Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 22 Декабр 2016 Кӯришлар: 2621
Печат

 

ikki adibЁзувчи Эшмуҳаммад ака Донохонов «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасида иш фаолиятини бошлаган дамлар эди. Ўша 1983 йили Жиликўл ноҳияси партия қўмитаси топшириғига кўра, ўқитувчи Шоим Абраматов ноҳия газетаси муҳаррир ўринбосарлигига тайинланди. У камина билан бирга атиги уч ойгина фаолият юритди-ю, қай бир бошланғич партия қўмитаси котиблигига ўтказилди.

Ш. Абраматов юртимизда алғов-далғовли кунлар бошланган йили Ўзбекистонга кўчиб кетган эди. Орадан йиллар ўтиб, Тожикистонга меҳмон сифатида ташриф буюрган Шоим ака билан юз кўришиб, суҳбат қурдим:

-Бир жойга меҳмонликка чақирилиб, тасодифан ёзувчи Шукур Холмирзаев билан ёнма-ён ўтириб қолдим,- дея гап бошлади Шоим ака. -Унга Тожикистондан кўчиб келганлигимни билдирганимда, у чордона қуриб ўтирган ҳолда бутун гавдаси билан мен томон бурилди-ю муҳим гапни айтмоққа тутинди.

-Кўп йил Тожикистонда яшаган бўлсангиз, у ерда қадрдон дўстим бор. Эҳтимол, унинг ижодидан хабардорсиз. Забардаст адиб Саттор Турсун менинг яқин жўрам бўлади,- деди-ю қўлида тутган пиёланинг чойини хўплай бошлади.

Адиб Саттор Турсун ижодидан тўлиқ хабардор бўлмасам-да, Шукур Холмирзаевнинг (охирати обод бўлсин) ҳикоячиликда Ўзбекистонда етакчи эканлигидан воқифман, бир қанча романларини ўқиганман. Бошининг икки ён томонида сочи қолиб тепаси тўкилган, қирра бурунли Шукур Холмирзаевнинг ёнида ўтириб, унинг суҳбатини эшитар эканман, қалбимда ҳаяжонланиш ҳисси балқиб кетди-ю адибнинг салобати босиб, тилим бир оғиз сўз айтишга ожиз эди.

-Саттор Турсун билан болаликда Бойсун қир-адирларида қўй-эчки изидан кўп юрганман. Гоҳида у, баъзан камина бир-биримизнинг уйимиз орқасида туриб «Сат-тор!!» ёки «Шу-кур!!» дея қичқириб турардик. Биз, болаларнинг ўйингоҳи – адир текислигида ўсган ўт-ўланлар эди. Саттор (адиб болалик даврини эслаб кулади) билан копток тепиб, чиллак уриб, ошиқ ўйнаб улғайганман. Орамизда ҳеч бир гап талашиш ёки бир-биримизни кўнглини қолдириш ҳолати бўлмаган. Мабодо, Бойсуннинг олмасидан биримизнинг қўлимизда бир дона бўлса, ҳар иккимиз иложини топиб, ҳеч бўлмаса, сим ёрдамида иккига бўлган ҳолда баҳам кўрардик. Эҳ, дўстим Саттор, бизнинг аҳил-иноқлигимиз икки оила муносабатини борди-келди дастурхони атрофига тиклаган эди. Икки миллатга мансуб кишилар фарзанди бўлсак-да, сўзлашувда ҳеч бир ажримга бормасдик. Гоҳ тожикча, гоҳ ўзбек тилида гаплашиб кетаверардик. Айниқса, бир олмани икки бўлмасдан емаганимизни ҳозир эслаб лол қоламан. Дўстлигимиз шунчалик узилмас, шунчалик мустаҳкам экан-да! Ҳа, энди Саттор Турсун  у ўлкада адиб, камина бу юртда ёзувчи. Қалблар дийдор кўришишни қўмсайди, аммо, оралиқдаги масофанинг узоқлиги қийнаб турибди. Агар Душанбега борсам, Ҳисор олмасини Саттор Турсун билан баҳам кўраман, у келса, мана, Бойсуннинг олмасини артиб қўяман, - деди-ю, тақсимча томон қўл чўзди.

Шоим аканинг суҳбатини эшитиб, адабий дўстлик – абадий дўстлик, дегани ҳақ эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар тиклаган дўстлик давомчилари устоз Айний, Қодирий, Мирзо Турсунзода, Ғафур Ғулому Зулфия, Абдулла Қаҳҳор, Боқи Раҳимзода, Лойиқ Шерали-ю Эркин Воҳидовлар ва яна бир олмани аҳилликда бўлиб ейишган Саттор Турсуну Шукур Холмирзаевнинг иноқлиги бу икки – тожигу ўзбек халқининг дўстлик риштаси узилмаслигидан далолат. Адабиёт дўстлиги устун жойда халқлар орасида иноқлик, тотувлик вужудга келади. Аслини олганда, бир олмани икки бўлиб ейиш бу, чуқур маънода абадий дўстликнинг рамзи. Айни чоғда Тожикистону Ўзбекистон давлати орасида асрий давом этиб келаётган дўстлик анъанасининг давомийлигига ҳар икки томон халқи ишонч билан қарашмоқда. Шундай бўлгач, бир олмани баҳам кўриб ейиш анъанасида икки халқ дўстлиги илдиз отаверади.

 

Имомқул Эшмуродов,

Дўстий ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

САЙЁҲЛИК – ДАРОМАДЛИ ВА КЕНГ ИМКОНИЯТЛИ СОҲА

 

Дунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.

Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Муфассал...

Тўртинчи миллий мақсад йўлидаги шахдам қадамлар

 

Вилоят маркази - Хўжанд шаҳрида йил давомида халқ хўжалигининг ҳар бир соҳасида ривожланиш бўлганини кўриш мумкин. Масалан, шаҳар саноатчилари ўтган йилдагига қараганда деярли 150 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Ҳозирда шаҳардаги катта-кичик корхоналар сони 168тага етди. Хўжандлик саноатчилар тўртинчи миллий мақсад - мамлакатни тез суратда саноатлаштириш йўлида янги-янги шахдам қадамлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2379742

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9490799
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
449
3888
4337
9457148
130686
133128
9490799

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 28-04-2026 02:55:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015