Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Ноябр 2017 Кӯришлар: 1870
Печат

 

behruz 2017Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида курашнинг самбо ва жанговар самбо турлари бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирда Тожикистон шарафини ҳимоя қилиб, 74 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Беҳрўз Хожазода барча рақибларидан устун келди ва жаҳон чемпиони олий унвонига мушарраф бўлди.

Бу тожик самбоси тарихида 42 йиллик танаффусдан сўнг, эришилган энг юқори натижадир.

Бундан 42 йил муқаддам, яъни 1975 йилда таниқли тожик паҳлавони Саидмўмин Раҳимов биринчи маротаба ана шундай олий соврин соҳиби бўлган эди.

Мазкур турнирда иштирок этган, ишончли спортчиларимиз Акмалиддин Каримов ва Набимуҳаммад Хоркашевлар ҳал қилувчи финал босқичида имкониятни бой бериб, кумуш, Зафар Олимшоев эса, бронза медали эгасига айландилар.

Жанговар самбочиларимизнинг чиқишлари ҳам ёмон бўлмади. Сорбон Латипов 62 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртаси - фахрли учинчи ўринни ишғол этиб, республикамиз жамғармасига бронза медалини келтирди.

-----------    Футбол    -----------

ФИНАЛ БОСҚИЧИ ЙЎЛЛАНМАСИ - НАҚД

Ҳисор шаҳри марказий стадионида ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2018» турнири саралаш босқичининг «В» гуруҳи жамоалари ўртасидаги мусобақалар якунига етди.

Сўнгги 4-турда Ўзбекистон ёшлари устидан кичик-1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Мубин Эргашев шогирдлари турнир финал босқичи йўлланмасини нақд қилиб қўйдилар.

Бошқа гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган ва энг яхши кўрсаткичлар билан иккинчи поғонада қолган қуйидаги ёшлар термалари ҳам қитъа биринчилигининг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқига эгалик қилдилар: Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Саудия Арабистони, Иордания, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, Ветнам, Япония, Австралия, Ироқ, Таиланд, Корея Халқ Демократик Республикаси, Хитой Тайпэй.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати келгуси 2018 йилда Малайзияда ўтказилади. Шунинг учун ҳам, ушбу мамлакат ёшлари мезбон сифатида мусобақаларда тўғридан-тўғри иштирок этадилар.

=======    Жаҳонда    =======

-----------    Бокс    -----------

ОЛТИН МЕДАЛ - «БЎРИ»НИНГ ЎЛЖАСИ

Американинг Калифорния штатига қарашли Фресно шаҳрида касбий бокс кечаси ўтказилди.

Кечанинг марказий жанги IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналиши бўйича ярим оғир вазнли спортчилар ўртасидаги чемпионлик муштлашувидан иборат бўлди.

Чемпионлик камари учун ижтимоий келиб чиқиши чечен миллатига мансуб бўлган, «Бўри» лақабли россиялик Артур Бетербиев ва Германия намояндаси Энрико Кёллинглар ўзаро баҳслашишди.

Ўн икки раундан иборат бўлган муштлашувнинг барча қисмида Артур Бетербиевнинг қўли баланд келди.

Жанг тугашига саноқли лаҳзалар қолгандагина, у немис рақибини техник нокаут ҳолатига тушира олди, холос.

Шундай қилиб, чечен йигити касбий рингда 12та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини муддатидан олдин тугатди ва чемпионлик унвонига эришди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу IBF йўналиши тарихида энг қисқа фурсатда чемпионликни қўлга киритиш ҳолатларидан бири саналади.

-----------    Шаҳмат    -----------

ОЗАРБАЙЖОНЛИК «ДОНА СУРУВЧИ»ЛАР ЗАФАРИ

Грециянинг Крит шаҳрида шаҳмат бўйича эркаклараро жамоалар ўртасида Европа биринчилиги мусобақаларига якун ясалди.  Унинг ғолиблиги қўшимча кўрсаткичлар юзасидан россияликларни ортда қолдирган озарбайжонлик «дона сурувчи»ларга насиб қилди.

Турнирга якун ясаган турда германиялик шаҳматчиларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирган Россия вакиллари иккинчи ўринда қолишди.  Россия терма жамоаси таркиби қуйидаги шаҳматчилардан иборат эди: Александр Гришчук, Максим Матлаков, Николай Витюгов ва Ян Непомняшчий.

Европа чемпионатининг жамоалар ўртасидаги кучли учлигига украиналиклар нуқта қўйишди.

-----------    Хоккей    -----------

МЕЗБОНЛАР ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида шайбали хоккей бўйича ёшлар (U-17) ўртасида ХI «Президент спорт клуби кубоги» халқаро турнири мусобақалари тугади.

Ҳал қилувчи учрашувда Россия ёшларига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйган майдон эгалари кумуш медал билан тақдирланишди. Ғолибликни эса, россияликлар илиб кетишди.

Словакия ёшлари дарвозасига тўртта жавобсиз шайба йўллаган Латвия ёшлар термаси бронза медалини ўзиники қилиб олди. Мазкур анъанавий турнирда етти маротаба россияликлар, уч марта майдон эгалари, бир бор Латвия ёшлари ғолиб чиқишган.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578399

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196588
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1868
3672
16824
10151415
93681
138877
10196588

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 08:56:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015