Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 01 Феврал 2018 Кӯришлар: 1908
Печат

 

futb 2018Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати- 2018» турнирига старт берилади.

Финал босқичи мусобақаларининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади:

Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест», Муродулло Алиқулов («Сино»).

Майдон ўйинчилари: Дилшод Саломов, Собиржон Гуляков, Шавкат Ҳалимов, Раҳмонали Шарипов, Умид Қўзиев (ҳаммаси «ДИСИ Инвест»дан), Файзали Сардоров, Некрўз Алимаҳмадов, Муҳаммаджон Шарипов, Иқбол Воситзода (барчаси «Сипар»дан), Фирўз Сангов («Соро компания»), Рустам Ҳомидов («Сан Сити» Қирғизистон).

Бош мураббий- Ҳусейн Шодиев. 

Бугун, яъни 1 февралда бошланадиган турнирнинг 1-турида вакилларимиз Япония термасига қарши майдонга тушадилар. Иккинчи ва учинчи учрашувларида Ўзбекистон (3 феврал) ҳамда Жанубий Корея (5 феврал) термалари билан ўзаро куч синашишади.

----------    Футбол    ----------

МАРКАЗИЙ МИНТАҚА ФИНАЛЧИЛАРИ АНИҚ

Душанбе ва Ҳисор шаҳарларидаги марказий стадионларда футбол бўйича Тожикистон Футбол федерацияси кубоги мавсумолди турнирининг Душанбе минтақаси мусобақалари якунланиб, финалчи жамоалар аниқланди.

Маълумки, беллашувларда биринчи ва олий лига клублари иштирок этиб, қуйидаги гуруҳларга бўлинганди:

«А» гуруҳи: «Барқчи» (Ҳисор шаҳри), «Локомотив-Памир» (Душанбе), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода шаҳри), «Ваҳдат» (Ваҳдат шаҳри);

«В» гуруҳи: Душанбе шаҳрининг «Истиқлол», ЦСКА «Памир», «Маҳаллаи- 83» ва Рўдакий ноҳиясининг «Кўктош» жамоалари.

Ўтказилган саралаш мусобақалари натижасида, «А» гуруҳидан «Барқчи» ва «Регар-ТадАЗ», «В» гуруҳидан ЦСКА «Памир» ҳамда «Истиқлол» жамоалари чорак финалга чиқди.

Бу клублар сафига Хатлон ва Суғд минтақаларида биринчи-иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар келиб қўшилади.

 

======    Жаҳонда    ======

----------    Бокс    ----------

УКРАИНАЛИК  ДАСТЛАБКИ ДАЪВОГАР БЎЛДИ

Латвия пойтахти Рига шаҳрида таниқли боксчи Муҳаммад Али хотираси ва совринига бағишланган Бутунжаҳон боксчилар супер турнири туркумига кирувчи мусобақанинг дастлабки ярим финал жанги бўлиб ўтди.

Унда ринг эгаси, биринчи оғир вазн тоифасидаги боксчилараро WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) ҳамда украиналик WBО (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлари Майрис Бриедис ва Александр Усиклар рингга чиқишди.

Ўн икки раунд давом этган шиддатли жанг якунида, ён ҳакамларнинг айри (ҳар хил) 115:113, 115:113, 114:114 ҳисобларига кўра, Александр Усик ғолиб, деб топилди. 

Шунингдек, украиналик «чарм қўлқоп» устаси икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони бўлиб олди.

Нуфузли халқаро турнирнинг иккинчи финалчисини 3 феврал куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказиладиган, майдон соҳиби Мурод Гассиев ва кубалик Юниер Дортикос ўртасидаги жанг аниқлаб беради.

----------    Футбол    ----------

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ – ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Хитойда ташкил этилган 23 ёшгача (U-23) бўлган футболчилардан таркиб топган олимпиада терма жамоалари ўртасидаги қитъа биринчилиги мусобақалари ўз якунига етди.

Бош соврин тақдири ҳал қилинган финал учрашувида Ветнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро «ҳисоб-китоб» қилишди.

Оғир обу ҳаво шароитида ўтган ва «қор жанги» номини олган ўйин учун ажратилган асосий вақтда дуранг натижа- 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Уммонлик ҳакам томонидан белгиланган овертайм (қўшимча 15 дақиқалик икки қисм) тугашига уч дақиқа қолганида, захира ўриндиғидан майдонга тушган Андрей Сидоров қўшимча вақт охирлашига саноқли лаҳзалар қолганида, 119 дақиқада ўз термасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва жамоадошларига чемпионлик унвонини тақдим этди.

Осиё чемпионатининг бронза медали учун Қатар ва Жанубий Корея футболчилари «яшил майдон»га тушишди. Рақибларини кичик- 1:0 ҳисобида доғда қолдирган қатарликлар бронза медалига эгалик қилишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон, Ветнам, Қатар ва Жанубий Корея терма жамоалари 2020 йилда Японияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинлари йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

----------    Теннис    ----------

ДАНИЯЛИК – ДУНЁНИНГ БИРИНЧИ РАКЕТКАСИ

Австралияда теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian Open очиқ чемпионатининг аёллар ўртасида кечган беллашувларида даниялик Королин Возняцки ғолиб чиқди.

Дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлган Корлин Возняцки ҳал қилувчи босқичда сайёранинг биринчи ракеткаси, руминиялик Симона Халепдан 7:6, (7:2), 3:6, 6:4 ҳисобида устун келди.

Умумий соврин фонди 43 миллион АҚШ долларини ташкил қилган турнирнинг аёллар ўртасидаги ғолиби 4 миллион доллар ва 2 минг рейтинг очкосига эгалик қилди.

WTA (Аёллар теннис ассоциацияси) куни кеча эълон қилган янги рейтинг рўйхатига кўра, Королин Возняцки дунёнинг биринчи ракеткасига айланди.

Австралия очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги беллашувлари ғолиблиги швейцариялик Рожер Федерерга насиб қилди.

У ҳам, айнан, юқорида қайд қилинган совринлар билан тақдирланди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Кўнглимга бир ёр топмадим…

 

Назм азалдан кўнгил мулки бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Шоир учун ҳар бир инсоннинг ўзи бир китоб. Шеъриятга ошно кўнгиллар оташин сўзлар мубталосига айланиб юришади. Абдуқодир Алимаҳмадовни Турсунзода шаҳрида шеърият, қўшиқ шайдоларининг кўпчилиги яхши танишади, иззат- икром этишади. Абдуқодир Алимаҳмадов узоқ йиллар Турсунзода, қолаверса, республикада донғи кетган «Навбаҳор» ансамблига раҳбарлик ҳам қилган.

Муфассал...

Дўстлар дийдорида шодлик мужассам

 

Икки қардош, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги алоқалар кун сайин ривожланиб, томонлар манфаатига хизмат қилмоқда. Айниқса, сўнгги ойлардаги икки мамлакатнинг турли даражадаги делегациялари ташрифи, бўлиб ўтаётган учрашув ва музокаралар жараёнида эришилаётган келишувлар ҳам икки томонлама муносабатларни янги босқичини бошлаб бермоқда. Албатта, давлатлар миқёсидаги сиёсий-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087158

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151818
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1338
2101
9744
8112414
1338
89570
8151818

Сизнинг IPнгиз: 18.188.29.0
Бугун: 01-05-2025 12:52:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015