Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Декабр 2017 Кӯришлар: 137
Печат

 

pirotehnika 2017Милодий янги йил киришига ҳам саноқли кунлар қолди. Бугун азиз Тожикистонимиз халқи Янги йилни кутиб олишга ҳамма томонлама ҳозирлик кўрмоқда. Айниқса, мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида байрамга тайёргарлик қизғин эканлиги кўзга ташланади.

Ёшлар йилида Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали ташаббуси билан янги милодий йилга тайёргарлик ўзгача шукуҳ билан кечмоқда.

Исмоил Сомоний ҳайкали рўпарасида - «Дўстий» майдони марказида 25 метрлик Янги йил арчаси ўрнатилиб, аллақачон, шаҳарликларнинг маданий-маиший масканига айланган. Шунингдек, пойтахтнинг бошқа гўшаларида ҳам Янги йил арчалари безатилган. Кечки пайтлар шаҳар ёшлари бу арчалар атрофида мириқиб сайр қилишлари - мазкур тадбирлар душанбеликларнинг кўнглига ўтирганлигининг нишонаси. Энг асосийси, бу арчалар ўтган йилларникидан гўзал безатилиши билан кескин фарқ қилади. Қувонарлиси шундаки, пойтахтда қад кўтарган Янги йил арчалари душанбеликлар ва меҳмонларга байрамона кайфият улашмоқда.

pirotehnika 2017 1Ёшлар йилида Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали ташаббуси билан йўлга қўйилаётган тадбирлар пойтахтимиз ободончилиги ва бунёдкорлиги йўлида қўйилаётган навбатдаги қадам бўлиб, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмалари ижросидир.

- «Пойтахт миллату давлатнинг сиймоси ва кўзгуси бўлиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва жаҳон аҳлига уни муносиб тарзда таништириш, нафақат, Душанбе шаҳри маъмуриятининг, балки барча давлат тизимлари ва органлари, давлат хизматчилари ҳамда Тожикистон фуқароларининг вазифаларидир», - деган эди Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жорий йилнинг 15 февралида Душанбе шаҳри фаоллари билан бўлган мулоқотда.

Азиз Тожикистон – барчамизнинг жонажон Ватанимиз. Душанбе шаҳри эса, ҳар бир тожикистонликнинг умид ўчоғи. Унинг ободлиги, шаҳримизнинг гўзаллиги, пойтахтимизнинг кўрки ҳар бир фуқаронинг шаҳардорлик маданиятига боғлиқ эканлиги, табиий.

Афсуски, байрамона руҳият, кўтаринки кайфиятимизни бузаётган ҳолатлар ҳам ҳаётда учраб туради. Ҳар йили декабр ойи бошланиши билан ёшлар, айниқса, ўсмирлар ўртасида хлопушка «ёриш» анъана тусига кирган. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йил декабр ойидаги қарори билан мамлакатга пиротехник моддалар олиб кириш ва уни сотиш қатъий тақиқланган.

Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 199-моддаси, 1-шарҳи, 2-қисмига мувофиқ, республика ҳудудига пиротехник материалларни ноқонуний йўл билан келтириш, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш, ўзгаларга бериш ва пиротехник материаллардан ноқонуний фойдаланганларга ҳисоб учун 200дан 500гача кўрсаткич миқдорида (10 мингдан 25 минг сомонийгача) жарима ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум этилиш жазо чораси белгиланган бўлишига қарамай, фуқароларнинг безовталиги эвазига бойишни кўзлаган «тожир»лар топилиб турганлиги аянчлидир.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази тарқатган энг сўнгги маълумотларга кўра, истаравшанлик 39 ёшли фуқаро қўлга олиниб, ундан 8 минг дона «Трения» хлопушкаси мусодара этилди. Албатта, қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг юқорида таъкидланган моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Афсуски, портловчи моддалар контрабандаси билан шуғулланувчиларнинг айримлари қинғир йўллар билан ўз молларини бозорларга етказишга эришадилар. Бу эса, фуқароларнинг безовталигига сабаб бўлади.

Тожикистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқ ҳимояси ходимларининг тезкор-қидирув чоралари натижасида, Душанбе шаҳри Шоҳмансур ноҳиясининг 17 ёшли фуқароси пиротехник материалларни ноқонуний муомалага чиқарганлик гумони билан қўлга олинди. Шахсий тинтув жараёнида гумонланувчининг қўлидаги целлофан халтадан 3780 дона хлопушка топилди.

