Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2335
Печат

 

doktor55Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган «Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Паёми, барча қатори, биз – тиббиёт ходимлари фаолиятида ҳам ҳаёт дастури сифатида қабул қилиниши, табиий.

Муҳтарам Президентимиз ўз Паёмида охирги бир йил мобайнида халқимиз томонидан барча соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар, эришилган муваффақиятлар ҳамда мавжуд баъзи камчиликлар, шунингдек, 2018 йилда олдимизда турган муҳим вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Ҳар йилгидек, Миллат пешвоси Паёмда ижтимоий, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратди. Республика миқёсида соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирган Давлат бошлиғи, жумладан, шундай деди:

- Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида ислоҳот бир маромда давом этаётган бўлиб, маблағ ўтказиш мунтазам ошириб борилиши натижасида, сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш соҳасининг замонавий тиббий ускуналарга эга бўлган юзлаб янги муассасалари фойдаланишга топширилди ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати яхшиланмоқда...

Бундай ўзгаришларни Турсунзода шаҳри соғлиқни сақлаш соҳаси мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни пайтда, Турсунзода шаҳрида битта марказий, бешта минтақавий беморхона, 8та ётқизиб даволанадиган, битта ташхису табобат хусусий клиникалари, 10та касалликларнинг олдини олиш ва даволашга ихтисослаштирилган марказ, 28та қишлоқ саломатлик маркази ва 50та тиббий нуқталарни ўз ичига олган шаҳар саломатлик маркази тизими халқ хизматида. Ушбу тиббиёт муассасаларида 514 нафар олий ва 1306 нафар ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари фаолият юритишмоқда. Шулардан бир нафари Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган врач, бир нафари тиббиёт фанлари доктори ва беш нафари тиббиёт фанлари номзоди ҳисобланади.

Бугун Турсунзода шаҳар марказий беморхонасида қарийб барча касалликлар даволанади. Бизда 8та кардиомонитор, 11та ултратовуш аппарати, эндоскопик жарроҳлик учун 6та аппарат, М-ЭХО, ЭЭГ, ЭКГ аппаратлари, 4та гастрофиброскоп, 10та сунъий нафас бериш аппарати, 2та бронхоскоп ва 6та лаборатория ташхиси аппарати мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси янги ва замонавий асбоб-ускуналардир.  

Буларнинг барчаси Давлат бошлиғи томонидан мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган эътибор, унда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, соҳага олиб кирилаётган янги ва замонавий тиббиёт ускуналарининг ҳаммаси халқимиз соғлиғини сақлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президенти Паёмда соҳада мавжуд баъзи камчиликлар хусусида ҳам сўз юритди. Жумладан, дори-дармон воситалари етишмаслиги, улар аксарининг сифати паст эканлиги, мамлакатда доришунослик саноати ривожланмагани ташвишли эканлиги, дорисозлик соҳасида юртимиз жуда катта захира ва иқтидорга эга эканлиги яна бир марта таъкидлаб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам, юртимиз тоғларида ўсадиган гиёҳлардан бу соҳада истаганча фойдаланиш мумкин. Бунинг учун эса, ёш кадрларни тайёрлаш, соҳа ривожига кўпроқ эътибор қаратиш ва бу йўналишда фаолият олиб борадиган маҳаллий тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурдир. 

Навбатдаги Паёмнинг яна бир муҳим қирраларидан бири шу бўлдики, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон вужудга келган вазиятни бартараф этиш мақсадида, 2018 йилдан дорисозлик корхоналари учун энг янги технологиялар ва ташхису табобатнинг ҳозирги замон ускуналари келтирилишида қўшимча қийматдан солиқ ва божхона тўловидан озод этилиши таклифи билан чиқди.  

Соҳага кўрсатилган мана шундай ғамхўрлик натижасида, юртимиз дорисозлик саноати ривожланиши, табиий. Ушбу тадбир аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш йўлида муҳим қадам эканлиги, табиийдир.

Тожиддин ЯТИМОВ,

Турсунзода шаҳар марказий беморхонаси бош врачи.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТИТП бўлими собиқ раиси: "ЙЎЛИНИ ЙЎҚОТГАН КАБИРИЙНИНГ ОРТИДАН БОРМАНГ, ОҚИБАТИ ПУШАЙМОНЛИКДИР"

 

Хориждан Ватанга қайтган ТИТПнинг А. Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси Талбак Рустамов билан суҳбат

- Талбак ака, Ватанга қайтганингиз  билан табриклайман. Менимча, қайтганингиздан оилангиз ва фарзандларингиз ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанддир…

- Энг аввало, ўзим хурсандман. Оиладан йироқлик, кўп машаққатлар, оғир

Муфассал...

«Душанбе-2018» халқаро тадбиркорлик форуми

 

15 октябр куни Душанбе шаҳрининг «Кохи Борбад» давлат муассасасида «Тадбиркорлар куни» байрамининг тўртинчи марта нишонланиши шарафига Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг бевосита бошчилигида «Тадбиркорлигу сармояларни ривожлантириш ва янги иқтисодий жараёнлар» мавзусидаги «Душанбе-2018

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583727

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10225274
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4164
5356
15062
10179764
122367
138877
10225274

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 16:47:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015