Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 284
Печат

 

kaklik 2018Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

кетаверарди. Бу ёқда мактаб борми, дарс борми - ўйлаб ўтирмасди. Унинг милтиғи ҳам йўқ эди. Лекин, у нолимас, онасига, милтиқ олиб бер, демас, овга бораётганларга эргашиб кетаверарди. Овга боргач, кийимларимизни пойлаб, олов ёқиб ўтирар, овимиз барор олган бўлса, биздан ортиқроқ қувонарди.

Бир куни саҳарда айвонга чиқсам, лайлак қор ёғиб турибди. Шундай тез ёғяптики, чорпоя тагида чирқиллашаётган чумчуқларни ҳам кўриб бўлмайди.

Шоша-пиша уйга кириб кийиндим. Яримта нонни бўлиб, киссага солдим-да, милтиқни олиб, девор оша кетдим. Бундай вақтда биров кўрмасин, дейсан. Лекин, албатта кўради. Деворларнинг таги билан пишиллаб кетаётсам, тўп этиб елкамга бир лўмбоз қор тушди. Нарига ўтиб қарадим. Нурмат Качал деган одам курагининг сопини кўкрагига суяб қўйиб, ҳовучига куҳлаяпти.

- Овлар барор олсин! - деди у. Бош ирғадим.

- Пойлаб ўтирарканмиз-да? Илжайдим.

…Назрулла ухлаб ётган экан. Мени кўриб дарров гап нимадалигини тушунди.

- Ахир, мактабинг бор-ку? - деди онаси.

- Мактаб қочиб кетмайди, энажон, - деди Назрулла.

Қор бўралайди. Тоғ кўринмайди. Лекин, оёқларимиз адашмай олиб боряпти бизни. Дўнгликка чиқиб бордик. Бу ерда туман бор эди. Шунинг учун қор сийрак ва юмшоқ ёғарди. Атрофга қулоқ солдик. Каклик сайраши эшитилмади. Энгашиб, қорни кўздан кечирдик. Из ҳам йўқ эди.

- Шапалоқхонага борамиз, - деди Назрулла.

Бордик. Кириб чиқдик. Тошларга ёпишиб юрадиган чўпоналдарғич қушидан бўлак ҳеч нарса йўқ эди.

- Ҳук дарага борамиз.

Кетдик. У ерда ҳам ҳеч нарсани учратмадик.

- Ҳайдар булоққа борамизми?

Кетдик. У ердаям каклик зоти йўқ эди.

Ҳафсаламиз пир бўлди. Куннинг қай маҳал бўлганини ҳам билиб бўлмасди. Осмон ҳам оппоқ. Бир камарга кириб, бодомчадан олов қилдик-да, нонларимизни чўққа иситиб едик.

- Мен катта йўл билан кетаман, - дедим Назруллага. - Милтиқ уйларингда туратурсин.

Келишдик. Бироқ қишлоққа олиб тушадиган, эрталабки дўнгликка чиққан ҳам эдик, чап томонимиздан, «как-как… какиба-какиба…» деган овозларни эшитиб қолдик. Негадир мен жаҳл билан Назруллага «ёт!» дедим-да, чўнқайиб югура кетдим. Дўнгликнинг лабига - ердан ёриб чиққандай уюм тошлар ёнига бориб, пастга мўраласам, бир гала каклик турнақатор тизилиб, ёнбағирни қиялаб боряпти. Қоқ белини кўзлаб отдим. Какликлар чуғурлаб кўтарилди-да, қанотларини думлари томон қайирганича дўнгликнинг орқасига ўтиб кетишди. Фақат биттасигина ерга туша бошлади. Отдим пастга ўзимни. Думалай-думалай, йиқила-сурила какликка етдим ва қўлларимни ёйиб, ўзимни унинг устига ташладим. Каклик қўлимда! У дириллайди, қуралай кўзларини жовдиратиб, қип-қизил оёғини таранг чўзади. Пичоқ Назруллада эди, унинг келишини ҳам кутмай тишим билан какликнинг кекирдагини узиб ташладим. Шу билан овимиз барор олиб кетди. Йўлда яна битта каклик отдик. Назрулланинг қувончини! Нуқул елкамга уриб, «яша, яша, жўражон!» дейди йиғламсираб. Шундай қилиб, иккита какликни белга осиб, қишлоққа қайтдик. Мен тўғри уйга кетмоқчи эдим, Назрулла қўймади:

- Исинайлик.

Онаси дарров кўрпача тўшади, печкага кўмир солди. Мен печ ёнига - пўстакка ўтириб, музлаб тарашадай бўлиб қолган шимим почаларини ўтга тоблай бошладим.

- Гўшт қовуриб берайми? - деди Назрулланинг онаси.

