Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 2219
Печат

 

siz kabi 2017Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Чунки  Шарифжон Рустамов - менинг отам, Иккинчи жаҳон урушида жонларини аямай урушган, етти жойидан яраланиб, фашизмдек қаттол душман устидан қозонилган буюк ғалабага ўз ҳиссаларини қўшган мард инсон эдилар.

Ўша куни қишлоғимизда яшаётган олим, шоир, адиблар, отамларни яхши билган инсонлар падари бузрукворимизнинг мардликлари, юрт учун жон фидо этишга тайёр турганликлари ва урушдан қайтиб, самарали меҳнат қилганликлари, кўплар ҳавас қиладиган инсонийлик хислатлари ҳақида гапиришар экан, яна бир марта шундай одамнинг фарзанди эканлигимдан кўксим ифтихор ҳиссига тўлди.

Отамлар қаерда ишламасинлар - вилоят партия комитетидами, йирик коллектив хўжалик партия ташкилотига сарварлик қилганларидами, бошқа муҳим, масъулиятли вазифалар бўлмасин, ҳар доим ҳалол, берилиб, куч-қувватларини сира аямасдан ишлардилар. Ва бизни ҳам айнан Ватан тараққиёти, халқ фаровонлигини ошириш учун тер тўкиб ишлашга ундардилар. Агар бизга бирон ишни бажариб қўйишни тайинласалар, албатта, ижросини текширардилар. Бу эса, бизда қилаётган ишимиз натижасини ўйлаш ҳиссини кучайтирарди. Кўпинча иш бошида туриб, ўзлари кўрсатиб берардилар. Масалан, экин экиш учун эгат оладиган бўлсак, ип торттирардилар. Ип тортилганда, эгатнинг тўғри чиқиши, ариқчаларда сувнинг равон оқиб, экинга ишлов бериш ҳам осон бўлишини уқтирардилар.

Отамнинг ватанпарварлик ҳақидаги ҳаётий ҳикоялари эса, бизнинг азиз юртимизга муҳаббатимизни кучайтириб борарди.

Онам - Иззатбегим Қори Зуфар қизи ҳам ўқимишли аёл эдилар. Узоқ йиллар давомида мактабда болаларга дарс берганлар. Саводсизликни тугатиш даврида эса, катта ёшлиларга ҳам сабоқ берганлар. Биз сабр-чидамни, сабот ва атрофдаги инсонларга меҳр-муҳаббатни онажонимиздан ўрганганмиз. Юмшоқсўз онажонимизнинг ҳеч кимга қаттиқ текканликларини кўрмаганмиз. Келинларига ўз қизлари каби меҳрибон эдилар.

Ота-онам - ҳар икковлари ҳам бизни илм олишга ундардилар.  Мен Душанбедаги политехника институтини битирганимда, шу олий ўқув юртида, кейинроқ Тожикистон Қишлоқ хўжалик вазирлигида ишлаганимда ота-онамнинг илмга чорлаганликларидан миннатдор бўлгандим.

Эсимда - бирда дадам билан бирга Москвага бордик. Машҳур олим, академик Бобожон Ғафуровнинг ҳузурларида бўлдик. Кўрдингми, қишлоғимиздан чиқиб, қанчалик обрў топган бу инсон, дунёнинг турли томонларидан келган олимлар устоз, дея ҳурматлашяпти. Мен ҳам сени шу алломадайин илмли бўлишингни истайман, дегандилар отам.

Ота-онамиз биз - етти фарзандни еру кўкка ишонмасдилар. Лекин ҳаётнинг кутилмаган зарбаси бўлар экан. У вақтлардаги Ленинобод педагогика институтида ўқиган укам Абдувосит ҳарбий хизматни тугаллаб қайтгач, кўп ўтмай вафот этди. Йигирма беш - айни навқирон ёшида. Ота-она фарзанди учун куймайди, дейсизми? Лекин отам ғам чекаётганликларини бизга билдирмасдилар, аламларини ишдан олардилар. Онамнинг қанчалик эзилаётганларини сезиб турардик. Лекин кўз ёшларини бизга кўрсатмасдилар. Бурчак-бурчакда йиғлаб олардилар.

Фарзанд ўлими отанинг жигарини тешади, дейдилар. Онани-ку, қўяверасиз. Баъзан онамнинг сабот ва чидамларига қойил қолганман. Отам дунёдан ўтиб, катта оилани бошқариш волидам зиммаларида қолганда, бу саботни кўрдик. Акам - Валижон, Қайроққум ун-тегирмон комбинатининг директори вафот этганда, онамнинг чидамларига яна бир бор қойил қолдим. Балки мен тақдирнинг бу зарбаларининг мингдан бирига ҳам чидай олмаган бўлармидим, дейман ўзимча.

Ҳозир вақт топдим дегунча отамнинг номлари ёзиб қўйилган кўчада сайр қиламан. Фахрланиб, ғурурга тўлиб. Шарифжон Рустамов ва Иззатбегим Қори Зуфар қизи каби инсонлар фарзанди бўлганим учун Аллоҳга шукр қиламан. Ва улар каби фарзандларимни, невараларимни ҳалол, тўғрисўз, меҳнатсевар, ватанпарвар, инсонпарвар, чин инсон қилиб тарбиялашга интиламан.

 

Абдувоҳид Рустамов,

Хўжанддаги "Наврўзгоҳ" дам олиш-маданият масканининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577134

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10188674
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1269
3741
8910
10151415
85767
138877
10188674

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.202
Бугун: 21-10-2026 08:19:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015