Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Апрел 2018 Кӯришлар: 2108
Печат

novyj-risunok-5-4

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳамда олиймақом меҳмоннинг самимият билан дўстона кутиб олиниши Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари муносабатлари тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилади, десак муболаға бўлмайди.

Қардош Ўзбекистон Республикаси Президени муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон халқи томонидан очиқкўнгиллик ҳамда алоҳида эҳтиром билан кутиб олиши ўзбек ва тожикона меҳр- оқибатнинг юқори намунаси сифатида баҳоланди. Давлат бошлиқларининг бир-бирига биродарларча суҳбатлари тожик ва ўзбекнинг асрий оға- инилигидан дарак беради. Зеро, бу ташриф ва икки давлат бошлиқларининг самимона муносабатлари тожик ва ўзбек халқларининг қадимий дўстлик илдизларига янгича ҳаёт ва кўрк бағишлади. Оддий одамларнинг кўнгли осмон қадар юксалди. Хиралашаёзган дўстлик кўзгуси ғуборлардан тозаланди. Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иқтидорга келганидан сўнг, аввало, «Очиқ эшиклар» сиёсати Давлат бошлиғининг биринчи даражали кунлик ишига айланганлигини яхши биламиз. Мақсад - Тожикистон Республикасини дунё саҳнига олиб чиқиш ва миллат қадрини юксакларга кўтариш эди. Худди шу сиёсат натижаси ўлароқ, Тожикистон дунё халқлари назарига тушди. Дунё ҳамжамиятида Тожикистон ўз овозига эгалик мақомига эришди. Президентнинг мамлакат парламентига йўллаган сўнгги Пайёмида эътироф этганидек: "Очиқ эшиклар" сиёсати бугунги дунё билан муносабатларимизнинг асил меҳвари сифатида, ўзининг воқеий, тўғри ва фойдали эканлигини исботлади.

Тоғлари каби кўкси баланд тожик халқининг қўлларини кўксига қўйиб қилган меҳмоннавозлигидан меҳмонларнинг ҳам кўнгиллари тоғдек ўсганлиги уларнинг ёрқин чеҳрасидан намоён эди.

samimiyat 2018Ўрта Осиё халқлари тарихига бир қур назар ташланса, тожик ва ўзбек халқларининг ўзаро муносабатлари олис тарихга бориб тақалишини инкор қилиб бўлмас фактларига дуч келасиз. Тожик ва ўзбек халқлари шоду хуррамликка шерик ҳамда қайғу ҳасрат аламини бирга тортган халқлардир. Бу дўстликнинг энг оддий кўриниши, ўзбек тожикка, тожик эса, ўзбекка қиз бериб, қиз олишидир. Тан бериб айтиш керакки, бундай яқин муносабат дунёнинг бошқа халқларида кузатилмайди. Қудачилик- минг йилчилик,- деган ҳикмат ҳам худди шу икки халққа атаб айтилгандек, гўё. Дарҳақиқат, бу урф - одат асрлар бўйлаб давом этиб келаётир. Дини бир, имону маҳзаби бир бу икки халқ чорак асрлик совуқ муносабатлар даврида ҳам, бир- бирини аяб келди. Халқлар орасидаги палаги тоза самимиятга путур етмади. Керак бўлганда, бир- бирларига ёрдам қўлини чўзишди ҳам. Мусибатли кунларда бир-бирларига елкадошлик қилишди…

Айни пайтда, одамлар руҳиятидаги кўтаринкилик муносабатлар натижасининг ижобий якуни ва жуда муҳимлигидан дарак беради.

 

Тожикистон - дўстлик диёри

Суғд вилоятига сафари чоғида, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бу йилги Наврўз байрамининг тарихий аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Наврўз байрами арафасида, дунё аҳли, қолаверса , қўшни давлатлар билан алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланаётганлигига бир ишора ҳам эди.

Наврўзи ажам остонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Тожикистон ташаббуси билан 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёни расман бошланди.

Бу йил тожикистонликларнинг байрамни ўзбекистонлик биродарлари билан бирга кутиб олиши катта қувончларга сабаб бўлди. Халқ таъбири билан айтганда: 2018 йилнинг бошланиши хайрли келди. Тожикистон осмони дўстлик қўшиғи билан лиммо-лим тўлди. Шу боисданмикан, бу йилги кўклам ўзгача бир ҳусну тарофат-ла ташриф буюрди. У, олис болалигимни эсга солди. Боғлардаги мева дарахтлари чунонам гулга кирдики, беихтиёр энтикасан киши. Эрта баҳор бўлишига қарамай, субҳи-содиқда эсган майин шабада, кўтаринки бир руҳ бағишлайди. Одамлар кайфиятида ўзгача бир кўтаринкилик ҳукмрон. Эл ҳаётининг шодликларга бурканиб юришига нима етсин. Сиёсатдан, дунёда кечаётган воқеалардан салгина хабари бор одам, Тожикистондек мамлакатда тинч ва осуда, оиласи бағрида роҳату фароғатда яшаётганлигидан Парвардигори оламга шукроналар қилади. Минг ой юзини кўрган Падари бузругворимнинг юрт тинчлигини ўйлаб қилган дуолари натижасини гувоҳи бўларканман, унинг ҳар саҳар дуога очган қўлларини ўпиб, кўзларимга босаман. Бир умр меҳнатдан толмаган бу қўллар дуоси менга ғуруру ифтихор бахшида этаверади…

