Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 444
Печат

 

zargarlik 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 22 декабрида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш таклифини киритди. Дарҳақиқат, жаннатмакон Тожикистонимизнинг бебаҳо табиий бойликлари юртимизда сайёҳликнинг истиқболи порлоқ бўлишига имконият туғдиради.

Халқ ҳунармандчилиги ҳам миллий бойлигимиз. Асрлар қаъридан бизгача етиб келган халқ ҳунармандчилиги намуналарига сайқал бериш – бугунги куннинг долзарб масаласига айланганлигини давлатимиз сарварининг ташаббусидан ҳам билса бўлади. Халқ ҳунармандчилиги намуналарида бизнинг миллий қадриятларимиз акс этиши, табиий.

Кўҳна тарихга бир қур назар солсангиз, инсоният ўз тараққиётига юз минглаб эмас, балки миллион-миллион йиллар давомида эришган.  Дастлаб инсонлар ҳаёт учун зарур бўлган иш қуролларини тошдан ясашни билиб олдилар. Тошдан ясалган қуроллар ҳам миллион-миллион йиллар ўтиши билан такомиллашиб борди. Бронза асрига келиб эса, инсоният илк маърифатга юз бурди. Ҳунармандчиликнинг кўплаб тармоқлари: кулолчилик, ҳайкалтарошлик, дурадгорлик, ганжкорлик, ўймакорлик, наққошлик, хаттотлик, рассомлик, мисгарлик ва заргарлик бирин-кетин шаклланди.

Бронза асрининг энг муҳим ҳунармандчилик намуналаридан бири заргарликдир.

zargarlik 2018 1Заргарлик каломини эшитган кишининг кўз олдида, дарҳол, турли-туман зебу зийнатлар ва тақинчоқлар намоён бўлади. Заргарлик санъати ҳам мисгарлик сингари Шарқ мамлакатлари – Марказий Осиё, Туркия, Озарбайжон, Эрон, Ҳиндистонда қадим замонлардан буён кенг тарқалган бўлиб, маълум ва машҳурдир. Олис тарихга эга бўлган заргарлик санъатининг вужудга келиши, асосан, олтин, кумуш, мис ва бошқа рангли металлар ҳамда ложувард, гавҳар, ақиқ, мармар каби қимматбаҳо тошларнинг кашф этилишига боғлиқдир.

Бронза асрида равнақ топган заргарлик секин-аста дунё бўйлаб, кенг тарқала бошлади. Давру замонлар ўтиши билан ривожланиб, жаҳоннинг барча минтақаларига ёйилди.

Заргарлик буюмлари, асосан, аёллар учун ясаларди. Заргарлик санъати кишидан нафислик ва юксак дид билан ишлашни талаб этади. Шунинг учун, заргарларимиз зеб-зийнатларни ясашда аёлларимизнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ўзларининг бор маҳоратларини намоён этардилар.

Заргарлик ва мисгарлик санъати Марказий Осиёда яшовчи халқларда, асосан, хоразмликлар орасида кенг тарқалган бўлиб, улар ҳамон қўшиқчилик санъати каби мисгарликда ҳам етакчилик қиладилар.

Серқуёш ўлкамизда заргарлик санъати кенг тарқалган маънавий бойликларимиз сирасига киради.

Заргарликни қайта тиклаш республика Маданият вазирлигининг муҳим вазифаларидан биридир. Республика Фанлар академияси этнография, археология ва тарих институти ходимлари бу борада кўп ишларни бажаришмоқда.

Ўтган асрнинг 40-90-йиллари орасида аёл заргарларимиз жуда кўпчиликни ташкил этарди.

Чунончи ҳозирги Жомий ноҳиясига қарашли Киров номли жамоа хўжалигидаги Қараланг ва Лоҳутий қишлоқларида истиқомат қилган Иқбол заргар, Ойхон заргар, Қизларгул заргар, Ўрозгул заргар, ҳозирги Хуросон ноҳиясининг Қараманди қишлоғида яшаб ўтган Зулфия заргар, Майна заргар, Мақа заргар, Ойқиз заргар, Санобар заргар, Тоғайгул заргар каби қўли гул ҳунарманд аёлларимиз тошкўмирнинг чўғида турли маъданларни, афғоний ҳамда пошшойи тангаларни эритиб, улардан нафис зебу зийнатлар, аёлларимиз учун турли-туман тақинчоқларни сифатда беқиёс қилиб ясаганлар. У даврда миллий тақинчоқларга эҳтиёж ва талаб катта эди.

