Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Август 2018 Кӯришлар: 1733
Печат

 

vodosnabjenieЖорий йилнинг ўтган муддатида вилоятда экинзорларни мунтазам сув билан таъминлаш ва экин майдонлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида, сув тортиш станциялари учун 1,5 миллион сомоний маблағ ажратилди. Айниқса, сув таъминотидаги муаммоларга дуч келинадиган ноҳияларга алоҳида эътибор берилди. Жумладан, Мастчоҳ, Ашт ва Зафаробод ноҳияларида экинзорларнинг вақтида суғорилиши учун 300 минг сомонийдан 800 минг сомонийгача маблағ

ажратилди. «Янтоқ-2» сув тортиш станцияси ишини яхшилаш учун 200 метр узунликдаги юқори шиддатли қувурларни алмаштириш режага олинди. Бу муҳим иш учун 250 минг сомоний маблағ берилди. «Далварзин-2» сув тортиш станциясига 2та электр трансформатори сотиб олиш учун вилоят бюджетидан 2 миллион сомоний ажратилди.

Сув таъминотини яхшилаш йўлидаги ғамхўрликни ҳис этган деҳқонлар ҳар томчи сувнинг беҳуда кетмаслиги учун интилишмоқда.

 

Темирчилар анжумани

Ашт ноҳиясининг Ашт қишлоғида Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишлаб IV халқаро темирчилар анжумани ўтказилар экан, бу ерга фақат Тожикистондан эмас, балки қўшни мамлакатлардан ҳам ўз касбининг усталари йиғилишди.

Анъанага айланиб бораётган анжуманда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган темирчилар қатнашишди. Анжуманда Ашт ноҳияси раиси Зариф Мирдадо, Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни ректори Жамшед Жўразода, Тожикистон Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода, Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан келган уста темирчи Абдуфаттоҳ Абдусатторов қадимий халқ ҳунарининг тарихи ва унинг кейинги йиллардаги равнақи ҳақида гапиришди.

Анжуманда темирчилар тайёрлаётган маҳсулотларнинг хиллари тобора кўпайиб бораётгани ва чет элларда уларнинг харидорлари сони ошаётгани, устоз-шогирд анъаналари ҳақида сўз борди. Кўп йиллик тарихга эга Ашт темирчилари жамияти аъзолари сонини янада кўпайтиришга келишилди.

 

Тадбиркор ҳиммати

Конибодом шаҳрига қарашли Патар қишлоқ жамоатида янги спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Деҳқонобод қишлоғида бунёд этилган бу иншоотда кичик футбол ва спортнинг бошқа турлари билан шуғулланиш мумкин.

Спорт иншооти қурилиши учун маҳаллий тадбиркор А. Бобораҳимов 300 минг сомоний маблағ сарфлади. Унинг айтишича, бу иншоот Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун мўлжалланган ишларидан бири, холос.

А. Бобораҳимов шонли санагача яна тикувчилик цехи, сартарошхона ва аёллар учун гўзаллик кошонасини қуриб битказиш ниятида.

 

Спорт иншоотлари кўпаяди

Жорий йилнинг ўзида республика ва халқаро мусобақаларда қатнашган спитаменлик спортчилар 218та медал соҳиби бўлишди. Бу медалларнинг 58таси олтин эканлигини таъкидлаш жоиз.

Айни бир пайтда ноҳияда янги спорт иншоотлари қурилиши кўзда тутилган. Жумладан, Истиқлол, Тоғаяк қишлоқ жамоатлари ва ноҳия маркази – Навкатда янги замонавий спорт иншоотлари бунёд этилади.

Фақат Спитаменда эмас, вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам янги-янги спорт иншоотлари бунёд этилмоқда. Хўжанд шаҳрининг ҳар бир йирик маҳалласида спорт майдончаси бунёд этилди.

Кейинги икки йил давомида вилоятда 300тадан ортиқ спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 43 ярим миллион сомонийдан ортиқ маблағ ажратилди. Спорт иншоотларини қайта қуриш ва таъмирлаш учун эса, деярли 400 минг сомоний маблағ сарфланди.

Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига вилоятда бошқа иншоотлар қатори стадион ва спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари бунёд этилади. Жорий йилнинг ўзида 100дан ортиқ турли спорт иншоотларини фойдаланишга топшириш режага олинганди. Аллақачон 50та спорт иншооти спортчилар ихтиёрига берилди.

 

«Ориён»да – мактаб ярмаркаси

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги «Ориён» бозори яқинида очилган мактаб ярмаркасига келаётган ота-оналар у ердаги нархлар бошқа дўконлардагига қараганда анча арзон эканлигидан хурсанд бўлишди. Мазкур ярмаркада мактаб учун барча зарур нарсалар – кийимдан тортиб, ўқув қуролларигача сотилмоқда. Нархларнинг арзон бўлиши учун эса, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи ва «Ориён» бозори раҳбарлари ташаббус кўрсатишди.

Ярмарка очилган дастлабки кунда камтаъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб кийимлари ва ўқув қуроллари текин берилди.

Айни пайтда ноҳия маориф бўлими масъуллари янги ўқув йилида ўқувчиларни мактаб кийимлари билан таъминлаш учун тикувчилик цехлари билан тузилган шартномаларнинг вақтида бажарилиши чораларини кўришмоқда. Маориф бўлими ноҳиянинг ўзи ва Хўжанд шаҳридаги тикув цехлари билан шартнома тузган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Асил ҳунармандлар макони

 

Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси

Муфассал...

Пушаймон

 

Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086730

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151676
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1196
2101
9602
8112414
1196
89570
8151676

Сизнинг IPнгиз: 18.117.79.92
Бугун: 01-05-2025 11:58:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015