Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 2464
Печат

 

pelmeniЧучварани жуда яхши кўраман. Агар хотиним тайёрлаб берса, ҳар куни тўйиб еган бўлардим. Менинг ўрнимда бошқа биров бўлганда, аллақачон, тўйиб еган бўларди. Мен бахти қаро бўлса ҳеч ҳам тўйиб еёлмайман. Тўғриси, ҳеч ҳам ишим ўнгидан келмайди. Чучвара пишиб энди столга ўтирамиз, деганда бошланади. "Салом алейкум. Меҳмонни кутиб олинглар. Чучвара пишдими?" 

Бу бир даҳшат.

Меҳмон десалар, менда аллергия бошланади. Қариндошларимиз тез-тез телефон орқали "чучвара егани боряпмиз", деб таъкидлашларини айтмайсизми? Мана, бугун ҳам чучваранинг ҳидини олгандай эрталабдан телефон қилиш бошланди.

Аксига олиб хотин ҳам уйда йўқ. Бу ҳақда олдиндан уларга хабар бериб қўйгандим. Бу ҳафта келмасалар керак, деб хотиржам эдим.

Кўнгил қурғур чучвара истаб қолди. Кел, ўзим чучвара тайёрлайин. Наҳотки, тайёрлай олмасам? Пишираману, ақаллан, бир марта  ҳаётимда тўйиб чучвара ейман, деб хамир қилишга киришдим. Биринчи навбатда гўштни гўштқиймалагичдан ўтказдим, пиёз, туз, мурч солиб яхшилаб аралаштирдим.

Энди хамирни стол устига юмалатаётган эдимки, эшик тақиллаб қолди. Худо урди, қайнонам, яна акаси ва жияни биргаликда келишибди. Ишонинг, тепа сочим тикка бўлиб кетди.

Қайнонам: -Қизим бўлмаса, ҳеч гап эмас, куёвим уйда-ку. Қўлидан ҳамма иш келади. Ҳозир шундай чучвара тайёрласинки, асло қўяверинг…- дея тинмай мақтарди мени.

 Гўштни музлаткичга солиб, жаҳлим чиққанидан ошхонанинг у ёғидан-бу ёғига бир-икки марта бориб келдим.

Уйдан: "Комилжоннинг чучварасини қачон еймиз?" - деган хирилдоқ овоз эшитилди.

Таваккалига чучварани бошлашга қарор қилдим. Хамирни столга юмалата бошладим. Қоришма столга ёпишиб қолди. Хамирни столдан базўр ажратиб олдим. Яна столга юмалата бошладим. Ўзим ҳам столга хамир билан ёпишиб қолсам бўладими. Кейин билсам, сал ун сепиш лозим экан. Қани энди, қайнонам ёрдам берсалар, йўқ.

Телефон билан яна қаердандир қариндошини чучварага таклиф қиларди.

Хамирни юмалатиб бўлдим. Менга юпқадай туюлди. Қарасам чучвара катта кўринади. Мана, сув ҳам қайнади. Чучварани сувга солиб, эринмасдан санаб чиқдим. Роппа-роса элликта экан. Чекиб бўлгунимча чучваралар пишди. Чучвара пишиб, янада катталашибди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, чучвараларим худди қурбақага ўхшарди. Ҳар галгидек мақтовлар бошланди.

-Қандай катта чучваралар бўлибди, - таъкидлади хотинимнинг тоғаси. У киши республикада энг мартабали кишилардан. -Эркаклар ейдиган бўлибди-да. Жониворнинг иккитасини есанг, тўйиб қоласан, - деб қўшиб қўйди.

Қайнонам бошлади: -"Қойил, куёв, ҳатто, кўкатини ҳам гўштга солишни ёддан чиқармабсан-а".

Қарасам, чучвара тамом бўляпти. Мен ҳали татиб кўрганим йўқ. Тезлик билан вилкага бировини илиб оғзимга ташладим. Тош тишлагандай бўлдим. Астагина чучварани ликопчага қўйдим. Пичоқ билан ёриб қарасам қайси кўз билан кўрайки, ичига гўштқиймалагичнинг пичоғи тушган экан. Яхшиям менга тушибди. Агар борди-ю, семиз тоғамга тушганида борми… Ютиб юбориши  мумкин эди. Унда иш чатоқ бўларди.  

-Ҳа, Комилжон, раҳмат, чучвараларинг учун,- деди яна бир тоғам. -Биз билмабмиз, ошпазлик истеъдодинг борлигини, сенга энг юқори баҳо қўйдик.

-Бундан буён буни ювиш керак,- дея қувватлади жияни.

-Келаётган байрамда ювамиз. Бўлмаса байрамда сизларникига ўтиришга қарор қилдик.

-Бу байрамда мен уйда бўлмайман,- дедим зўрға.

-Бошқа байрамлар бор-ку, куёв,- деди қайнонам.

Мана шундай гаплар, жўра.

Хуршеда  Содиқова.

 

Русчадан Абдулфайз Миматов таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

АҲОЛИ СОНИ ВА СУВ ЗАХИРАЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИНГ ОШИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ОЛДИМИЗГА ЯНГИ КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАРНИ ҚЎЯДИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -

"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги

халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

Муфассал...

Авлиё узун ота зиёратгоҳи

Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382180

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502633
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1769
3448
16171
9457148
1769
140751
9502633

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 14:06:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015