Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 2555
Печат

 

ikkiyuzlamachi 2017 1У бир танишимнинг яхшиликни билмаслиги, менинг ортимдан ёлғон-яшиқни гапириб юриши, бир тийин учун яқин дўстини ҳам сотиб юбориши ва яна нималарнидир гапирди. "Сиз бошқачасиз, бир оғиз у ҳақида ёмон гапирганингизни эшитган эмасман. Қайтага яна яхшилик қиляпсиз…"

Мен жилмайдим-да, унинг гапини бўлиб, хайрлашиб кетдим. Йўлда борар эканман, ҳозир бориб, ўша танишимга мени ёмонлашини ўйладим.

  Ва унинг болалик ва ўсмирлик пайтлари эсимга келаверди.

Нима сабабдан эканлигини билмайман, унинг ота-онаси ажрашишганди. У онаси билан яшарди. Лекин отасиникига ҳам бориб турарди.

Бир куни унинг онаси уйимизга йиғлаб чиқди. Ўғли велосипед олиб бер, деганча туриб олгани, лекин қўли калталик қилганини айтди:

- У араз қилиб, дадасиникига кетиб қолди. Уч кундан кейин, кўчада қайнонамни учратдим. - "Уддаламас экансан, нега болани олиб қолдинг? Уйингда қорни тўймас экан. Одам деган ўз боласидан ҳам нонни яшириб қўядими? Бўлди, тамом, неварамни ўзим боқиб оламан. Бизга ўтказиб берасан!" - дедилар. Ер ёрилмади, кириб кетмадим, опажон. Наҳотки, мен битта-ю битта ўғлимдан топганимни аясам, нон яширсам! - деди кўз ёшларини тиёлмай аёл онамларга.

-Йиғламанг, синглим, лекин мен айтадиган гапларга хафа бўлмайсиз, - онамлар пича ўйланиб туриб, қўшни аёлга тикилдилар-да, гапларини давом эттирдилар: - Бола аслида бир уйда катта бўлсин. Отасиникига борса, ўзини қийналган кўрсатиб, сизни ёмонлайди. Уларни яхшилайди. Аслида мақсади - унга яхшироқ қарашлари! Ҳали шошманг, уйингизга қайтиб келса, отасини ёмонлайди. Сизни эса, осмонга кўтариб мақтайди. Агар вақтида чора кўрмасангиз, болангиз ғирт икки юзламачи бўлиб ўсади. Икки юзламачи эса, очиқ душманлик қиладиганлардан ёмонроқ бўлади. Олдини олинг, синглим…

…Орадан беш-олти кун ўтиб, яна қўшни аёл уйимизга чиққанида, онамларнинг мулоҳазакорликлари, ҳаётий тажрибалари қанчалик бойлиги ҳақида ўйладим.

- Опажон, қайнонам ҳам, отаси ҳам тўрт кунгинага чидай олишмабди. Ўн яшар болани лой қордириб, хом ғишт қуйдириб, кейин овқат беришаркан. Бизникида текинхўрга нон берилмайди, - дебди қайнонам.

- Буни ўғлингиз айтдими? - деди онам.

- Ҳа, яна бир гапларни гапирди, бир гапларни гапирди…

Мен қўшни аёлнинг гапини охиригача эшитмадим. Лекин ўғли онаси сўраганини олиб бермаса, отасиникига кетиб қолиш, орадан уч-тўрт кун ўтмасдан қайтиб келишда давом этаверди.

Онамлар айтганларидек, у икки юзламачига айланди. Улғайганда, улфатларини ҳам тез-тез алмаштириб турарди. Тўғрироғи, бирини иккинчисига, иккинчисини бошқасига ёмонлашларидан безор бўлган улфатлар уни четга чиқаришарди…

… Э, яна у келяпти-ку! Ичи тўла фисқу фасоддир! Тезроқ кетмасам бўлмайди!

Муаллифдан: Мен шу пайтгача биронта чин дўсти йўқ икки юзламачи ҳақида шунчаки эслаб, ҳикоя қилмоқчи бўлдим. Яна ким билади - балки шунчаки эмасдир…

 

Ўринбой УСМОН.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Асил ҳунармандлар макони

 

Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси

Муфассал...

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592839

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10280073
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
843
4659
5502
10210212
15585
161581
10280073

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 03-11-2026 03:35:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015