Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 631
Печат

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

maorif 2017Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

фуқаролар хавфсизлиги даражаси ва ижтимоий капитал каби асосий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда рейтингларни аниқлайди.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, ушбу рейтинг маълумотларига мувофиқ, Тожикистон жорий йил давомида "маориф" 54-ўрин ва "хавфсизлигу муҳофаза"  бўйича 49-ўрин, яъни айтиш мумкинки,  энг яхши кўрсаткичларни қўлга киритган.

Аслидаям инсоният тараққиёти учун биринчи навбатда маориф системаси тараққиёти ва хавфсизлик лозим. Буни ўтган асрнинг 50-йилларидаги Япония мисолида кўриш мумкин. Ўшанда, аниқроғи, 1945 йилнинг августида Америка Қўшма Штатлари томонидан икки улкан шаҳрига атом бомбаси ташланган Япония биринчи галда маориф системасини оёққа турғазишга ҳаракат қилди. Зеро, маориф мамлакат келажакдаги тараққиётининг аниқ гарови эканлигини японлар яхши биларди. Ва бу ўзини оқлаганлигини бутун жаҳон билади.

Худди шуни ўзимизнинг азиз Ватанимиз тимсолида ҳам кўриш мумкин. Бундан 25 йил муқаддам давлат бошлиғи сифатида сайланган Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам барча соҳалар тараққиёти асоси сифатида мамлакат маорифи соҳасига катта эътибор бериб келди. Натижада ўтган бу давр ичида 3 мингдан ортиқ таълим муассасалари янги бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Маориф тизими халқаро стандартларга мувофиқ йўлга қўйилди. Шўролар даврида, ҳатто номлари қулоққа чалинмайдиган ўқув масканлари вужудга кела бошлади: Президент мактаблари, гимназия, лицей, коллеж…

Истиқлолиятнинг дастлабки йиллариданоқ маориф соҳаси ривожи учун биринчи галда Тожикистон Республикасининг "Маориф ҳақида"ги қонуни қайта ишланди, шунингдек, маориф тараққиётига омил ўлароқ 5дан ортиқ қонун, маориф ривожини кафолатловчи 45га яқин стратегия ва дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилгани бунинг яққол далилидир.

Бир пайтлар мамлакатда саноқли бўлган олий ўқув юртлари сони ҳам анчайин ўсди. Олийгоҳлар, нафақат, пойтахт Душанбеда, балки вилоятлар, ноҳиялару шаҳарларда ҳам амал қила бошлади. Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ шаҳри, Суғд вилояти маркази ва ноҳияларида, Хатлон вилояти маркази, Кўлоб шаҳри ва Бохтар,  Данғара ноҳияларидаги қатор олийгоҳларнинг вужудга келиши, шунингдек, бир қатор халқаро нуфуздаги институтлар филиалларининг мамлакатимизда очилиши Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошлиқ Тожикистон Ҳукуматининг маориф соҳасига берган жиддий эътибори натижасидир, албатта.

Ва бугунги кунда тожикистонлик ёшлар турли давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олишмоқда, чунончи, ўзга юртлардан келиб мамлакатимизда таҳсил олаётган хорижлик студентлар ҳам бир талай.

Бир қанча муддат илгари жаҳон оммавий ахборот воситалари "калкулятор" ва "радар" қизларимиз - Ёсуман Исмонзода ва Манижа Тошболтаевалар ҳақида ҳавас билан ёзишди. Ва муҳтарам Президентимиз Садриддин Айний номли боғнинг қайта очилишидаги нутқида бу қизларимизни миллат ифтихори, дея тилга олди.

Дарвоқе, мамлакатимиз диний маърифат борасида ҳам тобора юксалиб бормоқда. Бунга юртимизда қатор халқаро исломий конференциялар ўтказилиб келиниши ва фуқароларимиз диний эркинликлари ҳамда яқинда Уммон стратегик тадқиқотлар исломий маркази  ҳамда Жоржтаун мусулмон-христианлар ўзаро тушуниш маркази қўллаб-қувватлашида дунёнинг 500 нафар (The Muslim 500) нуфузли мусулмонлари қаторида муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон номи энг нуфузли 500лик қаторига тўртинчи марта, мамлакат Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзоданинг номи эса, иккинчи марта киритилиши яққол далил бўла олади.

