Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Июл 2018 Кӯришлар: 610
Печат

 

istaravshan-gorod-gdeМен Истаравшаннинг умумий номи билан Навганда, деб аталадиган қишлоқларида кўп бўлганим йўқ. Ҳаммаси бўлиб, уч марта ва ўшанда ҳам ҳар гал бор-йўғи бир неча соатдан. Лекин шу қисқа вақт давомида ҳожи Сатторқул ҳақида жуда кўп илиқ гаплар эшитдим. Ўқитувчилар, деҳқонлар, беш қишлоқда яшаётган катта-кичик бу инсон ҳақида миннатдорчилик билан сўзлашарди.

- Мана шу мактабимизнинг янги биноси Ҳожибобонинг елиб

-югуришлари билан қурилган, - дейди 41- ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси Абдурашид Абдураҳмонов.

Ўша пайтда Тўққизчелак, деб аталган қишлоқда эски мактаб биноси тобора кўпайиб бораётган ўқувчиларга торлик қилиб қолганди. Таълим-тарбия ишларини юқори савияда олиб бориш учун синфхоналар етишмасди. Буни кўрган Сатторқул Шодмонқулов келажак авлод учун янги мактаб биноси қурилмаса бўлмаслигини тушуниб етди. Лекин ҳар гал турли баҳоналар билан мактаб қурилиши ортга сурилаверди. Шундай кунларнинг бирида, қишлоққа Қоҳир Расулзода келди. У ўша пайтда Суғд вилояти раиси эди.

Қоҳир Расулзода мактаб қурилиши ҳақидаги ғоя билан танишар экан, уни қаерга қуришни ўйлаётганликлари билан қизиқди. Ва индамасдан оқсоқоллар, фаоллар билан бирга қишлоқ айланди. Ниҳоят, баланд бир ерга етишгач, тўхтади. Атрофни кўздан кечирди.

- Мактабнинг янги биносини шу ерга қурсаларинг, қандай бўларкин? Барҳаво жой экан, - деди Қоҳир Расулзода биринчи навбатда Сатторқул Шодмонқуловга боқиб.

-Ўшанда мен муҳтарам раиснинг жой танлашдаги дидларига қойил қолгандим. Қурилиш учун таклиф қиланаётган ер тўрт томондан кафтдагидек кўриниб турарди, - дейди Сатторқул Шодмонқулов.

Шундай қилиб, 2015-2016 ўқув йилида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

- Бизнинг 42- ўрта умумтаълим муассасамизнинг янги икки қаватли биноси ҳам ҳожи Сатторқул аканинг саъйи ҳаракатлари туфайли бунёд этилди, - дейди шу муассаса ўқитувчиси Худойберди Бойназаров.

Навгандаликларнинг айтишларича, 29-ўрта умумтаълим муассасасини таъмирлашда ҳам ҳожи Сатторқул ёрдамини аямаган. Ва улар яна учта қишлоқда чойхона очилишида ҳам Сатторқул Шодмонқулов кўмаклашганини айтишади.

Сатторқул Шодмонқуловнинг ўзи эса, қурилиш ва ободончилик ишлари кўпчилик интилиши, ғайрат-ҳаракати билан амалга оширилганини таъкидлайди.

- Масалан, бу савобли ишларнинг амалга ошишида Аҳмад ака Бердиёровнинг катта ҳиссалари бор, - дейди у.

… Сатторқул Шодмонқулов ҳарбий хизматдан қайтгач, Тошкентдаги Ирригация ва мелиорация олий ўқув юртида таҳсил олади. Ёш, лекин малакали мутахассис ўша пайтдаги «Коммунизм» колхозида ирригатор бўлиб ишлайди. Унинг қобилиятини кўрган раҳбарлар кейинчалик масъул вазифаларга тайинлашади. Жумладан, Сатторқул Шодмонқулов Алишер Навоий номли колхоз раислигига сайланади.

У раислик пайтларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, сифатини яхшилаш билан бирга янги экин ерларини ўзлаштиришга катта эътибор беради. Скважина қудуқлари қазилиши туфайли суғориладиган экинзорлар кенгайди. Айни бир пайтда, Навгандадаги учта қишлоқ аҳолиси ичимлик сув билан таъминланади.

Раис аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, уларни томорқа участкаси билан таъминлашга интилади. 70 нафардан ортиқ кишига томорқа майдонлари ажратилади.

Қишлоқда ҳожи Сатторқул Шодмонқулов оиласидан ибрат олишга интиладиганлар - кўп. Меҳрибон, ғамхўр ва ўрни келганда қаттиққўл ота 5 нафар фарзандини меҳнатсевар, эл ишига қайишувчи, юртга содиқ инсонлар қилиб тарбиялади. Ўғли Ўткир банкда хизмат қилади, Илҳомжон ва Иномжон «Шодмонқулбобо» деҳқон хўжалигини бошқариб келишмоқда.

41-ўрта умумтаълим муассасасида бўлиб ўтган учрашувда мен бир нарсага эътибор бердим: ҳожи Сатторқул сўзга чиққанида, давра сув сепгандек бўлиб қолди. Назаримда, вужудлар қулоққа айланди. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам уни жон қулоқлари билан тинглашарди. Мен ҳам ҳожи Сатторқулнинг сўзларини мароқ билан эшитдим. Ўқувчиларни илм олишга чорлаши, китобнинг билим манбаи, инсоннинг энг яқин дўсти эканлиги ҳақидаги сўзлари, юртини севган инсоннинг шараф топиши, меҳнат инсонни улуғлаши, инсон ҳусни одобдан эканлиги ҳақидаги гаплари ҳамон қулоғим остида жаранглаётгандек.

Ҳамқишлоқлари ҳожи Сатторқулнинг қайси даврага кирмасин, ҳар бир кишини яхшиликка, инсонни улуғлайдиган энг яхши фазилатлар эгаси бўлишга ундаши ҳақида гапиришади. Ва бир муҳим нуқтани таъкидлаб ўтишди: инсоннинг сўзи билан амали бир бўлгандагина, одамлар унга қулоқ тутишади, у каби яшашга интилишади. Эл дардида ёниб яшаш завқи эса, уни янги-янги савоб ишларни амалга оширишга илҳомлантиради.

Ҳожи Сатторқул Шодмонқуловнинг Навгандадагина эмас, Истаравшанда ҳам энг обрўли инсонлардан бирига айлангани ва шундай бўлиб қолаётганининг сабабларидан бири ҳам, айни, шу фазилат эгаси бўлганлигида!

Мен Истаравшанга ҳар гал борганимда, бунга қайта-қайта амин бўламан.

 

Ўринбой УСМОН.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Илҳомкуш (ҳажвия)

 

- Хотин, бугун ўз ҳолимга қўй. Истасанг битта чой дамла, бўлмаса шу ҳам керак эмас. Болаларни оёқ-қўлини боғлаб, онангни уйига жўнат. Ғинг, деган овозни эшитмай. Мен роман ёзаман. Роман! - дедим бир даста қоғоз ва неча хил ручка-ю қалам ва ҳатто, ўчирғичгача олдимга тахт қилиб.

- Вой, Роман? Ҳа, Роман, ҳмм… ўша «Селхозтехника»да ишлайдиган

Муфассал...

Кўнгил

 

Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
845
Мақолаларни кӯрганлар сони
671259

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2791712
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2124
2193
8695
2765944
20669
88050
2791712

Сизнинг IPнгиз: 3.226.243.36
Бугун: 09-04-2020 15:55:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015