Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 184
Печат

 

suv 2019.jpg.crdownloadБугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

ўз фикримни иншо этишни ният қилдим.

Бундан йигирма олти йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз Қуролли кучлари – Миллий армияга жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоя қудрати лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаш Раиси, Давлат бошлиғи муҳтарам     Эмомали   Раҳмон «Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида»ги фармон чиқаргач, Миллий армия шаклланди ва 1993 йилнинг 23 февралида илк бор мустақил давлатимиз Миллий армияси ҳарбий паради бўлиб ўтди. Айнан, шу кун расман Тожикистон Қуролли кучлари таъсис этилган сана сифатида эълон қилинди.

Ана ўшандан буёғига ҳам 26 йил ўтибди. Бу йиллар мобайнида нолдан бошланган Қуролли кучларимиз ёш бола сингари барчанинг кўз ўнгида ўсди, улғайди, камол топди. Ва бугунги кунда кучли армияга айланганлигига ҳеч бир шубҳа йўқ. Зотан, у мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, азиз Ватанимизга қарши бўлган турли кўринишдаги душманларга ўз вақтида жавоб бера олди, бир сўз билан айтганда, Ватанни ҳимоя қилди!

Қуролли кучларимиз ўзининг 26 йиллик шонли йўли давомида ҳамиша ички ва ташқи душманларга зарба бериб, Ватанга астойдил хизмат қилиб келаётганлигига барча бирдек гувоҳ.

Бир диний олим сифатида, экстремизм-терроризмга қарши курашувчи идоралар ташкил этган халқаро миқёсда семинарлару симпозиумларда бир неча бор қатнашишга тўғри келган. Ўтган йили Россия Федерациясида, бу йил эса, Туркия Республикасида ўтказилган халқаро конференцияда қатнашиб, экстремизму терроризмга қарши тинимсиз кураш олиб бормоқ лозим экан ва уларга қарши курашишда қудратли кучлар мавжудлиги, ниҳоят муҳим, деган хулосага келдим.

Туркия конференциясида бир қатор расмий ва сиёсий шахслар, жумладан, Тожикистон Ислом марказидан муфтий ҳазратлари – Саидмукаррам Абдулқодирзода ва камина сўзга чиқиб, экстремизму терроризмнинг нохуш оқибатлари ҳақида мисоллар билан нутқ сўзладик. Айниқса, муфтий ҳазрат ИТП террорчи ташкилоти аъзолари содир этган жиноятларини эсга олиб, уларнинг фуқаролик уруши йилларида Бохтар ноҳиясининг “Туркманистон” давлат хўжалигида ўзларининг террорчилик лагерини қуриб, у ерда инсоният тарихида тасаввур қилиб бўлмайдиган қотилликларга қўл урганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, бу террорчи-экстремистик ташкилотлар парда ортидаги хожалари орқали бошқарилишини ҳам таъкидлади.

Ҳа, кейинги йилларда дунёда бўй кўрсатаётган терроризм, экстремизмнинг турли кўринишларига қарши ҳамма томонлама тайёргарликдан ўтган, ҳар қандай хавф-хатарга қарши тик бора оладиган Миллий армиямиз борлигига шукр қилмоғимиз лозим, албатта.

Айтгандай, Миллий армиямизнинг тобора кучайиб бориши, ҳар қандай хавф-хатар ва таҳдидларни бартараф қила олиши учун мунтазам ҳарбий машқлар ўтказиб, ҳарбийлару аскарларимиз ўз маҳоратларини ошириб боришаётгани барчага маълум. Бу ривожланишлару армиянинг ҳамма томонлама сўнгги русумдаги ҳарбий лавозимотлар ила таъминланиши-ю ривожу равнақи эса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз       Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари ортидан юз бераётганлиги ҳам айни ҳақиқат.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз ҳадиси муборакларидан бирида: “Ҳуббул Ватан минал иймон”, яъни “Ватанни севмоқ иймондандир”,- деганлар. Умуман олганда, Пайғамбар алайҳиссаломдан Ватанни севиш ва ҳимоя этиш борасида кўп дастуру ҳидоятлар ворид бўлган. Аммо Ватанни севаман, уни душманлардан ҳимоя қиламан, кўз қорачиғидек асрайман, деган инсон учун “Ҳуббул Ватан...”нинг ўзи кифоя. Зеро, унда барча эзгу туйғулар мужассам. Демоқчиманки, қанийди кўнгилларимиз “Ҳуббул Ватан...” ила жўш урса...

Сўзим охирида шонли Армиямизнинг 26 йиллик тўйи арафасида барча ҳарбийларимизни бу қутлуғ сана билан муборакбод этамиз. Ва “Парвардигор азиз Ватанимизни Ўз паноҳида асраб, турли бало-ю офатларни Ўзи даф айлаган бўлсин, илойим!” - дея дуога қўл очамиз.

 

Абдулвоҳид ҲОМИДОВ,

Имоми Аъзам Абуҳанифа номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Сув достони

 

Мустақиллик йилларида Тожикистон Республикасининг дунё давлатлари ўртасида тутган ўрни бир неча баравар юқорилаб, иқтисодиёти тараққиёт сари юз бурди. Тожикистоннинг халқаро ташкилотларда ўзига хос ўрни бор. Ушбу ютуқларнинг барчасини озодлик ва ободлик самараси сифатида муҳрлаш мумкин.

Дарёнинг қуйи қисмидаги мамлакатлар Тожикистондаги «Роғун» ГЭСи қурилса, сувдан танқислик сезишларини асоссиз даъво қилиб келади.

Муфассал...

АЛИХЎЖАМИ Ё ХЎЖААЛИ?!.

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512321

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356461
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1529
2104
3633
2334650
50298
62133
2356461

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 14:29:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015