Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 04 Апрел 2020 Кӯришлар: 160
Печат

 

hlopchatnikХатлон вилоятининг экин ерларини ижарага олган хитойлик «Жунтай Хатлон Син Силу» компанияси чигит экиш ишларини самарали давом эттирмоқда.

Мазкур компания баҳорги чигит экиш компаниясини 10 март куни бошлаган эди. Режага кўра, апрел ойининг дастлабки кунлари экин-тикин ишлари якунланади.

- Жорий йилнинг 20 мартига қадар «Жунтай Хатлон Син Силу» компанияси Дўстий ноҳиясида 1 минг 520 гектар, Ж. Балхий ноҳиясида 130 гектар ва Ёвон ноҳиясида 150 гектар майдонга чигит экди, - деб хабар берди вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Иқтисодиёт ва бухгалтерлик ҳисоботи бўлими бошлиғи Ҳамро Раҳимов.

Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг «Водии заррин» («Олтин водий») компанияси эса, Жайҳун ноҳиясида 2 минг 816 гектарга чигит қадади. Мазкур компания ҳаммаси бўлиб, 3 минг 298 гектар майдонга чигит экишни режалаштирган.

Ўтган йили «Жунтай Хатлон Син Силу» компанияси Жайҳун, Ж. Балхий, Дўстий, Ёвон, Данғара ва Панж ноҳияларида 7 минг 895 гектар майдонда пахта етиштириб, 20 минг 377 тонна «оқ олтин» хирмони кўтарганди.

Умуман, Хитойнинг «Жунтай Хатлон Син Силу» ва «Водии заррин» («Олтин водий») компаниялари вилоятнинг 13 минг гектар экин майдонида пахта етиштиришни режалаштиришган.

 

Табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда

Ўтган ойнинг 21 март куни кечки пайтдаги кучли ёғингарчилик туфайли, Хуросон ноҳиясининг Айний қишлоқ жамоати ҳудудидаги Ҳалқажар қишлоғига сел келди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети матбуот хизмати бошлиғи Умеда Юсуфий маълумот берди.

Афсуски, ўша пайтда қишлоқ яқинидаги тепаликда дала ишлари билан шуғулланаётган 59 ёшли Мирзоқул Раҳмонқулов табиий офат туфайли ҳалок бўлди.

- Шунингдек, кучли ёмғирлар туфайли, Восе ноҳиясининг Меҳробод ва Зафаробод қишлоқлари, Рўдакий ноҳиясининг Лоҳур қишлоқ жамоати ҳудудларида ҳам сел тошқини рўй берди, - деб хабар берди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети матбуот хизмати бошлиғи, - Табиий офат натижасида бу қишлоқлар аҳли моддий зиён кўрди.

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Хуросон ноҳияси Садриддин Айний номли қишлоқ жамоатидаги Ҳалқажар қишлоғида табиий офатдан зарар кўрган аҳоли билан воқеа жойида мулоқот уюштирди ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети вилоят бошқармаси, Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети вилоят идораси ҳамда давлат ҳокимияти Хуросон ноҳияси ижроия органи масъулларига табиий офатдан зарар кўрган ерларни зудлик билан аввалги ҳолатига қайтариш ва офатдан зарар кўрган кишиларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қатъий топшириқлар берди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети вилоят бошқармасидан берилган маълумотга кўра, 21 март куни кечаси давомли ёмғир ёғиши ва сел келиши натижасида мазкур мавзеда 212та ҳовли участкалари лойқа сув остида қолган. Айни пайтда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

 

Халқаро Наврўз байрами тантаналари

Фархор ноҳиясида халқаро Наврўз байрамига бағишлаб ноҳия марказий стадионида маданий тадбир ўтказилди. Ноҳия раиси Рустам Раҳматзода ва бошқа масъул кишилар ҳамда меҳмонлар ноҳия аҳолиси халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари, шунингдек, наврўзий таомлар билан безатилган дастурхонлар намойишини кўришди. Бундан ташқари, тадбирда ноҳия меҳнаткашлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намуналари ҳам намойишга қўйилганди.

Ноҳия раиси Рустам Раҳматзода тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, Наврўз байрамининг Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан жаҳоний мақомга эга бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ва бу байрамнинг яшариш, янгиланиш айёми, деҳқонлар учун эса, экин-тикин ишларининг бошланиш муждаси эканлигини қайд этиб ўтди.

Байрам дастури доирасида ноҳия фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайдга олиш бўлими мудири Нилуфар Мирзоева ташаббуси билан Гулшан, Ғайрат, Деҳқонариқ, Дарқад, Ватан, Ғалаба, Зафар ҳамда «20-солагии истиқлолияти Тожикистон» шаҳарча ва қишлоқ жамоатларида яшовчи 11 жуфт камтаъминлаган оилалар фарзандларига никоҳ шаҳодатномаси топширилди. Бундан ташқари, 8 нафар камтаъминланган оилаларда туғилган чақалоқлар ҳамда бирданига учта фарзандни дунёга келтирган бахтиёр онага туғилганлик шаҳодатномаси бепул тақдим этилди.

Шунингдек, байрам тадбири доирасида бир қатор иншоотлар фойдаланишга топширилди.

***

Норак шаҳри аҳолиси ҳам халқаро Наврўз байрамини кўтаринки руҳда нишонлашди. Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармадчилигини ривожлантириш йилларига бағишлаб, Норак шаҳри марказий кўчасида 6та замонавий бекатлар фойдаланишга топширилди. Мазкур бекатлар халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари сотиладиган дўконларга эга бўлиб, сайёҳлар диққатини жалб этиши турган гап.

Байрамга тайёргарлик жараёнида эса, шаҳарда кўкаламзорлаштириш ишлари кенг қулоч ёзди. Норакликлар ободончилик ва бунёдкорлик ишларини ҳам жадал суръатларда олиб боришмоқда. Шаҳар маданият бўлими санъаткорлари байрам кунларида шаҳарликларга баҳор аёмига бағишлаб тайёрлаган концерт дастурларини намойиш этишди.

 

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Август 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Ғолиблар шаънига ҳилпирар юрт байроғи

 

Бугун кучли ирода эгаси бўлган, матонатли икки инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Ногиронлигига қарамай, айрим тўрт мучаси соғларга қараганда бир неча карра кўп ишларни бажараётган, Тожикистонни дунё мамлакатларига танитаётган, инсон номини улуғлаб келаётган икки юртдошимиз ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Улар яқинда Қозоғистонда ўтказилган қўл йиқитиш кураши - армрестлинг бўйича Осиё биринчилигидан

Муфассал...

Икки адибнинг бутун олмаси

 

Ёзувчи Эшмуҳаммад ака Донохонов «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасида иш фаолиятини бошлаган дамлар эди. Ўша 1983 йили Жиликўл ноҳияси партия қўмитаси топшириғига кўра, ўқитувчи Шоим Абраматов ноҳия газетаси муҳаррир ўринбосарлигига тайинланди. У камина билан бирга атиги уч ойгина фаолият юритди-ю, қай бир бошланғич партия қўмитаси котиблигига ўтказилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
809082

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3236485
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1987
4822
16518
3179442
26719
138308
3236485

Сизнинг IPнгиз: 35.169.107.85
Бугун: 06-08-2020 11:22:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015