Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Апрел 2020 Кӯришлар: 506
Печат

 

suv 2020Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Яратганнинг инояти билан энг сув захираларига бой давлатлардан бирида истиқомат қилаяпмиз. Лекин шунга қарамасдан, мамлакатимиз аҳолиси тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланган, дея айтишимизга ҳали эрта. Чунки бир минтақада аҳоли юз фоиз тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлаётган бўлса, бошқа бир тоғли ҳудудда яшовчи юртдошларимиз сувни неча километрлаб масофадан ташиб келтиришга мажбур. Улар учун сувнинг ҳар бир қатраси - азиз.

Сув муаммоларини ҳал этиш мақсадида, амалга халқаро даражада бир қатор ташаббуслар татбиқ этилди. Жумладан, Тожикистон ташаббуси билан 2003 йили «Халқаро чучук сув йили», 2010-2015 йиллар «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги, 2013 йил - Халқаро сув ҳамкорликлари йили, деб эълон қилинди. 2018 йили эса, «Сув устувор тараққиёт учун, 2018-2028 йиллар» халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи бошланди.

Бу борада Тожикистонда ҳам ташаббусчи мамлакат сифатида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида бир қатор дастурлар татбиқ этилди. Айни пайда «2016-2025 йиллар учун Тожикистон Республикаси сув соҳаси ислоҳоти дастури» татбиқи давом этмоқда.

Мамлакат Президенти Олий Мажлисга йўллаган Паёмида, жумладан, шундай қайд қилди: - «2016-2025 йиллар учун Тожикистон Республикаси сув соҳаси ислоҳоти дастури» доирасида мамлакат аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида бир қатор ишларни бажардик.

Тараққиёт шериклари билан ҳамкорликда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш йўналишида 7,8 миллиард сомоний ҳажмида 52та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилаяпти.

Бугунгача мамлакатнинг 23та шаҳру ноҳиясида 1,5 миллиард сомоний ҳажмида сув билан таъминлашга доир давлат сармоявий лойиҳалари татбиқи охирига етказилиб, яна 1,5 миллиард сомоний маблағга 9та бошқа лойиҳанинг татбиқи давом этмоқда…

Бу лойиҳалар аҳолининг сув билан таъминланиш ҳолати яхшиланишига сезиларли ҳисса қўшаяпти. Халқ бунинг самарасини кўраяпти. Бугунги кунда водопроводларнинг тип-тиниқ, зилол сувларидан фойдаланаётган эканмиз, беихтиёр болалик давримиз эсга тушади. Мисол учун, бундан 6-7 йил илгари ҳам юртимиздаги бошқа ноҳиялар қаторида қишлоғимиз аҳолиси ичимлик сувини дарёдан ташиб келарди. Қиш мавсумида сув камлигидан дарё ўзани анча пастга тушиб кетади. Бундай шароитда каналу ариқларга сув чиқаришнинг иложи йўқ. Бошқа томондан, лойқага тўлган каналу ариқлар баҳор фаслига тайёрланиши, яъни қазилиши учун ҳам сув тўхтатилади. Шундай пайтларда челакларни қўлимизга олиб, қизлар билан сувга жўнардик. Қишнинг қор-қировли кунларида сирпанчиқ йўлларда йиқилгудай бўлиб сувга бориб келардик. Устига-устак, ёғингарчилик мавсумида дарё суви қип-қизил лойқа тусини олади. Кейин уни тиндириш учун ҳам анча вақт сарфланарди. Сувнинг ярми лойқага чиқиб кетарди.

Одатда йилнинг бошқа фаслларида ариқлардан сув таширдик. Лекин ёғингарчилик кам бўлган йилларда баъзан ёз фаслида ҳам дарёга сувга боришимизга тўғри келарди. Қишлоқнинг у чеккасидан бу чеккасига сув учун борган пайтларимиз бўлган. Қишда лойқа сувдан азият чексак, ёзда сувнинг юзасини бақатўн босганидан тоза сув тополмай қолган пайтларимиз бўлган.

