлар фаол минтақаларига бориб келиши, экстремистлар томонидан компютер тармоқларидан фойдаланишнинг олдини олиш ва бартараф этиш, худкуш террорчилардан фойдаланиш ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларида радикал диний мафкура тарқалишининг олдини олиш ва ҳоказолар ушбу гуруҳлар фаолияти натижаси ҳисобланади.

Буларнинг барчаси ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг терррорга қарши (контртеррористик) тадбирлар ўтказилишидаги ўзаро ҳаракатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Шу тарзда, 2016 йили Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) томонидан Тожикистон ва Қирғизистондан шериклар билан ўзаро ҳамкорликда Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Нижний Новгород шаҳарларида террорчилик йўналишига эга бўлган 40та жиноятнинг тайёрланиш босқичида олди олинди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг ваколатли органлари томонидан ШҲТ мамлакатларида террорчилик акциясини режалаштирган "Ислом давлати" халқаро террорчи ташкилоти гуруҳи фаолиятининг олди олинди. Қозоғистонлик шериклар томонидан халқаро террорчи ташкилотининг 5 нафар қидирилаётган аъзоси топширилиб, Қирғизистон ва Россияда 14 нафар террорчи қўлга олинган. Хитой ва Қирғизистон махсус хизматларининг яқин ҳамкорликларида 2016 йилнинг 30 августида Бишкек шаҳрида Хитой элчихонаси ходимларига нисбатан уюштирилган террорчилик ҳужуми текширилди. Тожикистон ва Россия махсус хизматларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Россия ҳудудида "Ансоруллоҳ" террорчи ячейкасининг бир қатор аъзолари ошкор этилиб, қўлга олинди ва Тожикистонга топширилди. Ўзбекистон ва Россия ваколатли органлари томонидан "Ислом давлати" халқаро террорчи ташкилотига жангариларни жўнатиш ҳамда жангари террорчиларни келиб чиққан мамлакатларида қонунийлаштириш каналлари ошкор этилди ва бунинг олди олинди.

200 нафар шахснинг халқаро террорчи ташкилотга кириши олди олинди. 2 минг киши - терроризмни молиялаштиришда шерикларнинг ҳисобларига тўсиқ қўйилиб,  100 минг террористик интернет-захираларга кирилишига чеклов қўйилди. Терроризмда гумонланаётган шахслар қидируви олиб борилаётган бўлиб, улар ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмасининг Ягона қидирув рўйхатига киритилдилар. Ҳар йили муштарак террорчиликка қарши машғулотлар ўтказилади. Йирик халқаро тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш учун мувофиқлаштиришнинг Хитойдаги Олимпия ўйинлари вақтида илк марта муваффақиятли синовдан ўтказилган махсус механизми ташкил этилди. Чегаравий ҳамкорликлар мустаҳкамланаётган бўлиб, муштарак чегаравий амалиётлар ўтказилмоқда. ШҲТга аъзо давлатлар бошлиқларининг Уфа саммитида ШҲТга аъзо давлатларнинг чегара масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракатлари тўғрисида келишув имзоланди.

- Сўнгги икки йилда АҚШ ва Европа мамлакатларида юз берган террор ҳужумлари Суриядаги қуролли мунозараларнинг салбий оқибатлари унинг ташқарисига ҳам тарқалаётганидан ёрқин гувоҳлик бериб турибди. Сурия-Ироқ минтақасидаги вазият тараққиёти ШҲТ минтақаси хавфсизлиги ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?

- Сурия ҳудудининг катта қисми узоқ муддат мобайнида "Ислом давлати", "Жабҳат ан-Нусра" ва бошқа халқаро террорчилик ташкилотларининг назорати остида турди. Уларнинг гуруҳи таркибида Европа, Яқин Шарқ, Жанубий-Шарқий Осиёнинг 20 минг нафардан зиёд фуқароси ҳарбий шароитларда "тажриба" оширишди.

Бугун Суриядаги мағлубият фонида "Ислом давлати" халқаро террорчи ташкилоти террористик фаолликни бошқа минтақаларга ўтказиш, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида ушбу мақсадларда маҳаллий террорчи ташкилотлар ва якка террорчилар потенциалидан фойдаланишга интилмоқда.

ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари томонидан ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари чоғида Сурия мунозараси минтақасига жангариларни ташлашнинг ўнлаб каналлари ошкор этилди ва олди олинди. Хорижий жангари-террорчиларнинг оператив ҳисоби ташкил этилган ва олиб борилаяпти. "Ислом давлати", "Жабҳат ан-Нусра", "Ҳизб-ут-Таҳрир ал-Исломий", "Тожикистон Ислом тикланиш партияси", "Шарқий Туркистон исломий ҳаракати" ва бошқа бир қатор террорчилик тузилмаларининг фаолияти тўғрисида огоҳлантирувчи ахборот алмашиш амалга оширилаяпти. ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида уларнинг ячейкаларини зарарсизлантириш бўйича муштарак чора-тадбирлар татбиқ этилаяпти. ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси вужудга келган янги хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларни ҳисобга олади ҳамда уларга қарши туришга тайёр.

-  2015 йилнинг сентябр ойида республикада катта миқёсли террорчилик акциясини ташкил этган "Тожикистон Ислом тикланиш партияси" (ТИТП) Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан террорчи-экстремист ташкилот, дея эътироф этилди.  ТИТПнинг "Ислом давлати" халқаро террорчи ташкилоти билан алоқаси тўғрисида маълумотлар борми?

