Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 06 Феврал 2018 Кӯришлар: 259
Печат

 

buri halimov 2018Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

кенг кўламли қурилиш ишларига киришганлигини яхши биламиз. Қўрғонтепа-Кўлоб темир йўли қурилиш ишлари жараёнини барчамиз катта қизиқиш билан кузатганмиз. Объектнинг фойдаланишга топширилиши эса, биз – Рўдакий ноҳиясидаги Темир-бетон заводи ишчилари учун байрам-шодиёнага айланган эди. Зеро, ўшанда ушбу муҳим объект шпаллари-ю бетон тўшамаларини корхонамиз тайёрлаб берар эди.

Ўшанга ҳам мана, қарийб 22 йилдан ошиб қолди. Бу орада мамлакат бўйлаб амалга оширилган бунёдкорлик ишлари кўлами тобора кенгайиб, барча соҳаларда илгари силжишлар юз берганлигига гувоҳ бўлдик.

Сўнгра йўллар қурилиши-ю, қайта таъмирлаш ишлари республикамизни коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш омилларидан бири сифатида баҳоланиб, бу соҳада ҳам жуда катта ютуқлар қўлга киритилганлиги барчамизга маълум.

Кўп йиллардан буён, халқимиз мамлакат шимоли – Суғд вилоятига бориб келиш масаласида қатор машаққатларга дуч келарди. Ушбу йўналиш бўйича йўлнинг таъмирланиши ва иккита асосий туннелнинг қурилиб, фойдаланишга топширилиши, айни муддао бўлди. Илгари бир кун вақт сарфлаган йўловчи эндиликда 4-5 соатда манзилига етиб бораётир. Айний-Панжакент йўли қайта таъмири ҳам бундан мустасно эмас. Кўлоб йўналишидаги туннеллару йўл таъмири ҳам аҳоли йўл сафарини осон қилганлиги, сир эмас.

Дарвоқе, мустақиллик йилларида 2 минг километрдан зиёд автомобил йўллари қурилди, қайта тикланди ва фойдаланишга топширилди.

Мустақиллик йиллари давомида 190 километрлик темир йўл бунёд этилиши фактидан жуда-жуда қувондик. Чунончи, жорий йилда Душанбе-Қўрғонтепа темир йўли (Ваҳдат-Ёвон участкаси) фойдаланишга топширилиши, республика пойтахтининг мамлакатнинг энг катта минтақаларидан бири – Хатлон вилояти билан темир йўл орқали боғланиши улкан воқеадир, албатта.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг  навбатдаги Паёмидан маълум бўлишича, Республика Ҳукумати то 2030 йилгача Тожикистонни транзит мамлакатга айлантириш йўлидаги мақсадларига эришиш учун мустақиллик даврида 12 миллиард сомонийдан зиёд маблағ жалб этиб, давлат сармоявий лойиҳаларини амалга оширган экан.

Бугунги кунда эса, Душанбе-Қўрғонтепа, Хўжанд-Исфара, Кўлоб-Шамсиддин Шоҳин, Шкев-Қалъаихумб, Темурмалик-Балжувон-Ховалинг ва бошқа участкалар йўлларини қайта тиклашга доир давлат сармоявий лойиҳалари татбиқи 7,7 миллиард сомонийлик маблағ эвазига давом эттирилаётгани, Обигарм-Нуробод (86 километр), Қалъаихумб-Ванж (93 километр), Хўжанд-Исфара йўлининг Хўжанд-Конибодом участкаси (130 километр), Қўрғонтепа-Данғара-Кўлоб (155 километр) ва умуман, 500 километр йўлни қайта тиклаш ва бунёд этиш лойиҳалари ўрганиб чиқиш ва лойиҳалаштириш босқичида турганлиги қувонарли ҳолдир, албатта.

Бунёдкор халқимиз юртимизнинг келажакда бундан-да ободлашувига астойдил ишонади. Чунки Президентимиз бошлиқ республика Ҳукумати учун халқ фаровонлиги, турмуш тарзининг яхшиланиши энг муҳим масалалардан саналади. Ва бу эзгу ниятларга етишиш йўлида собит қадамлар ила олға борилаверади.

Бўри Ҳалимов,

меҳнат фахрийси,

Рўдакий ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

КАЛЕНДАР

« Август 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Идигул ҚОСИМЗОДА - Миллий либос менга жуда ярашади

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Комитет раиси Идигул Қосимзода бир қатор долзарб масалалар юзасидан ўз фикрларини айтди.

Ўзаро ҳурмат-эҳтиром…

Муфассал...

Вақт шамолини кутиш Ёхуд адабиётга кириш ҳақида мулоҳазалар муҳокамада

 

АСАЛДЕК АСАРЛАР АРМОНИ

Хўжандлик филология фанлари номзоди, доцент Мунаввара Ойматованинг шоир Эркин Шукурга очиқ хат ёзиш баробарида адабиётга кириш ҳақидаги мулоҳазаларининг биринчи ва иккинчи мактуби мутолааси каминада шу битикни йўллашга туртки бўлди. Мунаввара синглимиз таъкидлаганидек, мустақиллик даврида «қўлбола» китоблар нашри кўпайиб кетди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
535
Мақолаларни кӯрганлар сони
232670

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1535150
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1428
2470
7847
1510594
35495
101076
1535150

Сизнинг IPнгиз: 54.81.196.35
Бугун: 16-08-2018 19:42:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015