Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 2220
Печат

 

dustlik 2018Тожик-ўзбек халқлари ҳақида гап кетганида, уларга қон-қариндош, қондошу жондош ва эт билан тирноқ, дея таъриф берилади. Ҳақиқатдан ҳам, бу таърифлар жуда топиб айтилган. Тожигу ўзбек халқлари азалдан энг яқин қариндошдек яшаб келишган. Бу икки халқ муносабатлари тарихнинг қаттиқ синовини ҳам бошидан кечирди. Узоқ йигирма йил мобайнида дийдорлашиш, ўзаро борди-келди қилиш имконсиз бўлганига қарамасдан,

бу халқлар ҳамиша бир-бири томон талпиниб яшади. Ва ниҳоят, ўтган йили икки мамлакат Президентларининг оқилона сиёсати натижаси ўлароқ, Тожикистон ва Ўзбекистон ўзаро муносабатлари осмонида дўстлик қуёши яна ўзининг ёрқин нурларини соча бошлади. Ўтган йилнинг май ойида юртимизда Ўзбекистон Республикаси Маданият кунларининг ўтказилишини муносабатлар қайта тикланишининг дебочаси, дея аташ мумкин. Ўшанда, бу икки халқ бир-бирини қанчалик соғинганининг гувоҳи бўлгандик.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида эса, икки давлат муносабатлари ўртасидаги барча сунъий тўсиқлар бартараф этилиб, томонларни қизиқтирган йўналишларда ўзаро фойдали келишувларга эришилди. Чегараларнинг очилиши, ўттиз кунгача бўлган визасиз режимнинг жорий этилиши икки мамлакат халқларининг ҳам чексиз шодликларига сабаб бўлди. Республиканинг қайси минтақасига борманг, одамлар Тожикистон ва Ўзбекистон Президентлари шаънига илиқ гаплар айтадилар.

Икки халқ муносабатларидаги ижобий ўзгаришларни ёритиш ишига журналистлар ҳам салмоқли ҳиссаларини қўшишди. Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонасида бу борада туркум мақолаларни ёритиб борган «Азия-Плюс» ахборот агентлиги журналисти Аваз Юлдошевга Ўзбекистон Республикасининг «Олтин қалам» миллий мукофоти дипломини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Журналистларни очиқ чеҳра билан кутиб олган Ўзбекистон Республикасининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шоисматов тақдирлаш маросими олдидан журналист Аваз Юлдошевга юзланиб, шундай деди:

- Икки халқ дўстлигини мустаҳкамлаш йўлидаги меҳнатингизни эъзозлаб, «Олтин қалам» танлови дипломини сизга беришни муносиб кўришди. Сизга бу дипломни топшириш менга буюрилгани ўзим учун ҳам катта бахт. Албатта, нафақат, диплом топшириш чоғида, балки қолган вақтларда ҳам биргаликда суҳбатлашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш сизу бизга боғлиқдир. Ўзим ва элчихона номидан сизга, оила аъзоларингизга соғлиқ-саломатлик, ижодингизга ривож тилайман. Бундан кейинги ижодингизда, нафақат, «Олтин қалам» номли бир диплом, балки бошқа катта-катта мукофотларга ҳам сазовор бўлишингизнинг тарафдориман.

Бундай мукофотдан руҳланган Аваз Юлдошев ўз фикрларини шундай баён этди:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат шарофати билан Тошкент минтақа геосиёсати марказига айланмоқда. Ўзбекистонда жуда кўп ўзгаришлар юз бермоқда. Қўшни ва биродар давлатдаги ўзгаришларни тўғри ёритиш ва халққа етказишда биз журналистларнинг ҳиссамиз катта. Камтарона меҳнатим шундай қадрлангани мен учун шарафлидир.

Шунингдек, Ўзбекистон элчиси Аваз Юлдошев ва «Халқ овози» газетаси Бош муҳарририга Абдураҳмон Жомийнинг ўзбек тилига ўгирилган асарлари жамланган «Муҳаббат махзани» китобини тақдим этди.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Суратда мукофот топшириш лаҳзаси акс этган.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Интенсив боғлар: орзудан амалгача

 

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.

- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.

Муфассал...

Ишқ элтади кўнгил кутган манзилга, бир манзилки, ундан афзал олам йўқ

 

СОҒИНЧ

Оҳ, армон гулларим, бу оқшом яна

Кўксимда ўсдилар – жонимни олиб.

Ҳушимдан айирди ишқнинг ифори,

Азиз дамларимни ёдимга солиб.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587396

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10241638
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2147
11853
31426
10179764
138731
138877
10241638

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 02:46:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015