Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 05 Июн 2018 Кӯришлар: 156
Печат

 

n toshev 2018Халқ ҳунармандчилиги қадимдан ривожланиб келади. Марказий Осиё халқлари ҳаётининг узвий қисмига айланиб кетган деҳқончилик, кулолчилик, чўптарошлик, косиблик, темирчилик каби ҳунарлар одамлар турмушида ўз долзарблигини ҳеч қачон йўқотмаган. Чунки ҳунармандчиликнинг бу турлари ҳаётан муҳим ҳисобланиб, деҳқончилик каби соҳаларнинг ривожланишида ҳам асосий рол ўйнайди.

Республикамизда халқ ҳунарлари билан юз йиллар бадалида шуғулланиб келаётган минглаб оилаларни учратиш мумкин. Қадимдан момоларимиз гилам тўқишнинг (маҳаллий тилда «ўрмак», деб аталади) энг содда усулларини жорий қилишган. Унда катта ҳажмдаги бир неча рангда гиламлар тўқишган. Бу гиламлар уй ичига тўшалишидан ташқари, келинлик сепини жамлаб ўралишида қўлланилган. Ипакчилик саноати ривожланган бўлиб, қўлбола урчиқда йигирилган ипак толасидан тайёрланган иплар турли хил рангларга бўялиб, айни замонда, дунё аҳлини ҳайратга солган кашта ва «зардевор» аталмиш санъат мўъжизаларини пайдо қилгани ҳеч кимга сир эмас. Миллат пешвосининг навбатдаги Паёмида 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинишида катта маъно ётади. Ватанимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ўлка гўзалликларидан баҳраманд бўлиш билан бирга, миллатимиз қадриятларига, халқ ҳунармандчилигига катта эътибор қаратишади. Момоларимизнинг дид билан тикилган кашталарининг бугунги кунда ривожланган Европа давлатларидан харидор топиши кишида ифтихор туйғусини уйғотади...

Турсунзода шаҳрига йўли тушган мусофир, албатта, унинг марказий бозорини бир айланиб чиқади. Четдан келган меҳмон бозордан бирор нарса харид қилса-қилмаса, бозордаги янгиликлар, нарх-наво билан қизиқиши, табиий. Турсунзоданинг бозори ободлиги, деҳқончилик маҳсулотларининг кўплиги ва арзонлиги билан меҳмонларни ўзига жалб қилади. Истеъмол моллари, асосан, маҳаллий деҳқонларнинг пешона тери эвазига етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобланади. Алоҳида дўконларда ёғочдан тайёрланган бешик, ҳар хил ҳажмдаги чўп товоқлар, куракларнинг алоҳида дид ва моҳирлик билан ясалгани дарров диққатингизни ўзига жалб қилади. Турсунзодада халқ ҳунармандчилигининг бундай тури билан асосан, Тошевлар сулоласи шуғулланади. Биз бозор оралаб юрарканмиз, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари сотилаётган расталар томонга бордик ва у ерда Тошевлар сулоласининг ўрта бўғинига мансуб Нарзулло Тошевни суҳбатга тортдик. Нарзулло аканинг айтишича, чўптарошлик касби оддий дурадгорликдан тубдан фарқ қилади. Чўптарошлик билан шуғулланувчи кишида алоҳида дид, ҳунарига оид катта билим ва тажриба бўлиши керак.

- Бир ғўладан товоқ ясаш осон иш эмас, - дейди Нарзулло ака.

- Сиз қайси олийгоҳни битиргансиз? - сўраймиз суҳбатдошимиздан.

- Биласизми? - дейди у, - олий маълумотга эгаман. Бироқ ота-боболаримиздан қолган касбни болалигимданоқ эгаллашга ҳаракат қилардим. Отамнинг устахонаси мен учун иккинчи мактаб эди, гўё. Ҳаёт мактабини шу ерда ўтаганмиз. - Ота касбини эгаллаган киши хор бўлмайди, - деган мақол бор халқимизда. Мен бу фикрга юз фоиз қўшиламан. Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши мамлакатимиз ҳунармандлари учун катта бир ғамхўрлик ва ёрдам бўлди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат     пешвоси,   муҳтарам   Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига йўллаган бу йилги Пайёмида халқ ҳунармандчилигига алоҳида эътибор қаратди. Давлат бошлиғининг навбатдаги Паёмида шундай жумлаларни учратасиз:

- Мамлакат Ҳукумати халқ ҳунарларини ривожлантириш учун тадбиркор ва ҳунармандларга Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди воситасида имтиёзли қарзлар ажратишни кенг йўлга қўйиши зарур.