Бундан ташқари, Фирдавсий ноҳияси ҳудудида ҳуқуқ ҳимояси ходимларининг оператив-қидирув амалиётлари натижасида, Тожикистон Жисмоний тарбия институтининг 20 ёшли талабаси ва пойтахтдаги умумтаълим муассасалардан бирининг 9-синф ўқувчиси пиротехник материалларнинг ноқонуний муомаласи билан қўлга олинди. Шахсий тинтув жараёнида гумонланувчиларда 1400 дона хлопушка борлиги аниқланди. Бу ҳодисалар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

- Илгариги йилларга қараганда, хлопушкалар портлаши кам, - дейди ёши бир жойга бориб қолган воселик онахон Қизларгул Сариева. – Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлланилаётган чораларга қарамай, ҳалиям хлопушка портлатиш кўзга ташланади. Айниқса, Янги йил байрами арафасида айрим ёшлар ва ўсмирлар бундай ножўя амалларга қўл ураётганликлари «тўқликка шўхлик»дан бошқа нарса эмас. Мамлакатимиз Президентининг саъй-ҳаракатлари билан ўрнатилган осойишталикнинг қадрига етишимиз кераклигини биз – қариялар ҳамда ота-оналар ёшларга уқтиришимиз лозим…

Дарҳақиқат, бундай ножўя амаллар мамлакат пойтахтида кам юз бераётган бўлса-да, лекин чекка қишлоқларда ҳамон ёшларнинг севимли амаллари сифатида давом этаётганлигини тан олмай иложимиз йўқ.

Ўша кўнгилхушлик учун хлопушка портлатувчи ёшлар ўзларининг бу ножўя қилмиши кимларнингдир касалланишига сабаб бўлишини билармиканлар? Олимларнинг аниқлашларича, кучли қўрқув ва ҳаяжон инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатига салбий таъсир қиларкан. Бежизга халқимизда кўплаб касалликлар қўрқувдан юзага келади, дейишмайди, ахир. Олимлар 75-90 фоиз хасталиклар руҳий зўриқишдан келиб чиқишини исботлашган. Хлопушканинг қўлда ёки инсон танаси яқинида портлаши эса, қандай аянчли оқибатларга олиб келишини ҳамма билади.

- Бир гуруҳ ўсмирлар хлопушкани итнинг танасида портлатишган экан, - дейди куйиниб ёвонлик опахон Гулойим Тоғаймуродова, - бечора итнинг ҳолини кўриб роса ачиндим…

Ҳа, хлопушка ва бошқа пиротехник материаллардан кўнгилхушлик учун фойдаланиш аҳолининг осойишталигига халал беради. Қолаверса, бундай амаллар учун жиноий жавобгарликка тортилиш мумкинлигини ёшларга тушунтириш - маҳаллалар фаоллари, ота-оналар, ўқитувчилар, қолаверса, кенг жамоатчиликнинг вазифаси. Зеро, қонунни билмаслик, жавобгарликдан озод этмайди.

Саноқли кунлардан сўнг, Янги йил байрамини нишонлаймиз. Бу байрам, айниқса, болаларга катта қувонч улашади. Биз юксак маданиятли аждодлар авлодлари эканлигимиздан фахрланган ҳолда, байрамларимизни тартибли ўтказиш учун ҳар биримиз масъулмиз…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Апрел 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

ИЖОДКОРЛИК МАСЪУЛИЯТИ

 

ёхуд «тўйга бировнинг тўнини кийиб бораётган» шоввоз қаламкашлар хусусида

"Халқ овози" газетасининг жорий йил 29 сентябр сонида чоп этилган ушбу газета бош муҳаррири ўринбосари Эркин Шукурнинг "Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…" сарлавҳали мақоласини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада ёш шоирлар ижоди ҳақида, уларнинг бадиий ижодда ҳар бир

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
606
Мақолаларни кӯрганлар сони
188290

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1249844
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
327
496
4906
1234812
22758
66366
1249844

Сизнинг IPнгиз: 54.156.37.174
Бугун: 22-04-2018 15:31:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015