Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 2329
Печат

 

ona 2019Ишдан қайтсангиз, салом-аликдан сўнг, фарзандларингиз: -Дада, шакалат опкелдингизми?”- дейишади сабрсизлик билан. Шоколадни олишади-ю кўнгиллари жойига тушади. Аёлингиз: -“Рўзғорнинг камчиликларини олиб келдингизми, дадаси?”- дея қўлингизга қарайди. Селлофан халталарни рафиқангизга узатасиз. Унинг ҳам кўнгли жойига тушади. Онангиз эса: -“Яхши бориб келдингми, болам?!

Ишлар билан ҳорма энди. Тушликни вақтида қилдингми?”- дейди меҳри жўшиб. Остонадан соғ-саломат кириб келганингизни кўрган муштипар онанинг ҳам кўнгли жойига тушади.

***

Онангиз кимгадир ютуқларингиз ҳақида тўлиб-тошиб гапираётганини эшитиб қоласиз. Бу ҳол сизга эриш туюлади. -Бўлди-да энди, она. Ҳадеб мақтайверасизми!? Бошқа гап йўқми сизга? Шу тарзда онангизга ўз норозилигингизни билдирасиз.

Азиз дўстим, у мақтовларни табиий ҳол, деб қабул қилинг, шунчаки оналик меҳрига йўйинг. Шуни унутмангки, эртага онангиздан кейин, шон-шуҳратингиз дунёни тутса ҳам ҳеч ким сиз билан бунчалик фахрланмайди, ҳеч бир инсон сизни онангизчалик мақтаб, кўкларга кўтармайди.

***

Онамнинг қулоқлари оғирроқ. Баландроқ гапирмасангиз эшитмайди. Лекин баъзида оҳистагина “уҳ” тортгудек бўлсам: -Ҳа болам, тинчликми? - дея хавотир олади... Ўйланиб қоламан ва шундай қарорга келаман: “демак, Она фарзандини қалби билан тинглар экан-да!”

***

Ҳаётимнинг турли даврларида олинган суратларни эринмасдан бирма-бир кўздан кечиряпман: синфдошлар, курсдошлар, узоқ-яқин дўстлар ва ҳамкасблар даврасида савлат тўкиб турибман. Ғурурланиб кетдим ўзимдан...

Ажабо! Мингга яқин суратлар орасидан онам билан тушган биттагина расмни тополмадим.

***

“Юлдуз”лар билан селфи олишга эмас, балки ёнингизда балқиб турган “қуёш” билан суратга тушишга ошиқинг.

***

Бир бадавлат дўстимнинг иқрори:

-Оилам билан энг тансиқ таомлар пишириладиган бренд ошхонага тез-тез бориб турамиз. Шу гал борганимда овқатланиб бўлгач, деворда осиғлиқ турган ёзувга кўзим тушди: “Хуш келибсиз! Ошхонамизга бирон марта онангизни ҳам олиб келганмисиз?” Савол мени эсанкиратиб қўйди. Ўша тобда қорним тўйганини, бироқ қалбим очқаганини ҳис этдим.

***

Бугун онангиз ҳолидан хабар олишга имкон топинг. Уйга кирасолиб, унинг мўъжизакор қўлларини қайта-қайта ўпиб, кўзингизга суртинг. “Эртага бориб кўраман-да», деманг. Эртага кеч бўлиши мумкин... У пайтда совуқ жасадни ҳар қанча қучиб, юзингизни қўлларига боссангиз ҳам оналик тафтини туёлмайсиз.

Нозимжон ЭРГАШЕВ.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР

 

Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал...

Сув – Яратганнинг беминнат ва бебаҳо неъмати

 

Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2603471

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10322986
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2557
3882
6439
10274571
58498
161581
10322986

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 14:32:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015