Мен йўқ дедим. Лекин, қовурди. Еб бўлганимизда, кеч туша бошлаган эди. Этигимни кийиб, какликларим боғланган белбоғимга қўл чўздим-у, лекин, томирларим тортиб қолди: «Ахир какликларнинг биттасини Назруллага беришим керак-ку! Мен билан кун бўйи юрди… Лекин, берсам, унда битта каклик билан уйга кириб бораманми? Нурмат Качал кўрса, «Ҳа, аранг битта отдингми?» демайдими? Ёки, «Аслида, отолмабсан-у, бирорта овчидан ялиниб олибсан-да», дейди. Ота-онам-чи?»

Белбоғни унутган бўлиб, этигимнинг қўнжини торта-торта эшикка чиқдим. Назрулла айвонда белбоғни чиқариб берди.

- Нима, икковиниям менга бермоқчимисан?

Кулимсиради. Ерга қараганча белбоғни белимга боғлай бошладим.

- Униси семиз экан, - деди Назрулла яланиб, - буниси ориқ экан, мазаси йўқ.

Мен миқ этмай белбоғни боғладим. Онаси билан хайрлашдим-да, бу ёққа ўтиб какликнинг биттасини бераман, дегандай:

- Нарзи, сенга бир гапим бор, - дедим.

Дарвозадан чиққач:

- Хайр энди, - дедим. - Тезроқ боришим керак уйга.

- Ҳм… - деди Назрулла. - Лекин буниси жудаям оғир экан…

- Ҳа… - дедим ва кетдим. Лекин, кўчага бурилаётиб, ўгирилиб қарадим. Назрулла бўйнини қашиб турар, менга пастдан тикиларди.

Орқа-олдимга қарайман, сакраб-сакраб кетаман, какликни кўпроқ қимирлатаман. Лекин, Нурмат Качалнинг чорбоғига етгунча биронта ҳам йўловчи учрамади. Качалнинг дарвозасига етгач, тўхтадим-да, милтиғимнинг топ-тоза қўндоғини қор билан арта бошладим. Милини ҳам артдим… Йўқ, Качал йўқ. Керак бўлмаганда кўчаларда лапанглаб юрарди. Ҳозир йўқ. Жуда совуқ қотдим. Бор-э!

Уйга борсам, на онам бор, на отам!

- Бозорқўм холанг чақириб кетди, - деди момом.

Какликларни даҳлиздаги ташландиқ шкаф устига отдим-да, шарт ечиниб кўрпага кирдим.

Кун бўйи юриб бўлганимча бўлган эканман. Тошдек қотиб қопман. Эрталаб ҳеч кимга гап қўшмадим. Нонушта қилаётган эдик.

- Қалай, бўрими, тулкими? - деди отам.

Чурқ этмай даҳлизга чиқдим. Шкафнинг устига қўл чўздим. Ҳеч нарса илинмади. Стол қўйиб чиқиб боқдим. Ҳеч бало йўқ!

- Қани каклик? Момо?!

- Мен қандай билай, болажон! - деди бувим. - Менга берган бўлмасанг. Гапгаям жавоб бермадинг-у.

Эшикка отилдим. Боғнинг адоғидан, лойхонадан топдим… патларини… Сўнг милтиқни ўқлаб, кун бўйи дераза ёнида ўтирдим. Мушук келмади. Эртаси бозор куни эди. Қор тинган. Яна милтиқ олиб тонгда йўлга тушдим. Назрулла ҳовлилари саҳнидаги қорни кураётган экан. Мени кўриб, қизарган бурнини бир тортди-да, ишини қилаверди.

- Нарзи… Юр, - дедим. У бош қимирлатди.

- Бугун отганимнинг ҳаммаси сеники, - дедим. Назрулла бошини кескин кўтарди.

- Нима кераги бор! Зор эмасман! Гап… Гап кўнгилда, тушундингми? - деди у ва куракни қорга зарб билан санчиб уйига кириб кетди.

Шукур Холмирзаев,

Ўзбекистон Халқ ёзувчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Янги йил арчаси – қувончимиз омили. Хлопушкалар эса…

 

- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.

Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси

Муфассал...

Миллат пешвоси ҳузурида иш кенгаши

24 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор вазирликлар ва давлат идоралари раҳбарлари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ҳамда пойтахт фаоллари билан иш кенгаши ўтказди.

Кенгашда Давлат бошлиғи Душанбе шаҳри иқтисодий-ижтимоий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
798
Мақолаларни кӯрганлар сони
488069

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2282797
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
944
2026
2970
2261678
38767
51022
2282797

Сизнинг IPнгиз: 18.206.48.142
Бугун: 17-09-2019 10:09:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015