Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 253
Печат

 

migrant 2018- Май-июл ойларида Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига отланган юртдошларимизга сафарларини бир оз орқага ташлашларини маслаҳат берган бўлардим, - дейди менга телефон орқали Россия Федерациясининг Калуга шаҳрида суд таржимони бўлиб ишлайдиган дўстим, юртдошимиз Мирзоанвар Мирбобоев. – 14 июндан 15 июлгача ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари туфайли, бу мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари

кучайтирилган тартибда ишлашга ўтказилган. Фаолиятим давомида бевосита улар билан яқин алоқада бўлганлигим туфайли, орган ходимларининг «кучайтирилган тартиб»да ишлашлари қандай эканлигини жуда яхши тушунаман.

Ҳақиқатдан ҳам, жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлигача Россия Федерациясининг 11та йирик – Москва, Санкт-Петербург, Калининград, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи ва Екатеринбург шаҳарларида футбол бўйича жаҳон чемпионати – мундиал ўйинлари ўтказилади. Албатта, бутун дунёнинг диққатини жалб этадиган мазкур спорт тадбири давомида Россия жаҳон ҳамжамияти олдида обрў-эътиборини сақлаш, спорт тадбирининг хавфсизлигини таъминлаш, унинг фавқулодда ҳолатлар юзага келмаган ҳолатда ўтказилишини таъминлашга қаратилган чораларини тўғри тушунса бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, фаолиятининг асосини меҳнат муҳожирлиги ташкил қиладиган юртдошларимиз қатламига қийин бўлди.

- Мавсумий меҳнат муҳожирлигига қатнайман, - дейди ваҳдатлик Жаббор ака Шарипов. – Апрел ойининг охирларида Санкт-Петербург шаҳрига самолётда учиб бордик. Россия Федерал миграция хизмати ходимлари аэропортда ҳужжатларимизни қаттиқ текширишди. Бир юз эллик нафардан ортиқ йўловчилардан 30 нафарини шу ердан ортга қайтаришди. Бизни Россия Федерацияси ҳудудидан уч ой муддатга депортация қилишганди. Кўпчилигимиз ҳужжатларимизда қандай камчиликлар борлигини ҳам билолмадик…

Албатта, ҳужжатларни расмийлаштиришда меҳнат муҳожирларининг ҳам эътиборсизлик қилишлари кўпинча уларнинг жаримага тортилиши, Россия ҳудудига кириши маълум муддатга тақиқланишига олиб келаётганлиги – рост.

- Айрим юртдошларимиз телефон компанияларидан арзимас 100 рубл қарзларини тўламай, Ватанга кетиб қолишади, - дейди куюнчаклик билан Мирзоанвар Мирбобоев ундан депортациялар сабабини сўраганимизда. – Келгуси сафар бу юртга келганда, аллақачон, суд қарори билан ўша арзимас 100 рубл учун муҳожир депортация қилинган бўлади. Барчага маълумки, мавсумий муҳожирларимиз Россия Федерацияси ҳудудида қайддан ўтган манзилида яшашмайди. Қайддан ўтганлик ҳужжати полиция ходимларига кўрсатиш учунгина керак бўларди. Афсуски, мундиал олдидан ҳуқуқ-тартибот ходимлари ана шу арзимас тартиббузарлик, яъни қайддан ўтган жойда яшамаслик учун ҳам муҳожирларни тўда-тўда депортация қилишмоқда. Қайддан ўтган жойда яшашнинг ўзи имконсиз эканлигини Россияга бир сафаргина муҳожир бўлиб келганлар ҳам яхши билишади. Бундан ташқари, патент ёки Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома олиш, уч ойда бир марта бу мамлакат ҳудудидан чиқиш каби бир қатор талаблар меҳнат муҳожирларининг «бош оғриғи»га айланганлигини яширишга ҳожат йўқ. Юқорида таъкидлаганимдек, футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётган паллада муҳожирларимизнинг жуда ҳушёр бўлишлари тақозо этилади. Россия Президенти В. Путиннинг фармонига кўра, юқорида тилга олинган шаҳарларга келган хорижликлар ҳам, россияликларнинг ўзлари ҳам уч кун муддатда қайддан ўтишлари шарт. Уч кунда қайддан ўтиб, барча ҳужжатларни расмийлаштиришнинг имконияти йўқлигини ҳар бир муҳожир яхши тушунади. Шунинг учун ҳам, бу муддатда сафарни орқага ташлаш энг мақбул йўл бўлса керак…

- Ўғлим феврал ойида Москва шаҳрига ишлагани кетганди, - дейди ўзини Ҳайитмурод, деб таништирган ёвонлик ўқитувчи, - мана, икки ой бўляптики, ўғлим ва жўралари ижарага олган квартираларидан ташқарига чиқолмай, ўтирган эканлар. Бу томонда оғирини муҳожират пули кўтариб турган турмушимиз «саёз»лашиб қолаётганлиги ҳам кишини ўйга толдиради. Нима бўлганда ҳам, муҳожирларимизнинг бардошига тўзим тилаймиз, бошқа не илож?

Ҳа, айни пайтда мавсумий муҳожиратга борадиган юртдошларимизнинг кўпчилиги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтишини кутиб, уйларида юришибди. Бундан ташқари, Россияда бўлган кўпчилиги эса, у ерни тарк этиб, Ватанга қайтиб келганлар.

- Қайддан ўтган жойимда яшамаганлигим учун полиция 5 минг рубл жарима солди, - дейди телефон орқали жияним Амирали. – Жаримани тўлаган бўлишимга қарамай, менимча, депортация қилишмоқчи шекилли, ҳужжатларимни полиция бўлимида тутиб туришибди. Бошга тушганини кўз кўрар, дейдилар. Фақат бу ёққа отланган пайтим кўтарган қарзларимнинг барчасини узолмаганим алам қилади-да…

Ҳа, муҳожирликнинг қаттиқ нони бугун янада тиш синдирар бўлган. Ҳайитмурод муаллим таъкидлаганидек, меҳнат муҳожирларимизнинг бардошига тўзим тилашдан бошқа иложимиз ҳам йўқ. Бир нарса кўнгилга сал таскин бағишлайди: бу қаттиқ тартибот фақат бизнинг юртдошларимизгагина эмас, балки бошқа мамлакатлардан келган муҳожирларга нисбатан ҳам қўлланилаётганлиги унинг асл мақсади мундиал пайтида хавфсизликни таъминлашга қаратилганлигидир…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30    

МАҚОЛАЛАР

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

Миллат пешвоси ҳузурида иш кенгаши

 

21 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика Бош вазири, Ҳукумат аъзолари ва давлатнинг бир қатор тузилмалари раҳбарлари билан иш кенгаши ўтказди.

Кенгашда қонунлар ва қарорлар, Тожикистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ободончилик бўйича ишларни кучайтириш, Миллат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
611
Мақолаларни кӯрганлар сони
297476

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1733711
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
790
2117
5586
1711651
41156
66766
1733711

Сизнинг IPнгиз: 54.196.190.32
Бугун: 21-11-2018 05:38:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015