Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 23 Август 2019 Кӯришлар: 43
Печат

 

xotin qizlar 2019Аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳуқуқлилик кафолатини таъминлаш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ҳамда аёлларга психологик маслаҳатлар бериш мақсадида, давлат ҳокимияти республика шаҳру ноҳиялари ижроия органлари хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари қошида 110та ахборот-маслаҳат маркази фаолият бошлаган.

«Бу марказлар ташкил этилганига қарамасдан, тоғли минтақаларда

руҳшунослар етишмаслиги кўзга ташланади. Шундай ҳолатларда комитетдан мутахассислар боришиб, мурожаат қилувчилар билан суҳбатлар ўтказишади ва уларга психологик-ҳуқуқий маслаҳатлар беришади»,- деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси Идигул Қосимзода яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Жорий йилнинг олти ойи мобайнида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети томонидан 610 нафар фуқаро қабул қилинган. Шундан 501 нафарини аёллар ва 109 нафарини эркаклар ташкил қилади. Шунингдек, мамлакат шаҳру ноҳияларидаги ахборот-маслаҳат марказларига 6919 нафар фуқаро – 4867 нафар хотин-қиз ва 1645 нафар эркаклар мурожаат қилишган. Жумладан, 689 киши оилада зўравонликнинг олдини олишга оид ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар илинжида мурожаат қилган.

Қайд қилинишича, ушбу марказларда бир нафардан ҳуқуқшунос ва психолог фаолият юритиб, улар маҳаллий бюджетдан молиялаштирилади.

Ҳисобот даврида ёш келин-куёвларга нисбатан амалга оширилган зўравонликнинг 105 ҳолати қайдга олинган. Шундан 85таси ёш келин ва 20таси куёвга нисбатан зўравонликдир. Қайнона келини олиб келган сепларни менсимасдан: «Қўшнининг келини рўзғор учун керак бўлган ҳамма нарса – кир ювиш машинасидан, ҳатто, игна-ипгача олиб келган. Энди ўзинг олиб келган нарсаларни қарагин»,- дея ўз келинини қўшниларнинг келинлари билан солиштириш, қилган ҳар бири ишидан хато топиш орқали зўравонлик ўтказган. Бу орада Хотин-қизлар ва оила комитетига янги турмуш қурган куёвлар ҳам арз қилишган. Улар қайноналарининг турмушларига кўп аралашишларидан шикоят қилишган.

Оиладаги зўравонликлар оқибатида, ҳатто, ёш келинчаклар ўз жонларига қасд қилишгача боришмоқда. Аёлларимиз жуда сабр-тоқатли. Оилаларидаги босим ва зўравонликларга узоқ вақт сабр қилиб яшашади. Пичоқ бориб суякка етгач эса, бу муаммолардан қутулишнинг ягона йўлини ўз жонига қасд қилишда кўради. Мисол учун, яқинда Спитаменлик қайнона келинини ўз жонига қасд қилишгача олиб келганлик айби билан судланди.

Ўтган йили ўғлини уйлантирган аёл тўйдан кейин келинига турли кўринишда зўравонлик ўтказиб, уни мунтазам пастга уриб келган.

Қайнонасининг доимий таъна-ю маломатларидан қутулишга қарор қилган келинчак жорий йилнинг апрел ойида ўзини Сирдарёга ташлаган. Уни тасодифий йўловчилар қутқариб қолишди.

Спитамен ноҳияси прокуратураси қайнонага нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 109-моддаси (ўз жонига қасд қилишга олиб келиш) бўйича жиноий иш қўзғади.

Суд қайнонани айбдор деб топиб, уч йил озодликдан маҳрум этиш ҳукмини чиқарган. Бироқ кейинроқ суд ўз ҳукмини юмшатиб, бир йилгача синов муддати билан шартли жазо белгилади.

Шунингдек, хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолати ошгани ҳам ташвишланарлидир. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида республика бўйлаб аёллар томонидан жиноят содир этилиши 1200 ҳолатни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 359 ҳолатга кўпдир.

Матбуот анжуманида: «Норак шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасасида, айни пайтда 300дан зиёд хотин-қизлар жазо муддатини ўташяпти. Комитет ходимлари йилига икки марта улар аҳволидан хабар олишади. Жазо муддати тугагандан кейин, уларни ҳамкорликка чорлаб, ишга жойлашишларига ёрдам берамиз. Мисол учун, жазо муддатини ўтаб чиққан аёллардан икки нафари Президент грантини олди ва тадбиркорлик фаолиятини юритмоқда»,- дея қайд қилинди.

Шунингдек, 158 нафар ватандошларимиз хорижий давлатлар, жумладан, 90 нафари Россия, 48 нафари Сурия ва Ироқ, яна 20 нафари Туркия ва Хитой ахлоқ тузатиш муассасаларида жазо муддатини ўтаяпти.

Тожикистон Ҳукумати Сурия ва Ироқдаги 48 нафар аёлнинг юртимизга қайтарилиши учун комиссия ташкил этгани қайд қилинди.

«Сурия ва Ироқ қамоқхоналарида қолаётган аёлларни жиноятчи эмас, балки жабрдийда сифатида ҳисоблаш керак. Тожик аёллари итоаткор, улар турмуш ўртоқларининг йўл-йўриғидан чиқишмайди. Ушбу аёлларнинг аксарияти турмуш ўртоқларининг қистови билан боришган ва ҳозир бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинишган»,- деди Хотин-қизлар ва оила комитети раиси ўринбосари Марҳабо Олимий.

М.Олимийнинг айтишича, ушбу аёлларнинг аксарияти турмуш ўртоқлари террорчи ташкилотлар сафида курашларда ҳалок бўлган. Тожикистон Ҳукумати комиссияси уларни ўз Ватанларига қайтаришга ёки белгиланган жазоларини юмшатишга ҳаракат қилади.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

Шоҳона Одиназода: «Газета – бу инсон учун маънавий озуқа…»

 

Баҳор фасли байрамларга бой. 8 март – Оналар куни. 11 март – Тожикистон матбуоти куни. Халқаро Наврўз байрами ҳам  яқинлашмоқда. Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритган ва бугунги кунда «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган Шоҳона Одиназода билан Матбуот куни олдидан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
798
Мақолаларни кӯрганлар сони
488017

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2282686
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
833
2026
2859
2261678
38656
51022
2282686

Сизнинг IPнгиз: 18.206.48.142
Бугун: 17-09-2019 09:26:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015