Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 28 Декабр 2017 Кӯришлар: 1180
Печат

 

fifa-17ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) дунё давлатлари терма жамоаларининг йил якунига бағишланган рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижасига кўра, мавсумда 255 очко жамғарган Тожикистон миллий терма жамоаси 126-ўрин билан кифояланди. Ҳаким Фузайлов шогирдлари ўз мавқеларини ўтган йилдагига нисбатан олти поғона яхшилашга муваффақ бўлдилар.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо давлатлар орасида мамлакатимиз бош жамоаси 23-ўринни ишғол этди.

Қитъа миқёсида кучли учликка Эрон, Австралия ва Япония терма жамоалари кирган.

Мамлакатимиз терма жамоаси янги- 2018 йилдаги биринчи расмий ўйинини "Осиё кубоги-2019" турнирининг ("Ғ" гуруҳи) саралаш босқичи доирасида 23 март куни Филиппинга қарши ўтказади.

***

Илгари хабар қилганимиздек, пойтахтдаги "Кохи Наврўз" маданий-маиший қасрида "Футбол-2017" мавсумининг турли номинациялар бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Энг яхши мураббий номинацияси бўйича олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон чемпионати кумуш медали ва Тожикистон кубоги соҳиби Хўжанд шаҳрининг "Хўжанд" клуби устози Рустам Хўжаев ғолиб чиқди.

Йилнинг энг яхши футболчиси Тожикистон термаси ҳамда амалдаги мамлакат чемпиони "Истиқлол" клубининг ярим ҳимоячиси Фатҳулло Фатҳуллоев бўлди.

Дарвозабонлар ўртасида Никола Стошич ("Истиқлол"), ҳимоя чизиғида Манучеҳр Аҳмедов ("Хўжанд"), ярим ҳимояда Дэвид Мавутор ("Истиқлол"), ҳужумчилараро Дилшод Восиев ("Истиқлол") энг яхши, деб топилдилар.

Душанбелик Сайёджон Зайниддинов эса, энг яхши ҳакам сифатида тан олинди.

 

ЯРИМ ҲИМОЯЧИ - ИНДОНЕЗИЯДА ЛЕГИОНЕР

Душанбенинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси ва Тожикистон терма жамоаси сардори Нуриддин Давронов янги мавсумни Индонезия чемпионатида ўтказадиган бўлди.

Ярим ҳимоячи Лига-1 турнири иштирокчиси "Мадура Юнайтед" клуби билан шартнома имзолади.

Келишув бир йилга мўлжалланган бўлиб, Нуриддин Давронов янги жамоаси таркибида 22 рақам остида тўп суради.

"Мадура Юнайтед" клуби футболчилари Индонезия чемпионатининг ўтган мавсумида 5-ўрин билан қаноатланишган.

Мамлакат биринчилигининг навбатдаги янги мавсуми 2018 йилнинг 24 февралида старт олади.

 

======    Жаҳонда    ======

----------    Бокс    ----------

ЖОШУА МУТЛАҚ ЧЕМПИОН БЎЛМОҚЧИ

Ўта оғир вазнли боксчилар ўртасида касбий бокснинг WBA Super (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) ва IBO (Халқаро боксчилар ташкилоти) йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, буюк британиялик Энтони Жошуа касбий бокснинг барча йўналишларида ғолиб чиқиб, жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлмоқчи.

У журналистларга берган интервюсида WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) ва WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишларининг чемпионлик камарлари етишмаётганини ҳис этганини маълум қилди.

Унинг айтишича, келгуси йилнинг март ойида ўтказадиган жангида ўз мақсадига, албатта, эришади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Энтони Жошуа эгалик қилиб турган чемпионлик камарларини украиналик афсонавий "чарм қўлқоп" устаси Владимир Кличкони мағлубиятга учратиш эвазига қўлга киритган.

----------    Футбол    ----------

ЭЛ-КЛАССИКО: "РЕАЛ" ТОР-МОР ЭТИЛДИ

Испания чемпионати-Ла лиганинг 17- турида эл-классико мақомини олган учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакат биринчилигининг энг нуфузли жамоалари Мадриднинг "Реал" ҳамда Каталониянинг "Барселона" клублари майдонга тушди.

Мезбон ролини ижро этган мадридликлар учрашувнинг биринчи қисмида рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишди.

Аммо Зайниддин Зидан шогирдлари иккинчи қисмда ҳам тактик, ҳам стратегик жиҳатдан жуда паст савияли ўйин намойиш қилишди.

Бундан унумли фойдаланган "барса"чилар учта жавобсиз гол (Суарес, Месси, Видал) уриб, йирик ҳисобда майдон эгаларини тор-мор этишди.

"Қироллик клуби" президенти Флорентина Перес журналистлар билан суҳбатда жамоаси аламли мағлубиятга учраган бўлишидан қатъий назар, "Реал" тарихида 2017 йил энг омадли келганини таъкидлаб ўтди.

----------    Волейбол    ----------

"ДИНАМО" - РОССИЯ КУБОГИ СОҲИБИ

Татаристон Республикаси пойтахти - Қозон шаҳрининг "Динамо" клуби волейбол бўйича аёллар ўртасида Россия кубоги турнирида ғолиб чиқди.

Ҳал қилувчи учрашувда қозонликлар Красноярск шаҳрининг "Енисей" жамоасини катта - 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Учинчи жой учун бўлган курашда Саратовнинг "Протон" ва Екатеринбургнинг "Уралочка" жамоалари ўзаро куч синашди. Саратовлик волейболчи қизларнинг рақибларидан 3:1 ҳисобида устун келишгани, Россия волейболида "шов-шув"га сабаб бўлди.

"Динамо" клуби ўз тарихида қаторасига иккинчи маротаба Россия кубогига эгалик қилди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Июл 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

МАЛАК ЭРДИМ, ЗАМИНГА ТУШДИМУ ХОРУ ЗАЛИЛ БЎЛДИМ...

 

1961 йили туғилган. С. М. Киров номли Ленинобод давлат педагогика олийгоҳининг  тарих-филология куллиётини тугатган.

“Халқ овози” газетасида мухбир,  адабиёт ва санъат бўлими мудири, “Замондош” ҳафтаномаси ва “Осиё” журналлари бош муҳаррири вазифаларида ишлаган.

Муфассал...

Муҳаббатга ошуфта кўнгил изтироби

 

Тун… нақадар сокин. Мен эса, сени излайман, эй ишқ. Эй менинг бевафо севгим, нега ташлаб кетдинг ёки ранжидингми. Не сабаб бўлдики,  сен мендан ранжиб, озор топдинг. Сўзлагин ахир, бутун вужудим билан тинглайман сени. Эй Худо, бу қандай шафқатсизлик… Мен ва менинг севгимга нисбатан раво кўрдинг бу азобни. Буни қандай қабул қилай Худойим... Тақдир дейму ёки ҳаёт имтиҳони. Бу сукунатли кечада жавоб излайман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
514
Мақолаларни кӯрганлар сони
205236

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1454275
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2282
3898
13580
1417538
55696
64816
1454275

Сизнинг IPнгиз: 54.196.31.117
Бугун: 19-07-2018 16:41:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015