Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1574
Печат

 

ijtimoiy sugurta 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлигининг 2017 йил биринчи ярмида бажарилган ишлар ҳисоботи ҳақида агентлик директорининг биринчи ўринбосари Назокат Одиназода ахборот бериб, жорий йилнинг январ ойидаги индексация бўйича белгиланган нафақалар кўп сонли нафақахўрларнинг талаб ва истаклари инобатга олиниб, қайта кўриб чиқилиши ҳақида маълум қилди.

Биринчи ярим йилликда бюджетдан ижтимоий суғурта ва нафақа учун 1 миллиард 164 миллион сомоний маблағ ажратилган бўлиб, ўтган йил шу даврга нисбатан ўсиш 133,6 миллион сомонийни ташкил этади ёки 13 фоиз демакдир. Нафақа ва ёрдампули учун дастлабки ярим йилликда режада тасдиқланган маблағ ўз вақтида вилоятлар, шаҳар ва ноҳиялар учун 250 миллион сомоний ажратилган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида агентликка республиканинг 9 минг 666 нафар фуқаросидан аризалар келиб тушган. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Назокат Одиназода қайд этганидек, нафақаларни мижозларга етказиб беришда «Амонатбонк» давлат банкининг хизмати таҳсинга сазовордир.

Кўпчилик журналистлар ўқитувчиларга белгиланган нафақа улар меҳнатининг қадрланишига арзимаслиги ҳақида сўрашганда, Назокат Одиназода қуйидагича жавоб берди:

-Ҳақиқатан ҳам, ўқитувчилар нафақасининг янги индексациядаги кўрсаткичи паст бўлиб, 2017 йил январ ойидан тайинланган нафақалар замирида ўқитувчилар нафақаси ҳам қайта кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ҳисобот даврида ижтимоий суғурта ва нафақани такомиллаштириш учун 4та лойиҳа ишлаб чиқилди ва шундан иккитаси Тожикистон Республикаси Ҳукуматига тавсия қилинган. Бошқа икки қонун лойиҳаси эса, тегишли идора ва вазирликларга кўриб чиқиш учун жўнатилган.

Ярим йил мобайнида шаҳар ва ноҳияларда 29 минг 431 кишига нафақа тайинланганлиги ҳақида ҳам ахборот берилди. Бу нафақалар Суғд вилояти бўйича ўртача 260, Хатлон вилоятида 261, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 337, республика бўйсунишидаги ноҳияларда 260 ва Душанбе шаҳрида 371 сомонийни ташкил этган бўлиб, ўтган йил шу давридагидан ўртача 20 фоиз ортиқ демакдир.

Ярим йиллик ҳисоботгача республика фуқароларидан 265та ариза қабул қилиниб, улар ўз вақтида кўриб чиқилган ва жавоблар қайтарилган. Шунингдек, фуқаролар агентлик фаолиятидан мунтазам хабардор бўлиб туриш учун интернет орқали  www.nafaqa.tj сайтига мурожаат этишлари мумкин.

 

Ҳайтали Боев,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Шарафли касб фидойилари…

 

Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Муфассал...

Пиёзимиз ўта аччиқ, картошкамиз жуда қиммат…

 

Ўтган ҳафта Восе ноҳиясида бўлганимизда, бизга деҳқонлар жорий йил пиёз экилган майдонларни кенгайтирганликлари ҳақида айтишди. Қурбоншаҳид қишлоғи Ҳулбук қалъаси ёнидаги бозорда бир килограмм пиёзнинг нархини сўрадик.

- Тўрт сомоний, - жавоб берди қопдаги пиёзлари ўртачадан кичик бўлган сотувчи.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2374862

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9460122
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2974
4200
2974
9420445
100009
133128
9460122

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 20-04-2026 18:00:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015