Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 18
Печат

 

m oymatova 2018Яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқига бир қатор янги аъзолар қабул қилинди. Улар сафида адиба, шоира, Хўжанд Давлат дорилфунуни доценти, филология фанлари номзоди Мунаввара Ойматова(Мунаввара Абдураҳим)нинг ҳам борлиги биз -  дўсту ёрлари, мухлисларини астойдил суюнтирди.

Деваштичнинг олис  Қизили номли қишлоғида таваллуд топиб,

камолга етган истеъдодли ижодкор Мунаввара Абдураҳимни мамлакат қаламкашлари юқори органи саналган Тожикистон Ёзувчилар иттифоқига аъзо этиб сайлангани муносабати билан самимий қутлаймиз ҳамда юксак ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Муҳарририят.

Байроқ куни муносабати билан бирон нарса ёзсангиз... Бу таклиф баҳона, доимо хаёлимда жонланган бир суҳбат манзарасини сизга илиндим. Сўзини кўриб, ўзини кўришни орзу қилиб юрганим дилошуб шоира Зебо Раҳимова билан тасодифан Адабиёт институти(Тошкент)да учрашиб қолдим. Закий адабиётшунос Сайфиддин Рафиддинов билан сўрашиб: -Зебо опага салом айтинг, - десам, -Зебо опангиз шу ерда. Кабинетимда. Олдига киринг, - деди. Жозибали шеърлари билан адабиёт майдонига жаранглаб кириб келган шоира ҳузурига истиҳола билан ташриф буюрдим. Содда, камтарин, ўраган рўмоли ўзига ярашган Зебо опани кўрганда, тортинишларим аллақаёққа чекинди.

-Мен Хўжандданман. Сизни туркум шеърларингизни ўқиб, яхши кўриб қолганман, -дедим. Юзига нурли табассум ёйилган Зебо опа: -Мен Хўжандда бўлмаганман. Аммо уни севаман. Хўжанд деганда, мен янтоқни кўз олдимга келтираман. Илдизи ер остига чуқур кириб кетган янтоқни, -деди.

Доим хаёлимда, ўзгача эъзоз билан яхши кўрганим янтоқ дала шамолларида чайқалиб турган ҳолда намоён бўлди. Беназир шоиранинг Ватаним ҳақидаги бу ташбеҳи менга ёқиб тушди. Чунки ёшлигимдан янтоқ билан жўраман. Дадам раҳматлик қишда қўйларимиз озуқаси учун янтоқлар гуллаган пайт биз қизларини янтоқ ўришга олиб борардилар. Янтоқни олиб келиб, босиб қўярдик. Қўйхона ёнидаги янтоқ ғарами  қишда бизни қўйларга хашак солиш ташвишидан озод қиларди. Қору ёмғирларда ивиб, мулойим бўлган янтоқни қўйларимиз маза қилиб ер эди. Биз иссиққина уйда телевизор кўрардик ё китоб ўқирдик. Янтоқ ўриш эса, бизнинг уйда улкан ташвиш каби қаршиланарди. Унга боришни улкан муаммо каби кўриб, ечим топишга уринардик. Талаба ё ўқувчимиз. Биз каби талаба қизлар уйда. Янтоққа бормайди. Биз эса, ёзги таътил бўлгани учун янтоққа боришга мажбур эдик. Бу - алоҳида воқеа.

Аммо қишлоқдан йўлим узилиб кетганидан кейин, янтоққа борган пайтларимиз умримизнинг энг бахтли ва шодмон онлари эканига ишондим. Дадам ёнимизда, ўтган-кетгандан ҳикоя қилиб, бизни зериктирмай, иштиёқимизни ошириб, янтоқ ўрганлари - бугун ортда қолиб кетган умр бекати. Биз ўзга бекатлар сари елиб кетаётган карвондамиз. Замондош шоира Хосият Рустамованинг «Мен отамни ерга экдим...» сатри ички бир хиргойимга айланганига анча бўлди. Қишлоқни соғинсам, шу мисра  - тасбеҳ донаси бўлиб хаёлимда айланаверади, айланаверади... Она қишлоғим Қизилининг баланд қирида ўринлашган Ҳурмат мозор қабристонига «экилган» дадам мени ичикиб соғинаётгандир, деган ўй юрагимни бурғулайди. Қорлар ёққанида, ёмғирлар шивирлаганида янтоққа айланиб, экилган дадамга етгим келади. Мавлононинг "Мен япроқман, томиримга экилганман" сўзлари инсон умрининг гўзал талқини, деб тушунаман. Яшнаймиз, гуллаймиз, бир куни илдизга қайтиш учун тупроққа экиламиз. Янтоққа қайтайлик. Янтоқ илдизлари сув ахтариб ўттиз, қирқ метрлаб чуқурга кириб кетар экан. Биз заҳмат чекиб, яшаш учун курашаётган янтоқни ўрардик. Аммо ҳаётни жуда севган янтоқ келгуси йили яна замин қаъридаги сувга етиб борган илдизидан қайта кўкаради. Янтоқ каби яшаш керак, деб мушоҳада қилдим янтоққа қараб. Ватанимни янтоққа ўхшатилгани эса, менга бошқача сурур бағишлади. Янтоқ илдизлари каби илдизим сув ахтариб, чуқурлаб бораётган бу умр манозилида.