Шунингдек, уйда кундалик рўзғор эҳтиёжи молларини ишлаб чиқариш ва халқ ҳунарларини ривожлантириш йўлида аҳолини рағбатлантириш мақсадида, 2018 йилнинг 1 январидан бундай молу ашёлар (буюмлар) савдоси солиқнинг ҳар қандай тўловларидан озод этилсин…

Биласизми, Паёмда келтирилган юқоридаги фикрлар ва буларнинг амалга оширилиши, бизнинг асрий орзумиз бўлган…

- Кечирасиз, Нарзулло ака, ҳозир солиқни қай тарзда тўлаяпсизлар?

- Президентимизга минг раҳмат. Телевидениедан Паём ўқилганининг эртасигаёқ, шаҳримиз солиқ нозирлиги ходимлари ҳужжатларимизни расмийлаштириб, солиқдан бутунлай озод қилишди.

- Уйда халқ эҳтиёжи молларини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган ҳунармандларнинг солиқдан бутунлай озод қилиниши ўзларига ҳам бирор-бир масъулият юклайдими?

-Албатта, масъулият юклайди. Агар эътибор берган бўлсангиз, жорий йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Биз ҳунармандлар ҳам энди маҳсулотларимизни сифатли, халқаро меъёрлар талабига мос ҳамда арзон нархларда сотувга чиқаришимиз лозим.

-Нарзулло ака, асосан, чўп товоқ, қошиқ ва чўмичлар ясаркансиз. Буларни тайёрлашда қайси дарахтлардан фойдаланасиз?

-Биз кўпроқ ёнғоқ ва тут дарахтларидан фойдаланамиз.

-Сабаби нимада, деб ўйлайсиз?

- Биринчидан, бу дарахтлар бақувват ҳисобланса, иккинчидан, инсон саломатлигига фойдали томонлари ҳам бор. Яъни озиқ-овқатларнинг сақланиши ва инсон организмида яхши ҳал бўлишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Металл ёки бошқа материалларда бир оз бўлса-да салбий таъсири бўлса, ёғочда бундай зарарли ёхуд инсон саломатлигига хавфли томонлари асрлар оша кузатилмаган. Ҳатто, урфиятда ёғочдан ясалган идишларда овқатланиш савоб, дейишади.

- Сизлар фақат товоқ ясайсизларми?

- Йўқ. Ҳар хил бичимдаги сандиқлар, бешик, умуман, чўпдан инсон фойдаланиши мумкин бўлган барча ашёларни тайёрлаймиз.

- Газетхонларимизга истакларингиз…

- Истагим – халқимиз фарзандларига касбу ҳунар ўргатишга эътибор қаратиши керак. Ҳунарли, иш билан банд бўлган боладан ёмонлик чиқмайди. Ёшларимиз томонидан юз бераётган баъзи бир нохуш воқеалар, хусусан, бегона ғоялар таъсирига тез тушиб қолиш ҳолатлари бекорчиликдан келиб чиқади. Ўзининг ҳалол меҳнати эвазига умргузаронлик қилаётган кишида Ватанга нисбатан меҳру муҳаббат ҳам бошқача бўлади. Тинч ва фаровон юртда яшаётганлигимиздан доимо шукронада бўлайлик. Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, шу Ватан қадрига етайлик. Тожикистондек гўзал ва осойишта юртни бошқа жойдан топиш қийин. Худодан тилагим: доимо тинч бўлсин. Шу юрт тинчлиги ва тараққиёти учун қайғураётган Давлатимиз раҳбарининг ишларига Парвардигор кушойиш берсин. Халқимизнинг орзуси тинчликдир. Шу бардавом тинчлигимиз доимий ҳукмрон бўлишини истайман.

-Нарзулло ака, мазмунли суҳбат ва тилакларингиз учун сизга ҳам ташаккурлар билдирамиз. Ишларингизнинг ривожини берсин. Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин.

 

Эркин ШУКУР,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Август 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

«Шашмақом» сеҳри

 

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказидаги Маданият уйига йиғилган «Шашмақом» мухлислари бу ерда ўтказилган концертдан хурсанд бўлиб қайтишди. Тожик халқининг қадимий санъати мухлислари Тожикистон Халқ артисти Тўлқин Тожибоев бошчилигидаги ноҳия «Шашмақом» ансамбли санъаткорларининг ҳар бир чиқишини гулдурос қарсаклар билан олқишлаб туришди.

Муфассал...

Улкан тарихий воқеа

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини тинглаб…

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, аввало, Мирослав Лайчак жанобларига 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбирни ташкил этгани ва унда қатнашиш учун таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
535
Мақолаларни кӯрганлар сони
232662

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1535139
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1417
2470
7836
1510594
35484
101076
1535139

Сизнинг IPнгиз: 54.81.196.35
Бугун: 16-08-2018 19:41:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015