Ёз кунларидан бирида сингилларим билан сувга борганимизда, худди шундай ҳолатга рўпара келгандик. Кофарниҳон дарёси иккига бўлиниб оқаяпти. Биринчи қисми секин, оқаётгани қарийб сезилмайди. Ўртада оролча, ундан кейин эса асосий дарё. У тезроқ оқади. Биринчи қисмидан ўтиб, асосий дарёдан сув олмоқчи бўлдик. Челакни сувга соламиз, ичига тўла бақатўн илинади. Бир-икки марта сув олишга уриниб кўрдик. Бўлмади. Охири дарёни кесиб, Қабодиён ноҳияси ҳудудига ўтишга қарор қилдик. Чунки дарёнинг нариги томонида қамишзорларга эга кўл борлиги, унинг тепа қисмидаги булоқдан тип-тиниқ сув сизиб чиқишидан хабаримиз бор. Қишлоқдошларимиз ҳам дарёнинг суви лойқа бўлган пайтларда қишлоқнинг нариги четидаги катта кўприк орқали велосипедда, араваларда ўша ёқдан сув ташишади. Челакларимиз билан оғзимизгача сувга кириб, дарёдан кечиб ўтдик. Булоқдан сув олиб, яна челакларни сувнинг юзасида суздириб, ортимизга қайтдик. Шундай қилиб икки челак сув олиб келишга қарийб 2-3 соат вақт сарфлаганмиз…

Бугунги кунда ҳар бир хонадонда бўлмаса ҳам, ҳар бир кўчанинг бошида водопроводлардан сув оқиб турибди. Кунига бир маҳалдан 2-3 соат сув берилади. Одамлар қийналмасдан, уйларига яқин жойдан сув ташишяпти. Сув билан боғлиқ муаммо ечим топган.  

Лекин шунга қарамасдан, юқорида айтиб ўтилганидек, мамлакатимизнинг барча аҳолиси ҳам сув билан тўлиқ таъминлангани йўқ. Бу борада мамлакат Президенти Олий Мажлисга йўллаган Паёмида шундай дея қайд қилганди: «Аммо давлат сармоявий лойиҳалари доирасидаги ишлар ижросининг сифати ва мамлакат бир қатор шаҳру ноҳиялари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси бизни ҳали ҳам қониқтира олмайди.

Тожикистон сувли мамлакат бўлишига қарамасдан, бугунги шароит ва келгуси насллар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, сув захираларидан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш йўлларини жорий этишимиз керак…»

Барча муаммолар, жумладан, сув тақчиллиги масалалари ҳам бир куни келиб бутунлай ҳал этилади. Бунинг учун, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлса бас. Ана шунда ободончилигу бунёдкорлик ишларининг кўлами янада кенгаяверади.

Маълумот учун: ҳар йили 22 март куни нишонланадиган Халқаро сув захиралари куни ҳам устувор тараққиёт соҳасидаги мақсадлар: 2030 йилгача барчани тоза ичимлик суви билан таъминлашга эришиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Ушбу халқаро кунни таъсис этиш таклифи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Рио-де-Жанейрода Атроф-муҳит ва тараққиёт бўйича 1992 йилги конференциясида эълон қилинган эди. Худди ўша йили Бош Ассамблея ҳар йилнинг 22 марти - Халқаро сув захиралари куни, дея эълон қилинган резолюцияни қабул қилди. Шу орқали БМТ сув ва санитария билаш таъминлашнинг камбағалликка қарши курашиш, иқтисодий ўсиш ва экологик устуворликни ўрнатиш учун муҳим ролини қайд қилади.

 

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Жигарбандим

 

Бугун Мадина қизимнинг туғилган куни. Чақалоқлар уч кунда туғруқхонадан ота уйига келса, Мадина уч ой деганда уйимиз меҳмони бўлди. Ушбу битикларимни она қизим Мадинага бағишлайман...

Ўша йил қиш жуда оғир келди. Одамлар-ку, ўз йўлида, ҳатто, жонворлар, паррандаларга осон бўлмади. Энг сергак ва одамзот кўзидан панада юрмоқни ихтиёр этадиган катта-кичик қушлар ҳам хўрак илинжида совуқдан хунук ва

Муфассал...

Қайирмада шундай йигит бор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган ободончилик ва бунёдкорлик сиёсати маҳаллаларда тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, Шаҳристон ноҳиясида ҳам Президентимизнинг бошлаб берган эзгу ташаббусларидан руҳланган саховатпеша юртдошларимиз талайгина. Бу ерлик бунёдкор кишилар Давлатимиз сарварининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
882753

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3514358
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
319
2794
18359
3465263
79562
97897
3514358

Сизнинг IPнгиз: 35.172.236.135
Бугун: 23-10-2020 02:29:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015