Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 23 Феврал 2018 Кӯришлар: 2894
Печат

 

xistevarz 2018Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Хистеварз қишлоқ жамоатида бўлиб ўтган ҳалқ ҳунармандчилиги кўргазмасига ўз маҳсулотларини қўйиш истагида бўлган ҳунармандлар сони кутилганидан камида икки баравар кўп бўлди. Кўргазмага деярли 50 турдаги халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари қўйилди. Улар орасида сўзаналар, заргарлик буюмлари, атлас ва адрас, чолғу асбоблари, ўйинчоқлар, тандир, қандолатчилик маҳсулотлари  бор эди.

Ноҳия раиси Зариф Назирий жорий йил мамлакатимизда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинганини айтар экан,  аждодлар анъанасини давом этиб келаётган қўли гул инсонларга ғамхўрлик оширилишини маълум этди.  Ноҳияда халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш,  бу соҳада янги иш жойлари барпо этиш, уйда меҳнат қиладиган ҳунармандларга шароит яратиш мақсадида маблағ ажратилишини айтди. Бу маблағ 200 минг сомонийдан иборат бўлади.

Зариф Назирийнинг билдиришича, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи грантлари икки босқичда берилади. Ҳар бир ҳунарманд грант олиш учун ўз лойиҳасини таклиф эта олади. Муносиб топилган лойиҳалар эгаларига назарда тутилган маблағ - грант берилади.

Ҳозирда ноҳияда 7 минг нафардан ортиқ халқ ҳунармандлари фаолият юритмоқда.  Қадимий миллий анъаналарни сақлаб қолиш,  ҳунармандлар сонини кўпайтириш мақсадида янги таълим-ишлаб чиқариш марказлари таъсис этиш, устоз-шогирд мактабларига аҳамиятни кучайтириш кўзда тутилган.

 

Жасур ҳимоячи  - юз ёшда

Ашт ноҳиясида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, жасур ҳимоячи  Маҳмутали Бобоевнинг табаррук 100 йиллиги нишонланди.  Отахон Меҳробод қишлоқ жамоатида яшайди. Урушдан эсон-омон қайтган Маҳмутали узоқ йиллар самарали меҳнат қилди. У 7 фарзанднинг отасидир. Невара ва эваралари сони эса, 150 нафардан ортган.

Давлат ҳокимияти Ашт ноҳияси ижроия органи раҳбарлари Маҳмутали Бобоевнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг хонадонида бўлишди. Бир асрлик умр кўрган отахонга  Суғд вилояти раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзоданинг ҳамда ноҳия раисининг Ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Аштлик юзлаб йигитлар иккинчи жаҳон уруши фронтларида фашистларга қарши мардонавор жанг қилишган. Булоқ қишлоғида туғилиб-ўсган Тўйчи Эрйигитов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. У душман дзотини кўкраги билан тўсиб, ўт очишни тўхтатган ва қуролдошларига ҳужумга ўтиш имкониятини яратиб берган эди.

 

"Биз Ватанга хизмат қиламиз!"

"Биз мактабни тугаллаганимиздан кейин йигитлик бурчимизни бажариш учун ҳарбий хизматга борамиз! Ватанга хизмат қиламиз, юртимизни қўриқлаб, элимизнинг осойишта, ота-оналаримизнинг тинч яшашлари учун сергак турамиз!"

Ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилган "Очиқ эшиклар" тадбирида қатнашган спитаменлик ўсмирларнинг аксарияти  ана шундай аҳд қилишди. Бу тадбирда Спитамен ноҳиясидаги умумтаълим муассасаларида ўқиётган 250 нафар ўқувчи қатнашди.

"Очиқ эшиклар" тадбири Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 25-йиллиги арафасида ўтказилди. Бу муҳим тадбирни ташкил этишга ноҳия ёшлар ва спорт, маориф бўлимлари ва ҳарбий нозирлиги бош қўшишди.

Ўсмирлар ҳарбий қисмдаги шароит билан танишишди, аскарлар билан суҳбатлашишди.

Ватанпарварлик тарбиясига қаратилган бу каби тадбирлар боис, Спитамен ноҳиясида кўнгилли равишда ҳарбий хизматга отланаётган йигитлар сони  йил сайин кўпайиб бораётир.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Маънавий эҳтиёж қондирилади

 

Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

Муфассал...

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз

 

Куни кеча, аниқроғи, 28 июл тонгида Ватанимиз пойтахти сўлим Душанбе шаҳридан Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри - Самарқандга узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна самолёт парвоз қилди.

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз халқларимизга яна бир олам қувонч бағишлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572812

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10167648
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3509
3804
16233
10119529
64741
138877
10167648

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 15-10-2026 22:14:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015