Онамнинг эслашларича, у момом келинлик пайтида, яъни ўтган ХХ асрнинг 20-йилларида собиқ Кўктош ноҳиясига қарашли «Ганда» қишлоғида истиқомат қилган Намоз заргарга шогирд тушган бўлиб, у нафақат, Ҳисор беклигида, балки бутун Бухоро амирлигига донғи кетган буюмлар ясаган экан.

Заргарликнинг яна бир маскани - Қараманди қишлоғи, у ерда Кўган бобонинг аёли – Ойқиз заргар бўлиб, ХХ аср 20-30-йилларидаги энг машҳурлардан бири эди.

Ойқиз заргар ўша оғир йиллари ўз меҳнати билан оиласини боқарди. Ҳозир у кишининг ягона фарзанди, нуроний отахон Ҳожимурод Рўдакий ноҳиясининг Лоҳур қишлоғида истиқомат қилади.

Яна заргар момоларимиздан бири - Санобар заргар бўлиб, у киши қарамандилик, ўз даврининг таниқли чавандозларидан бири Дўстназар бобо Хўшназаровнинг умр йўлдоши эди.

Қараманди қишлоғида заргарлик мактабининг устозларидан яна бири - Зулфия заргар Алимардон сўфи қизи эди. У киши ўз даврининг машҳур заргарларидан бўлган.

Машҳур заргарларимиздан яна бири - Арғувон заргар бўлиб, у кишининг умр йўлдоши Тўрақул бобо эди. Ҳозир уларнинг Абдуғаффор ва Эшонқул исмли ўғиллари ҳаётдир.

Ўрозгул заргар Зулфиқор қизи ҳам асли қарамандилик бўлиб, ҳаётининг сўнгги йиллари Хуросон ноҳиясининг Шаршар қишлоғида ўтган. Унинг кўпдан-кўп фарзандлари ҳали ҳаёт қайдида.

Майна заргар қўли гул бўлиб, ҳаёти, асосан, Қараманди қишлоғида ўтган, турмуш ўртоғи Абдулло бобо эди, улардан ягона фарзанд - қизи Мақа қолган. Мақа ҳам улғайгач, она касбини эгаллаб, заргарлик даражасига етишади.

Тоғайгул момо Икром қизи ҳам - таниқли заргарлардан бири. Тоғайгул заргарнинг ота-боболари ҳам аслида Қарамандидан бўлади. У киши улғайгач, ўсмирлик пайтидаёқ Зулфия заргарга шогирд тушиб, заргарликнинг сир-асрорлари билан ошно бўлади. Вақт ўтиши билан ўзи ҳам истеъдодли заргарлардан бўлиб етишади. Вақти келиб, кўрқудуқлик мулло Ҳамид бобога ҳаёт риштасини боғлайди. Ҳозирги кунда, заргар холамиз бир этак неваралар даврасида кексалик гаштини сураётган заргар момо ясаган антиқа тақинчоқларни томоша қилиб, у кишининг санъатига тан бермай илож йўқ.

Тоғайгул момо ўз қўллари билан ясаган аёлларнинг кўкрак қисмига тақиладиган туморча ва синсила, бурунга тақиладиган лати, қулоққа тақиладиган балдоқ, қўшалоқ сирға, баргак, тиллақош ва қасаба, билакка тақиладиган билакузук, бўйинга тақиладиган томоқмунчоқ, оёққа тақиладиган ўйингунти каби турли-туман тақинчоқларни ва аёлларимизнинг зебу зийнатларини кўриб, кўзимиз қувонди.

Бу ноёб санъат асарлари Тоғайгул заргар онамизнинг зукколиги туфайли, бундай қимматбаҳо осори атиқаларнинг авайлаб асралиши ва келажак авлод учун эҳтиёт қилиниши, ғоят мақтовга лойиқ хизматдир.

Халқ ҳунармандчилигига эътибор қаратиш – бугунги кунда долзарб масалалардан бирига айланган бўлиб, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш руҳида тарбиялаш, уларнинг ўзлигимизни англашларида муҳим аҳамият касб этиши, табиий.

 

Қудратулло АҲМЕДОВ,

Хуросон ноҳиясидаги 3-ўрта умумтаълим муассасаси тарих-ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚ

 

-Қишда қорнинг, баҳорда эса, ёмғирнинг йўлини кутиб, кўзимиз тўрт бўлди. Экинларимиз пишиб етиламан, деб турганида тинимсиз ёмғир ёғиши ва сел келиши чакки бўлди-да, - деган гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб қолади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, иқлим ўзгаришининг об-ҳавога салбий таъсири сўнгги йилларда яққол сезилмоқда.

Муфассал...

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
514
Мақолаларни кӯрганлар сони
205235

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1454270
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2277
3898
13575
1417538
55691
64816
1454270

Сизнинг IPнгиз: 54.196.31.117
Бугун: 19-07-2018 16:39:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015