- Тожикистон ваколатли органларидан олинган маълумотларга биноан, ТИТП террорчи-экстремист ташкилоти Тожикистон ҳудудида террорчилик пистирма ташкилотини ташкил қилиш ва террорчилик фаолияти билан шуғулланибгина қолмасдан, балки "Ислом давлати", "Мусулмон биродарлар - Иҳвонмуслимин", "Жамоат Ансоруллоҳ", "Ҳизб-ут-Таҳрир", "Толибон ҳаракати", "Туркистон исломий ҳаракати" ва бошқа халқаро террорчи ташкилотлари билан яқиндан алоқада бўлган. Тожикистон ҳудудида ўз фаолияти мобайнида ТИТП террорчи-экстремист ташкилоти раҳбарлари томонидан турли йилларда 500 нафардан зиёд ёшлар хорижий террорчилик марказларига жўнатилган. Уларнинг аксарияти террорчи ва экстремист ташкилотларнинг фаол аъзолари ҳисобланади. Тожикистоннинг ваколатли органлари томонидан, шунингдек, "Ансоруллоҳ" ТИТП террорчи-экстремист ташкилотининг ҳарбий қаноти эканлиги борасида исботлар олинган.

Тожикистоннинг "Ислом давлати" қуролли гуруҳи таркибида бўлган 1000 нафар фуқаросидан 521 нафари ТИТП террорчи-экстремист ташкилоти аъзоси ҳисобланишининг факти юқорида зикр этилган гапларни тасдиқлайди. Тожикистоннинг ҳуқуқни ҳимоялаш органлари томонидан ТИТП террорчи-экстремист ташкилотининг бир қатор аъзоларининг оилалари билан Сурияга кетишга уринишлари олди олинди. 2015 йилнинг август ойи бошида ТИТП террорчи-экстремист ташкилоти ячейкаси раҳбари К.Манонов "Ислом давлати" идеологиясини тарғиб этганлик ва Норак шаҳри ҳудудида "Ислом давлати" байроғини осишни ташкил этганлиги учун қўлга олинди.

ТИТПнинг экстремистик-террорчи фаолиятини зарарсизлантириш Тожикистон фуқароларининг "Ислом давлати" халқаро террорчи ташкилоти сафига жалб этилишини камайтиришга ҳисса қўшди.

- ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмасининг бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли тузилмалари билан ўзаро алоқалари қандай ривожланмоқда?

- БМТ билан 2016 йилнинг ноябрида "БМТ ва ШҲТ: хатарлар ва таҳдидларга муштарак қарши туриш" махсус тадбири ўтказилган Бош Ассамблея доирасида алоқалар муваффақиятли ривожланаяпти.

Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмасининг ҳар йили ўтказиладиган илмий-амалий конференцияларида анъанага биноан, бизнинг халқаро шерикларимиз иштирок этишаяпти. 2017 йилнинг 1-2 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмасининг "Терроризмга қарши кураш - чегарасиз ҳамкорликлар" мавзусидаги бешинчи илмий-амалий конференцияда ШҲТга аъзо 8та давлат ва ШҲТ қошидаги 4та кузатувчи давлат, БМТнинг 7та соҳавий бўлинмалари, 6та халқаро ташкилот намояндалари иштирок этишди.

Айни пайтда ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши тузилмаси БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТ Хавфсизлик Кенгаши террорга қарши кураш комитети, Интерпол, Жиноий даромадларни қонунийлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши туриш бўйича Европа гуруҳи, КХШТ Котиботи, МДҲга аъзо давлатларнинг террорчиликка қарши кураш марказлари, МДҲга аъзо давлатлар Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши координацион хизмати, Марказий Осиёнинг наркотиклар ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича минтақавий ахборот координацион маркази, Осиёда ўзаро таъсир ва ишонч чоралари бўйича йиғилиш котиботи билан алоқаларни йўлга қўйган. Африканинг терроризмни ўрганиш ва тадқиқот қилиш маркази билан ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланиши режалаштирилаяпти.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси умумий глобал таҳдид - терроризмга қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўлида диалог ва ҳамкорликлар учун ҳамиша очиқдир.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Январ 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Шариф САИД: - Тошкентда Тожикистон миллий кўргазмаси ўтказилади

 

Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг матбуот конференцияси, асосан, журналистлар ва Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид ўртасидаги қизиқарли ва долзарб савол-жавоблар билан ўтди. Шуларнинг айримларини қуйида келтирамиз.

- Баъзи давлатлар мамлакатимизда ташкил этиладиган кўргазма учун ўзимизда бор ва сифатсиз маҳсулотларни келтиришади.

Муфассал...

ШҲТ ХАЛҚАРО САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ДИАЛОГ ВА ҲАМКОРЛИКЛАРГА ТАЙЁР

 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети доимий амал қилувчи орган ҳисобланади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида жойлашган.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети ўз фаолиятини ШҲТ Хартияси низомномаси, Шанхайнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
504
Мақолаларни кӯрганлар сони
127407

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1090378
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
702
1884
9577
1069838
29896
34624
1090378

Сизнинг IPнгиз: 54.167.126.106
Бугун: 21-01-2018 11:59:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015