Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 1699
Печат

 

kurash 2017Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрида белбоғли кураш бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирда Тожикистон шарафини 8 нафар суғдлик полвонлар ҳимоя қилишди.

Шиддатли беллашувлар асосида кечган мусобақаларда белбоғли

курашчилар Муҳаммадғуфрон Тошзода, Достон Почоевлар олтин, Абдуэҳсон Ашурзода, Тожиддин Туйчиев, Абдураҳмон Маматқулов, Самандар Эрназаровлар эса, бронза медалларига сазовор бўлишди.

Суғд вилояти белбоғли кураш федерациясидаги манбанинг маълум қилишича, дунёнинг саккиз давлатидан 150 нафар курашчи иштирок этган халқаро спорт тадбирида тожикистонликлар эришган кўрсаткич, турнирнинг энг юқори натижаларидан бири бўлди.

 

----------    Енгил атлетика    ----------

БОСҚОНЧИНИНГ КУМУШ МЕДАЛИ

Бразилияда бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари олтин медали совриндори, таниқли босқон ирғитувчи Дилшод Назаров айни кунларда Германия Федератив Республикасида бўлиб, жорий йилнинг август ойида Буюк Британия пойтахти Лондонда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионатига тайёргарлик ўқув-машғулотларини ўтказмоқда.

Шу билан бирга мазкур давлатда ташкиллаштирилган халқаро мусобақада ҳам қатнашди.

Босқонни 77,11 метрга улоқтирган юртдошимиз иккинчи натижани қайд этиб, турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди. 

Мусобақа ғолиблиги эса, полшалик Павел Феждекка насиб қилди. У 82,31 метрлик натижа кўрсатди. Кучли учликка англиялик Ник Миллер (76,81 метр) якун ясади.

 

-------------    Футбол    -------------

«ИСТИҚЛОЛ» ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИДА

Қитъа клублари ўртасидаги нуфузли турнирлардан бири «Осиё футбол конфедерацияси кубоги- 2017» мусобақаларининг саралаш босқичи ўз якунига етди.

«D» гуруҳининг сўнгги - 6-турида Туркманистоннинг «Олтин асир» клубини қабул қилган истиқлолчилар кичик-1:0 ҳисобида ғалабага эришишди ва олти имкониятдан 16 очко жамғариб, квартетларида биринчи ўринни эгаллашди.

Ягона голни захира ўриндиғидан майдонга тушган «Истиқлол» ҳужумчиси Дилшод Восиев ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан «Истиқлол» клуби саралаш босқичининг энг яхши жамоаси деб топилди.

Плей-оффда истиқлолчилар «Хоум Юнайтед» (Сингапур) ва «Церес» (Филиппин) жуфтлиги ғолибнинг жамоасига қарши майдонга тушадилар.

***

Кези келганда таъкидлаш лозимки, «миллионлар ўйини» бўйича Тожикистон кубоги мусобақаларининг чорак финал босқичи иштирокчилари ҳам маълум бўлди.

Мамлакат кубогининг плей-офф беллашувларида қуйидаги жуфтликлар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади: «Истиқлол»-«Эсхата», ЦСКА «Памир»-«Вахш», «Ваҳдат»-«Хўжанд», «Барқчи»-«Ҳосилот».

 

======    Жаҳонда    ======

-------------    Бокс    -------------

«ҚАСОС» ЖАНГИДАГИ ҒАЛАБА

Дон дарёси соҳилида жойлашган Ростов (Россия Федерацияси) шаҳрида касбий бокс кечаси уюштирилди.

Кечанинг марказий жанги WBC Silver (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун кечди.

Унда россиялик Дмитрий Кудряшов ва нигериялик Оланреваж Дурадола рингга кўтарилишди.

Бу муштлашув «қасос» тавсифига эга бўлиб, россиялик чарм қўлқоп устаси унвонини қайтариб олиш умидида жанг ўтказди.

Ўн икки раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин, яъни бешинчи уч дақиқаликда ринг ҳаками томонидан тўхтатилди.

Зеро, россиялик боксчи рақибини техник нокаут ҳолатига туширди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг ноябр ойида Қозон шаҳрида ўтказилган жангда Нигерия вакили Дмитрий Кудряшовдан чемпионлик камарини тортиб олган эди.

 

-------------    Футбол    -------------

«ҚИРОЛЛИК КЛУБИ» - КУБОК СОҲИБИ

Европа клубларининг энг нуфузли турнири Чемпионлар лигасининг ғолиби аниқланди.

Уэлснинг Кардифф шаҳридаги «Милленеум» стадионида йўлга қўйилган бош соврин тақдирини ҳал қилувчи учрашувда Турин (Италия)нинг «Ювентус» ҳамда Мадрид (Испания)нинг «Реал» жамоалари «яшил майдон»га тушди.

Матчнинг икки қисмида турлича футбол намойиш этилган ўйинда йирик-1:4 ҳисоби қайдга олинди.

Чемпионлар лигасининг тўпурари Криштиану Роналду «дубл»га эришган бўлса, Каземиро ва Марко Асенсиолар биттадан голга муаллифлик қилишди.

«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич ягона жавоб тўпини йўллади. Шундай қилиб, «Қироллик клуби» Чемпионлар лигаси тарихида кетма-кет икки марта ғолиб чиққан биринчи жамоага айланди.

Энди Европа Суперкубоги учун кураш «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» (Англия) клублари ўртасида бўлади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

Туркман оғам, хуш галдинг юртимиза

 

Ёхуд Туркманистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги маданият кунлари ҳошиясига битиклар

Тожик-туркман дўстлиги кеча ё сал илгарироқ пайдо бўлган эмас. Бу дўстлик илдизи қадим-қадимлардан сув ичади. Гоҳ у, гоҳ бу томоннинг бир-бириникига ташрифи эса, бу дўстликнинг янада кучайишига сабаб бўлади. Инчунин, куни кеча, аниқроғи, 14-15 октябр кунлари Тожикистонда Туркманистон маданияти кунлари сабабли, 350 нафар туркманистонлик делегациянинг мамлакатимизга ташрифи азалий дўстлик саҳифаларини янада бойитди,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327626

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9202424
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1725
8394
10119
9169854
84803
121442
9202424

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 10:49:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015