Ўзбекистон Президентининг дўстона ва тарихий ташрифи чоғида, ўттизга яқин икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши, мамлакатларимиз чегарасида ўнлаб ўтиш нуқталарининг қайта тикланиши ва «Ғалаба-Амузанг» темир йўл қатновининг изга тушиши ҳар икки мамлакат аҳолиси учун ўзгача бир кайфият бахш этди. Бу воқеалар силсиласининг тарихийлиги шундаки, бу икки дўст халқлар қариндош уруғчилик ришталарини янада қаттиқроқ ва зичроқ боғлашади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон: - Биз Мавлоно Жомий ва Алишер Навоий даврида бўлганидек, халқларимиз учун дўстлик, самимият, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик муҳитини яратишимиз лозим,- дея таъкидлайди. Ўз ташрифи доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев тожик ва ўзбек муносабатлари янгича бир руҳда тарихнинг оппоқ саҳифасидан бошланиши, бу икки қардош ва дўст мамлакатлар орасида ечилмаган бирор бир муаммо қолмаганлигини юқори бир пафос ва қатъият билан айтганлиги, ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг янги тарихининг тоза саҳифасидан дарак беради. Мен мақолага нуқта қўярканман, истаравшанлик таниқли ва устоз шоир Султонмурод Ҳожибоевнинг қуйидаги шеъри тожик ва ўзбек биродарлигининг оппоқ саҳифасига зарҳал ҳарфлар билан битилишига ажабланмайман.

Байрамимиз кўпайди яна,

Пайдо бўлди дўстлик байрами.

Барҳам топди ўзбек-тожикдан

Жудоликнинг дарди-алами.

Дўстлик, десак, камлик қилади,

Муносиб сўз топайлик дигар.

Ўзбек- тожик дўстгина эмас,

Ба якдигар чун жону жигар.

Қону жони қўшилиб кетган,

Бирга яшаб азал-азалдан.

Ахир, ҳамдам-ҳамнафасдирлар

Одам пайдо бўлган маҳалдан.

Бир юздаги икки кўз каби,

Томир билан туташган улар.

Йиғлаганда йиғлашиб бирга,

Кулганда ҳам иккиси кулар.

Мана, букун топишиб яна,

Бир-бирига узатди қўлни.

Қучоғига босиб, кўришиб,

Тўсиқларсиз, кенг очди йўлни.

Дунё бўйлаб таралиб кетди,

Қон-қардошлик овозалари.

Энди, энди ёпилмайди ҳеч

Бир-бирига дарвозалари.

 

Эркин Шукур.

 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ЧЕҲРАСИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ҲИКМАТ ЁҒИЛАР...

 

...Қадимий ва навқирон Исфара шаҳри. 1926 йили Хонобод қишлоғида туғилган Мўминжон Қосимовнинг билаклари кучга тўлаётган, 17 ёшга қадам қўйган навқиронлик даври. У эрта баҳор ўрикзор боғларини оралаб, дарахтлар тагини юмшатиш билан овора эди, кимдир дарвозани тақиллатиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, остонада юзида ҳаяжонлангани яққол кўриниб турган шаҳарлик тенгдош дўсти Абдуқаҳҳор Шокиров турарди.

Муфассал...

КЎЗЛАРИНГГА ҚУЁШ БЎЛИБ БОТСАМ ЎЗИМ…

 

Ижод олами – беканор. Унда ҳар бир ижодкор ўз маҳорати, қобилияти ва имконият даражасида қалам тебратади. Энг асосийси, дил қўридан чиққан туйғуларнинг кўнгилларни забт этишида.

Электрон почтамга Москва шаҳридан мактуб келди. Мактубни Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоғи фарзанди, айни пайтда Москва шаҳрида яшаб, фаолият юритаётган ватандошимиз Хуршид Самиев ёзган экан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087213

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151839
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1359
2101
9765
8112414
1359
89570
8151839

Сизнинг IPнгиз: 18.219.66.32
Бугун: 01-05-2025 13:01:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015