Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 17 Декабр 2015 Кӯришлар: 1887
Печат

 

bogbonТоғ этакларидаги ялангликларда ястанган боғлар   ёзнинг иссиқ ҳавосидан ҳансираб нафас олаётгандек гўё. Рамазон ойининг охирги кунлари. Ҳайит байрами яқин. Бир-бир қадам босиб, боғ ичидан чиқиб келган Ҳожи бобо тол остидаги сўрига ўтирдилар. 76 ёшни қоралаган бобонинг гавдалари бир оз мункайган, қўл томирлари бўртиб чиққан. Бобо қуруқшаган лабларини, оппоқ соқолларини қўллари билан сийпаладилар, кейин  «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» дуосини ўқидилар.

Рўзачилик – бир оз чарчадилар. Эрта-индин ҳайит байрамида шу боғнинг мева – чевасидан қариндош-уруғ , биродарлари орасидаги етим-есирларнинг барчаларига жўнатишни мўлжалладилар. Шу кунларга етказганига шукроналар айтдилар.    

Боғбонлик бобонинг қон-қонига сингиб кетган.  Ота – боболари ҳам шу касб билан тирикчилик қилишган. Лекин Шўролар даврида оддий халққа боғ қилиш учун ер берилармиди? Айни кучга тўлган йигитлик даврида пахтазорларда ишлашга тўғри келди. Сувчилик, тракторчиликдан топганлари 7 нафар бола еб-ичишидан ортмас эди. Кейинроқ заҳарли химикатларни сепишга мажбурлаб қўйишди, шундан кейин соғлиғини анча йўқотиб, беморхоналарда узоқ даволандилар. Худога шукрки, истиқлолдан кейин ер ўз эгаларини топди. Бўш, экилмайдиган ерлардан бобога ҳам ажратиб беришди. Ишонасизми, бобо ерни кўриб, соғайиб кетдилар. Ўғил-қизларини ёнига олиб, биринчи йилдаёқ ерга кўчат ўтқаздилар. Шунга ҳам 17 йил бўлибди. Ҳозир боғнинг даромади тўртта рўзғорнинг харажатларига етиб турибди. Яна чолу кампирнинг ҳаж сафарларига ҳам етди. Ҳожи Бобонинг одатлари шу эдики, саҳар турар, бомдод номозини ўқиб, боққа жўнардилар, дарахтларни силаб-сийпаб меҳр берадилар. Боғда гилос дейсизми, шафтоли , ўрик, олма, узум, жийда, тут, хурмо дейсизми, ҳаммасидан топилади.

-  Ҳар бир кўчат  гўдакдек гап. Меҳр бериб, авайлаб, асрасанг улғаяди, мева беради,- дердилар бобо, - қарамасанг, меҳнат қилмасанг, ернинг умри бекор ўтади, сув исроф бўлади, инсон савобсиз қолади. Эртага Оллоҳнинг олдида барчасига жавоб берамиз…

Бобо туш пайтида китоб ўқиб, хордиқ чиқаришни яхши кўрадилар. Тарихга қизиқардилар. Агар бирор улфатлари келиб қолса, “Бобурнома”дан ҳикоя қилиб берардилар. Саҳобалардан тортиб, то Чингизхон тарихи ёки Улуғ Ватан урушига оид китобларнинг ҳаммасини гўё ёдлаб олгандек, айтиб берардилар. Боғдорчилик, пайвандчилик тиббиётга оид китобларни тўплар, ҳадисга оид китобларни севиб ўқирдилар .

Кампирларининг саводи йўқ. Бобо овоз чиқариб ўқир, кампирлари эса, эшитиб ўтирардилар. Бир куни:

- Кампир, эшит, боғдорчилик ҳақида ҳадис бор экан. Ўқиб бераман – дедилар, кейин овоз чиқариб  ўқидилар: - Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.)  ривоят қилади. Набий (с.а.в.) айтдилар: - Ким бир дарахт ёки экин экса, шу экканидан инсон, ҳайвон ёки қуш ё йиртқич еса, мана шу (еганлари) унинг учун садақадир. Анас ибн Молик (р.а) Расулуллоҳ   (с.а.в) дан ривоят қиладилар: - Бирорта қўлида кўчатни тутиб турган ҳолатда қиёмат қойим бўлиб қолса, уни экишга имкони бўлса, эксин.

…Ёз ўтиб, куз ҳам келди. Япроқлар олтин рангга кириб товланарди. Ҳожи бобо хиргойи қилиб, боғ ичида оҳиста қадам ташлардилар. Бирга юрган набираларига бир нималарни уқтириб борардилар. Гўё дарахтлар билан хайрлашаётгандек узоқ тикилиб турардилар. Шом номозини ўқиш учун боғдан чиқиб келдилар. Бу боққа охирги ташрифлари экан... Эрталаб бомдод номозига саждага бордилару қайтиб турмадилар . Пок таҳорат билан жойнамоз устида бу фоний дунёни тарк этдилар.

Жанозалари пешинда ўқилди. Дарахтлар бобосиз қолганини ҳис  этгандек титрарди. Ёш тўкаётгандек, сап-сариқ япроқларини дув-дув тўкарди. Қушлар эса, чуғур-чуғур қилиб Бобонинг хиргойисини давом эттираётгандек эди, гўё…

 

Бу дунёнинг боғида ўзни боғбон сайламанг,

Бу боғнинг боғбони бор ўзни абгор айламанг.

Бу дунёнинг зийнати - молу дунём бор, деманг,

Мулкнинг эгаси Оллоҳ, кетар чоғда оҳ деманг.

Меҳмонхона - бу дунё, ўзни мезбон ўйламанг,

Неъматларни берган зот ҳузурида бўзламанг.

Жасад меники деманг, нафаслар ҳам омонат.

Бу танни ато этган зотга қилманг хиёнат.

Кибр либосин кийманг, эгаси якка Оллоҳ,

Камтарликда ягона ибратдир Расулуллоҳ.

Бу дунёнинг боғида ўзни боғбон сайламанг,

Бу боғнинг боғбони бор ўзни абгор айламанг...

 

Дилором Тошматова, Ашт ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тўҳматга тўланган тўлов

 

Эрталабдан банкда одатдагига қараганда одам кўп эди. Навбат кутиб, ўрта ёшлардаги киши билан суҳбатлашиб ўтирдик. Ёнимизда бир-икки киши ҳам бор эди, улар сабрсизлик қилиб, у ёқ-бу ёққа юргач, ташқарига чиқиб кетишди. Гапдан-гап чиқиб, унинг ёшлигида бошидан ўтган нохуш воқеа ҳақидаги ҳикоясини берилиб тингладим.

Бизга қўшни бир кекса киши бўларди. Соқоллари оппоқ, ҳаётнинг аччиқ-

Муфассал...

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2088389

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8153335
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2855
2101
11261
8112414
2855
89570
8153335

Сизнинг IPнгиз: 18.118.212.165
Бугун: 01-05-2025 18:04:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015