Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 2406
Печат

 

sh shohiyon 2017- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Айрим давлатларда ўта оғир жиноят учун ўлим ҳукми эълон қилинади. Аммо Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг инсонпарварона ташаббуси билан мамлакатимизда бу ҳукмга нисбатан мораторий эълон қилинган.

- Шахсан мен бу инсонпарварона қарорни ёқлайман, - деди Ш. Шоҳиён. – Тожикистон танлаган мавқе жуда муҳим ва ўринлидир.

Тожикистон Олий суди раиси ўта узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган жиноятчилар масаласига тўхталар экан, жумладан, шундай деди:

- Ўта оғир жиноят содир этганлар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилишлари табиийдир. Албатта, бугунги ўзгарувчан жамиятда жиноятлар тури ҳам ўзгариб бормоқда. Экстремизм, террорчилик ва давлатга хиёнат қилиш каби жиноятлар ўта оғир жиноятлар сирасига киради ва бундай ҳаракатни содир этганларнинг қилмишини оқлаб бўлмайди. Ватан – она, деган тушунча бор. Онага хиёнатни кечириб бўлмаганидек, Ватанга хиёнатни ҳам кечириб бўлмайди.

Шунингдек, Олий суд раиси журналистларни ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини биргаликда олиб боришга, уларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, бегона ғояларнинг зарарли моҳиятини очиб беришда ҳамкорликка даъват этди.

Тожикистон Республикаси Олий суди раиси ўтган йили суд органларига Тожикистон Миллий университетида таҳсилни тугатган 16 нафар ёш мутахассислар ишга жалб қилинганлигини қўшимча қилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шеърга сиғмаган туйғулар

 

Шеърга сиғмаган туйғулар

МЕН ГУЛЛАРНИ ҚАЛБИМГА ЭКДИМ

Кўнгил ичра гоҳ шам йилтирайди, гоҳ зимистон чодирини ёяди. Кўнгилни ғам-ғурбат, айрилиқ тоши эзади, хароб этади. Муҳаббат эса, унинг бошини силаб эркалайди, юпатади.

Муфассал...

Илҳомкуш (ҳажвия)

 

- Хотин, бугун ўз ҳолимга қўй. Истасанг битта чой дамла, бўлмаса шу ҳам керак эмас. Болаларни оёқ-қўлини боғлаб, онангни уйига жўнат. Ғинг, деган овозни эшитмай. Мен роман ёзаман. Роман! - дедим бир даста қоғоз ва неча хил ручка-ю қалам ва ҳатто, ўчирғичгача олдимга тахт қилиб.

- Вой, Роман? Ҳа, Роман, ҳмм… ўша «Селхозтехника»да ишлайдиган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2584038

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10226355
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5245
5356
16143
10179764
123448
138877
10226355

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 19:53:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015