Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Январ 2020 Кӯришлар: 2329
Печат

 

oila 2020Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Тожикистон фуқаролари Давлатимиз сарвари атрофида жипслашиб, ободончилик ва бунёдкорлик ишларини йўлга қўйишган.

Бугун жаҳон ҳамжамияти асримизнинг энг хавфли иллати – экстремизм ва террорчиликка қарши курашга бел боғлаган. Бу йўналишда Тожикистон энг олдинги сафлардан бирида туради. Тожикистон Президенти ва шарафли халқимиз бузғунчилик келтирувчи барча амалларни қоралайди. Зеро, бу ножўя амаллар туфайли, дунёнинг айрим минтақалари аҳолиси бошига тушган қора кунлардан барчамиз огоҳмиз.

Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида бу муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилган. -«Инсоният халқаро терроризм сиймосида раҳмсиз, шафқатсиз ва маккор душманга рўпара келаётган бўлиб, барча ахлоқий меъёрлар ва умуминсоний қадриятларни поймол қилган ҳолда, ўз мақсадларига эришиш учун биронта ваҳший амалдан қайтмайди», - дейилади Паёмда.

Ҳақиқатдан ҳам, ёшлар тарбиясига жиддий муносабат тез ўзгарувчан ва хусусан, интернет қуршовида қолган бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланган.

- Кейинги пайтларда ёшларимиз ўртасида пичоқ воситасида жиноят содир этилиш ҳоллари тез-тез тилга олинмоқда, - дейди душанбелик тадбиркор Ориф Шокиров. – Бунинг асосий сабабларидан бири, менимча, ижтимоий тармоқларда зўравонликнинг тарғиб этилиши бўлса керак. Шунинг учун ҳам, шарқона одоб-ахлоқимиз меъёрларидан ёшларимизни огоҳ этиб, уларнинг амалларини назорат этиш ҳар бир оиланинг бурчига айланишини давр тақозо этади. Қолаверса, кенг жамоатчилик бу йўналишда ҳуқуқ ҳимояси органи ходимлари билан ҳамкорлик қилиб, ёшларнинг ножўя амаллари олдини олишда уларга кўмаклашмоғи лозим. Кичкинагина жиноятни содир этиб, жазосиз қолган киши, шубҳасиз, унинг каттасига ҳам тортинмай қўл ураверади.

Мамлакат Президенти Паёмида келтирилганидек: -«Террорчи ташкилотлар замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва диний манбаларни ғаразли шарҳлаш йўли билан тажрибасиз ҳамда хабарсиз ёшлар мафкурасига экстремистик ғояларни жойлаб, уларни қотиллигу одам ўлдириш, турли мамлакатларда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликка рахна солишга тарғиб этишмоқда».

Давлатимиз сарварининг бу глобал масалага жиддий эътибор қаратишга чақириғи халқимиз осойишталигини таъминлаш, ёшларимизни бузғунчи ва қўпорувчи гуруҳларга қўшилишлари олдини олишга қаратилганлиги ойдек равшан. Демак, биз – ҳар бир фуқаро жамиятимизда юз бераётган амаллар учун масъулмиз. Шундай экан, энг аввало, ёшларимизни назорат остига олиш, уларни китоб ўқиш, фойдали ишлар билан шуғулланишдек амалларга йўналтиришимиз лозим.

Албатта, замонавий техника ва технологиялар тараққиётидан ортда қолмаслигимиз ҳаёт талаби. Лекин бугун ёшларимиз онгини заҳарлаётган ва ножўя қилмишларни тарғиб этаётган ижтимоий тармоқларнинг зиёни келажагимизга таъсир этишидан огоҳ бўлишимиз лозим.

Яқинда Садриддин Айний номидаги Давлат академик опера ва балет театрида «Фурўғи субҳи доноий…» республика танлови ғолибларига тантанали мукофот топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «Раҳнамо» хусусий лицейи таълим муассасасининг 253,5 хол олган ўқувчиси Бунёд Раҳнамо биринчи ўринга сазовор, деб топилиб, 50 минг сомоний пул мукофоти билан тақдирланди.

Биз ёшларимизга Бунёд сингари тенгдошлари амалини ўрнак қилиб кўрсатишимиз, агар улар исташса, ҳар бири Бунёд эришган ютуққа эриша олишларини тушунтира олишимиз лозим.

Зеро, китоб кишини ҳамиша эзгуликка бошлайди. Ножўя амаллар, фойдасиз ижтимоий тармоқларда вақтни ўтказгандан кўра, китоб мутолааси билан шуғулланиш саодатли келажак пойдевори эканлигини англаш фурсати келиб етди. Бу ишда оила муҳити муҳим тарбия ўчоғи эканлигини унутмайлик.

 

Неъматулло ПИРХОНОВ,

Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси,

Рўдакий ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАҚОЗОСИ

 

Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Муфассал...

Ваҳдат – ибрат намунаси

 

«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2555608

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10101993
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7786
8533
19401
10039118
137963
100591
10101993

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 30-09-2026 15:58:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015