Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Август 2018 Кӯришлар: 2002
Печат

 

sogliqni saqlash- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

фаолияти юзасидан журналистларга ҳисобот берди.

- Ёшларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтишлари ва маслаҳатлар бепул йўлга қўйилган, - деди вазирнинг биринчи ўринбосари. – Бунинг учун мамлакатнинг барча гўшаларидаги тиб муассасалари ва саломатлик марказларида бевосита Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ташаббуси билан Генетик марказлар фаолияти йўлга қўйилди ва уларда хизмат кўрсатиш бепул қилинган.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш жиддий тадбир бўлиб, унга панжа ортидан қарамаслик лозим. Зеро, соғлом ота-онадан соғлом фарзандлар дунёга келади. Ўсиб келаётган авлоднинг соғлиги эса, жамият келажагини белгилайди.

- Албатта, айрим ҳолатларда бу тадбирнинг моҳиятини англаб етмаган ота-оналар тиб ходимларига пул бериш орқали ёшларни тиббий кўрикдан ўтказмасликка ҳаракат қилишади, - деди С. Умарзода. – Лекин вазирлигимизнинг Тиббий хизматларни назорат қилиш бўлимлари томонидан бундай ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Жорий йилнинг олти ойи давомида 45 нафар тиб ходими коррупцион амаллар жараёнида қўлга олинганлиги қайд этиб ўтилди.

- Мамлакатимизда 254та стоматологик муассасалар фаолият юритади, - деб қайд этди вазирнинг биринчи ўринбосари. – Жорий йилнинг олти ойи давомида улардан 65тасининг фаолияти йўл қўйилган камчиликлар, санитария-эпидемиология талабларига жавоб бера олмаслиги сабабли, тўхтатилди. Шунингдек, мамлакат бўйлаб 425та гўдакларни хатна қилиш нуқталари амал қилади. Яна бир марта таъкидлайман: гўдакларни хатна қилиш бепулдир. Хатна муддати гўдакнинг 20 кунлигидан бошланади ва тиббиёт ижозат берган ёшгача амалга оширилади.

Жорий йилнинг олти ойи давомида мамлакатда амал қилаётган хусусий тиб муассасалари томонидан саратон хасталигини даволаш жараёнида 38 ҳолатда хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланганлиги қайд этиб ўтилди.

- Ҳар бир тиб ходими беморга биринчи ёрдам кўрсатишга вазифадордир, - деди С. Умарзода. – Ҳеч ким тиб ходимларини бу ҳуқуқдан маҳрум эта олмайди. Лекин саратон хасталигини даволашда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш талаб қилинади. Хўжалик юритишининг шаклидан қатъий назар, ҳар бир тиб муассасаси хасталикни даволай олмагач, албатта, бу хасталикни даволаш марказига йўлланма беришга вазифадордир.

Конференцияда иштирок этган Хатлон Давлат тиббиёт университети ректори Убайдулло Қурбонов мазкур олийгоҳ фаолияти юзасидан журналистларга атрофлича маълумот тақдим этди.

Матбуот конференцияси жараёнида вазирлик фаолиятининг олти ойи давомида қўлга киритилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан журналистлар саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

 

И. МАҲМАДАЛИЕВ, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Нафсга қул бўлиш – суллоҳлик…

 

Ёхуд ҳакалак отган жиғилдонга ҳаловат бағишловчи - порахўрлик хусусида

Инсон яралибдики, унинг аждодлари яшаб ўтган, ҳар қандай тузумга асосланган жамият ҳеч қачон бир маромда ривожланмаган.

Албатта, унинг равнақига рахна солувчи, тўсиқ бўлувчи тож-тахт учун кураш, бузғунчилик, зўравонлик сингари иллатлар рўёбга чиққан ва қарши турган.

Бугунги дунё ҳамжамияти тараққиёти ҳам бундай кўнгилсиз

Муфассал...

БУЮК ДИЛ

 

(Истаравшанлик Меҳри Содиқова урушга кузатган турмуш ўртоғи Саидмурод Шукуровни салкам етмиш йил кутган… Айтишларича, ёрининг келиб қолиши умидида ҳар куни дарвозаси олдини супурар экан…)

Ҳа, кузатди ёрини,

Олти ойлик келинчак.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2335587

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9262986
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1920
3333
8189
9230719
36001
109364
9262986

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 11-03-2026 14:37:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015