Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Октябр 2016 Кӯришлар: 1629
Печат

 

burchЖорий йилнинг учинчи октябрида Шамсиддин Шоҳин ноҳияси ҳарбий комиссариати ҳовлиси саҳни байрамона тус олганди. Бу ерга тўпланганлар чеҳраларидан кўтаринки руҳ ва жўшқинлик кайфияти ҳамда ҳаяжонни сезиш мумкин эди. Ҳарбий хизматга чақирилган ҳамда ихтиёрий отланган ёшлар, уларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлар сабрсизлик билан тиббий кўрик жараёнининг бошланишини кутишарди.

- Ўғлим, бунчалик шошмасанг, ахир, - деди Асомуддин Шокиров қўлида ариза билан тиббий кўрикдан ўтишга уринаётган йигитга. – Ҳаммани кўрикдан ўтказамиз, ҳали вақт етарли, улгурамиз.

Сўнгра ноҳия даъват комиссияси раиси шошаётган йигитнинг ҳужжатларини кўздан кечирди ва юзида кулги билан йигитга мурожаат этди:

- Ўғлим, сенинг ёшинг ҳали ҳарбий хизмат қилишга етган эмас, келгуси йили, албатта, тенгқурларинг қатори йигитлик бурчингни ўташга борасан.

- Бирор иложи йўқми? Дўстларим хизматга кетишмоқда. Улар қатори мен ҳам аскар бўлмоқчи эдим.

- Ҳечқиси йўқ, баҳорги даъватда ёшинг етади. Ана ўшанда…

Дарҳақиқат, кўпчилик йигитларнинг ёши ҳали ўн саккизга етмаган бўлса-да, улар Ватан хизматига боришни ихтиёр айлагандилар.

burch1Ниҳоят, тиббий кўрик комиссияси ўз ишини якунлади. Ҳарбий хизматга даъватнома олганлар ва ихтиёрийлар сафидан 42 киши соғлом эканлиги ҳамда жисмоний жиҳатдан ҳарбий хизматга яроқли, деб эълон қилинди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, Миллий армиямизда ўрнатилган қатъий тартиб-интизом ҳамда шароит фуқароларимизнинг ватанпарварлик, миллий ифтихор, ўзликни англаш ҳислари юксалиши омили бўлиб хизмат қилаётганлиги табиий, - деди ноҳия маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш тантанали маросимида сўзга чиққан ноҳия раиси Почохон Зарифзода. – Ёшларимизга йигитлик бурчини ўташдек масъулиятли бурчларини шараф билан адо этиш, мустақиллик туфайли халқимиз эришган неъматларни кўз қорачиғидек асраш ҳамда халқу Ватанга садоқат билан хизмат қилишда муваффақиятлар тилайман.

Жорий йил Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида кузги ҳарбий хизматга даъват режаси бир кунда 100 фоизга бажарилди. Бу республика бўйлаб энг яхши кўрсаткичдир. Тантанали маросимда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида биринчи марта эришилган бундай ютуқдан қувончларини изҳор этишди.

- Мустақиллик даври ёшлари Ватан ва ватанпарварлик тушунчалари моҳиятини жуда яхши англаб етадилар, - деди сўзга чиққан ноҳия Уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси С. Расулов. – Халқимизнинг фидойи фарзанди, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган адолатли сиёсат натижаси ўлароқ, бугунги ёшлар ота-боболаримиздан қолган удум – Ватанни қўриқлашдек муқаддас бурчга содиқ эканликларини намойиш этишмоқда. Уларга бу вазифани шараф билан уддалашда ютуқлар ёр бўлсин.

Қувонарлиси шундаки, кейинги йилларда Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида ёшларни ҳарбий хизматга жўнатиш тантана билан қайд этилади. Бу амал анъана тусига киришига ишонч бор.

Тантанали маросимда ҳарбий хизматга жўнаётган ёшларнинг ота-оналари, ноҳия фаоллари, уруш ва меҳнат фахрийлари, барча ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этишди. Кексалар дуосини олган ёшлар ноҳия маданият уйи санъаткорлари томонидан ташкил этилган концерт дастурини мароқ билан томоша қилишди. Юрагида ўти бор ёшлар жаззоб мусиқаларга рақсга тушишди. Бир сўз билан айтганда, Шамсиддин Шоҳин ноҳияси ёшларини ҳарбий хизматга жўнатиш маросими ҳақиқий байрам, кўнгилли тантанага айланиб, эсда қоларли тадбир бўлди…

 

Зубайдулло РАҲМОНОВ,

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ, Хатлон вилояти, Шамсиддин Шоҳин ноҳияси.

 

Суратларда ҳарбий хизматга жўнатиш тантанасидан лаҳзалар акс этган.   

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Ғурбатда ғариб шодмон бўлмиш эмиш…»

 

2002 йилнинг ёзи эди. Мен ўшанда ўн еттига қадам қўйгандим. Ҳамсоямиз Тоғай малим Россиядан пул ишлаб келди. Қамиш билан ёпилган томини бузиб, баланд кўтарди-да, шийпир қоқди. Буни кўрган ҳамқишлоқлар пайтавасига қурт, кўнгилларига васваса тушди, ҳисоб. Отам ҳам бир куни масжиддан ҳовлиқиб келди-да: ”Тоғай малим яқинда Москвага қайтаркан. Илтимос қилгандим. Сени обкетишга кўнди. Тўрт кундан кейин жўнайсанлар”,- деди, очиқ осмонда чақмоқ чаққандек қилиб. Ўша кеча ухлай олмадим. Эрталаб жойимдан турарканман, танам жуда ланж эди

Муфассал...

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086905

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151739
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1259
2101
9665
8112414
1259
89570
8151739

Сизнинг IPнгиз: 3.145.149.120
Бугун: 01-05-2025 12:18:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015