Англия "Legatum" халқаро институти Тожикистонга "хавфсизлигу муҳофаза" бўйича 49-ўринни бериб, адашмаган. Бу жаҳоннинг 142 мамлакати орасида берилган баҳоларга қиёсласак, анчайин юқори баҳо саналади, назаримда.

Дарҳақиқат, инсон ҳаётида яна бир асосий омил бу - осойишталик, тинчлик, хотиржамлик. Бежизга кишилар бир-бирлари ҳақига дуо қилаётиб, тинчлигу хотиржамлик тилашмайди-да, ахир.

Агар давлатимиз мустақиллик йилларига назар ташласак, тинчлик ва осойишталикка масъул муҳофаза ва хавфсизлик органларининг халқ осойишталиги йўлида тинимсиз меҳнат қилаётганликларини ҳис этади, киши. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, хавфсизлик ва чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ва унинг бошқармалари тўғрисида қатор қонунлару стратегик дастурлар ишлаб чиқилгани мушоҳада этилади. "Милиция ислоҳоти", "Жамоатчилик кенгаши" ва яна бир қатор стратегиялар шулар жумласидандир.

Мамлакатимиз пойтахти  кўчаларида пайдо бўлган назорат камералари, чунончи, давлат идоралари-ю жамоат жойлар, турли тадбирлар ўтказиладиган мавзеларнинг "Шаҳри бехатар" ягона системасига ўтказилиши ҳам халқ тинчлигу осойишталиги кафолати саналади.

Дарвоқе, "The Legatum Prosperity Index"нинг таҳлилий маркази мамлакатлар тараққиёти кўрсаткичи уйғунлаштирилган кўрсаткичлар тўплами бўлиб, унда мамлакатларнинг тараққиётга оид муваффақиятлари йиғилади ва 2006 йилдан буён нашр этилаётган ушбу тадқиқот мақсади халқаро даражада ижтимоий юксалиш ва унинг тараққиётини ўрганишдан иборатдир. Нима бўлганда ҳам мазкур тадқиқот институтининг фалон мамлакат фалон ўринда дейиши нисбийдир. Рейтинг учлигидан ўрин олган Норвегия, Янги Зеландия ва Финляндияда турмуш шароити бошқа мамлакатларга нисбатан бироз яхшироқдир, эҳтимол. Лекин рейтинг сўнгги поғонасидан ўрин олган Конго, Марказий Африка республикалари, Чад давлати фуқаролари учун гарчи қолоқ саналса-да, ўз мамлакатлари - ватанлари азиздир. Уларни жаҳоннинг ўта тараққий топган мамлакатига олиб бориб қўйсангиз ҳам у ерда ўзларини диёрларидагидек ҳис қилишмас, балким. Ахир, бежизга ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига, дейишмаган…

 

Абдулло Саидов,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Октябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

УЛ ГАВҲАРИ ЯКТОДУР…

 

Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. Бу икки қондош, жондош бўлган халқ бир дарёдан сув ичиб, бир ҳудудда яшаб, бир қориндан тушган оға-инилардек эт билан тирноқ бўлиб кетишган. Бу икки қадимий халқнинг урф-одатлари, расм-русумлари, миллий анъаналари шундай умумлашиб кетганки, уни асло фарқлаб бўлмайди. Мирзо Турсунзоданинг қадрдон дўсти академик шоир Ғафур Ғулом бу икки ажойиб

Муфассал...

Тинч элнинг боғи гуллар

 

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон халқи бошига биродаркушлик балолари тушди. Мамлакат эгасиз, халқ пароканда, аёллар, кексалар, ёш болалар, сарсон-саргардон…

Мозийга назар ташласак, фуқаролар уруши бир мамлакат ичидаги ўзаро зиддиятлардан келиб чиқадиган қон тўкилишлардан иборат, дейиш мумкин. Аммо Тожикистон халқи бошига тушган қора кунлар, яъни фуқаролар жанги ўз номи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
578
Мақолаларни кӯрганлар сони
273145

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1661906
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
105
1144
1249
1643767
36117
59102
1661906

Сизнинг IPнгиз: 54.92.163.105
Бугун: 16-10-2018 02:11:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015