Сув - оби ҳаёт. Хизр чашмасини  мангулик, барҳаётликни истайди барча бандалар. Янтоқ ҳақидаги фалсафам Хизр чашмасини кашф қилди. Илдизлар кўкариб Ватанни ахтарар экан, барҳаётлик сари кетаётган каби. Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, айни Хизр чашмаси эмасми? Ватанни севган инсон ватани учун яшайди. Ватани учун фидо бўлади. Ватан учун жангларда ўлиш шартмас. Унинг шонини улуғлашни билсанг, бас. Унинг номини қалбингда муқаддас тутсанг, бас. Ижодкорнинг яхши асари ҳам Ватан тупроғига экилган ниҳолдир. «Умримиз боқийдир, умримиз боқий», - деганида бетакрор Шайхзода, айни Ватан, деган кенгликларга ўзи эккан ҳосил умрига ишора қилганди. Чинакам ижод билан машғул бўлганларга қарата, илдизга қайтмоқ учун янтоқ бўлинг, дегим келади. Фақат илдизи ер юзасида ўринлашган шувоқ бўлишмас, ақалли, янтоқ бўлиш бахти насиб бўлсайди... Ватан қирларида янтоқ бўлсам, ҳар ёз кимдир ўрса, яна келгуси баҳор илдизимдан янгидан гулласам...

Қадим Хўжандимнинг қоқ юрагида шамолларда ҳилпираб байроқ турибди. Ватан рамзи сифатида, бу байроқни бундан-да, баландга кўтариш мумкин. Унинг Гиннесс китобига кирганидан кўра, менинг қалбимда, менга ўхшаш ватандошларим қалбида яшаши бошқачадир. Қизим байроқ рангларига берилган таърифларни келтиради: Қизил ранг бу - жасорат, жасурлик... Оқ ранг - дунёнинг мусаффолиги. Яшил ранг - ям-яшил табиатимиз, Ватанимнинг гуллаб яшнаши. Етти юлдуз -  етти иқлим. Мен байроқ рангларини ўзимча рамзлайман. Яшил ранги - менинг қалбимдаги сенга бўлган меҳрим уммони, Ватан. Оқ ранг сенинг оппоқ тонгларингда қилинган пок ниятлар ранги, онажоним - Ватан. Қизил ранг - менинг сенга қайноқ муҳаббатимнинг оловли гулхани, томирдаги қоним - Ватан. Юрагимда мангу олиб юргувчи туғим  сенга муҳаббатим, Ватан. Бетакрор Чингиз Айтматовнинг "Қиёмат" романида «Олтовлон ва еттинчи» деган грузин ҳикоясидаги Гурам Жўхадзенинг Ватан ҳақида содда фалсафаси, менинг Ватан ҳақидаги ўйларимга доимий маёқдир. Гурам Жўхадзе дейди: -...Ватанни олиб кетиб бўлмайди. Фақат соғинч ва армонларни олиб кетамиз. Агар Ватанни хуржун каби олиб юриш ва ташиб кетиш мумкин бўлганда, у сариқ чақага арзимасди... (Ч. Айтматов. "Қиёмат"). Мен доим Сенда яшаб, Сени соғиниб юраман, Ватан. Тупроққа экилган отам, шу Ватан тупроғидир. Мен шу тупроқни соғиниб яшайман. Чингизу араб отлари остида эзилган янтоғим, сенсан - Ватан. Ҳар йили баҳорда қаттиқ тупроқ остидан ёруғликка интилиб, эски илдиздан янгиланиб чиққан янтоғим, ўзингсан - Ватан. Хўжандим марказида ҳилпираб турган байроқ бир рамздир. Бу рамзда шу Ватаннинг бутун бир тарихи мужассам. Ҳар гал қадим Сирдарё бўйлаб ўтар эканман, байроғингга қараб, қалбим фараҳга тўлади. Олисларга кетсам, менга ўзига чорловчи маёқ ҳам - шу  Сенга бўлган меҳрга тўла байроқ. Қадим Хўжандимда бир янтоқ каби гуллаш бахтидан масрур бўлиб, янтоқлари гуллаган Ватанда яшаш саодатига шукроналар айтаман. Мен Ватанни чиройли гулга менгзамадим. Шоира Зебо Раҳимова ўхшатиши ёқиб тушди. Сабаб, чиройли гуллар доимий қаров талаб этади. Менинг Ватанга меҳрим табиийдир. У мангу бўлиб, янтоқ каби ўрсалар ҳам ҳар гал илдизидан қайта-қайта гуллайверади. Янтоқлари гуллаган Ватан -  Тожикистоним, бахтимга мангу гулла, яшна, обод бўл. Зеро, мен сен билан кимдирман, сенсиз ҳеч кимман.

 

Мунаввара АБДУРАҲИМ, Хўжанд шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Январ 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

СТУДЕНТ БЎЛИШ ОСОНЛАШДИ…МИ?

 

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест марказининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти якунига бағишланган матбуот анжумани директор Икромий Хуршед Икром иштирокида журналистлар билан савол-жавоб орқали ўтказилди.

Савол-жавоблар жараёнида маълум бўлишича, Миллий тест маркази ўз фаолиятини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

Ер унумдорлиги ошди

 

Бобожон Ғафуров ноҳиясида кейинги беш йил давомида 1400 гектар ер қайта экинзор ва боғ-роғга айлантирилди.  Сув етишмаслиги, зах босиш каби айрим сабабларга кўра, ушбу ерлар умри беҳуда ўтаётганди.

Ҳозирда бу ерларда пахта, сабзавот, картошка, полиз экинлари етиштирилмоқда, мевали дарахтлар ўстирилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
504
Мақолаларни кӯрганлар сони
127440

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1090425
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
749
1884
9624
1069838
29943
34624
1090425

Сизнинг IPнгиз: 54.167.126.106
Бугун: 21-01-2018 12:09:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015