Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 185
Печат

 

suv 2018Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.

Таҳлилчилар фикрига кўра, дунёда бир миллиард одам тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекар экан. Тиничлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан ер юзида ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш борасида ҳаётан муҳим ва халқаро аҳамиятга эга бўлган ташаббуслар билан чиқиш қилишлари-ю, бу глобал муаммони халқаро миқёсда кўтарилганини яхши биламиз. 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги ҳаётга татбиқ этилмоқда. Тожикистон Президентининг инсонпарварликка мойил бу ташаббускорлиги етакчи мамлакатлар бошлиқлари томонидан олқишланиб келинаётганлиги сир эмас. Тожикистон тинч ва осойишта, сув заҳираларига бой, сайёҳликка қулай мамлакат ҳисобланади. Унинг осмонўпар тоғлари бағридаги гўзал манзаралар дунё аҳлини доимо ўзига мафтун қилиб келган. Тошдан-тошга урилиб, ажиблик касб этган ва зилол сувлар қон томирига айланган ўт-ўланлар шифобахшлиги Ибн Сино китобларидан ўрин олган доривор гиёҳларнинг довруғи оламга ёйилмоқда. Бир танишимиз Россияда етиштирилган лимон билан Тожикистонда етиштирилган лимоннинг ер билан осмонча фарқи борлигини рус дўстларидан эшитганлигини ҳикоя қилиб берганди.

Тожикистон мустақаллика эришгандан сўнг, ватанимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Барча соҳада мамлакат раҳабарияти томонидан тақдим этилган ислоҳотлар ижроси тўлалигича амалга оширилаётир. Республика ва дунё миқиёсида халқаро анжуманларда Тожикистон Президентининг таклиф ва ташаббусслари халқаро даражада маъқуланаёттганлиги бу масаланинг, ниҳоятда, глобаллигидан дарак беради.

Шу муносабат боис, баъзи бир ҳамюртларимизни суҳбатга чорладик ва уларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Муҳаммадсаид Қараев, иқтисод фанлари номзоди:

- Сув муаммоси ҳамма замонларда ҳам мавжуд бўлган. Дунёнинг асосий қисми сувдан иборат бўлса ҳам ичимлик суви кам. Инсон истеъмолига яроқли сувнинг танқислиги кўпгина мамлакатларда муаммо келтириб чиқараётганлиги глобал масалалардан бирига айланиб улгурганлиги маълум. Тоза ичимлик суви фақат биз учун муаммо эмас. Ҳатто, энг ривожланган мамлакатларда ҳам ечимини кутаётган бу масала мавжуд. Масалан, беш литр тоза булоқ суви магазинларимизда 2-3 сомоний турса, Исроилда шунча миқдордаги сув 100 америка долларига тенг экан. Сувнинг қадрига етиш керак. Баъзи ҳолларда кўча-кўйларда жамоат фойдаланиши учун қўйилган сув қувурларининг мурватини ёпиб қўйиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Шахсий квартиралардаги сув ҳақини сўраб келган сув таъминоти идораси масъул шахсларининг эътиборини, наҳотки, бу ҳолат қизиқтирмаса!? Тежамкорлик ҳақида Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз ҳадисларида бот-бот эслатилади. Ота-оналар фарзандларига одоб-ахлоқ, муомила ва оиладан ташқари муҳитда ўзини қандай тутиш, жамоат ишларида фаол қатнашиш кераклигини ҳар кунлик вазифа сифатида уқтиришлари лозим. Нафақат, сув масаласи, балки ҳамма соҳада тежамкорликка қаттиқ риоя қилинмоғи зарур. Муҳтарам   Президентимиз Эмомали Раҳмон дунёнинг энг муҳим ва глобал масаласи бўлган сув муаммоси хусусидаги халқаро таклифларининг оламшумул аҳамияти бор. Айни пайтда, беқарор дунёда рўй бераётган кўнгилсиз воқеалар, қудратли мамлакатлар ўртасидаги геосиёсий ўйинлар оқибатида, бутун бошли мамлакатлар йўқлик сари юз бурмоқда. Ҳозирда уруш олови қамраб олган минтақалар аҳолисининг аҳволи қудратлилар сиёсатининг нечоғлик аянчли натижасидан дарак беради. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинчликпарвар ва бунёдкорлик сиёсати сифатида кўрилаётган сув борасида амалга оширилаётган ишлар силсиласи дунё ҳамжамияти халқларининг юрагидаги гаплар эканлиги, шубҳасиздир. Биз Жаноби олийларининг сиёсатларини, нафақат, қўллашимиз балки ҳаётга татбиқ этишимиз керак. Ўзимизда мавжуд булоқлар, дарё ва кўлларнинг экологик ҳолатига масъулият билан ёндошиш, ҳам диний ва ҳам дунёвийлик томонидан юксак бир масъулиятдир. Аслида, бизнинг олий қадриятларимиз шулардан иборат эмасми?

 

Абдурасул Муқимов, Турсунзода шаҳри, меҳнат фахрийси:

-Аввало, Ватанимизнинг тинчлигу осойишталигига шукроналар қилмоғимиз лозим. Тожикистон халқи оғир кунларни бошидан кечирди. Худонинг қудрати билан Президентимизнинг оқилона сиёсати халқимизни ёруғ кунларга олиб чиқди. Биз қариялар Жаноби олийларининг ички ва ташқи сиёсатини жон дилдан қўллаб-қувватлаймиз. Ёшим саксон олтида, намозларимнинг ортидан Жаноби олийларини, у киши бошчилигидаги ҳукуматимизни доимо олқишлаб дуо қиламан. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги дунё халқларининг фойдасини кўзлаб амалга оширилаётган жуда катта савобли иш, деб ўйлайман. Шу ўринда халқимизга қарата айтмоқчи бўлган икки оғиз гапим бор. Бизнинг ёшлик чоғларимизда ариқлардан оқаётган сувни бемалол истеъмол қила олардик. Хозирчи, бунинг сира имкони йўқ. Чунки асил неъмат бўлган сувнинг мусаффолигига эътибор бермай қўйдик. Чиқиндиларни бемалол ариқларга ирғитамиз. Ахир, увол, деган нарсани эсдан чиқармаслик керак. Ота-оналаримиз бизларга сувга тупурмаслик ва бошқа нолойиқ ишларни қилмасликни қаттиқ тайинлашар ва назорат қилишарди. Ҳозир ҳам уларнинг одамийликка хос тарбия ва урф-одатларини давом эттиришимиз керак…

Хуллас, сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида кўп гапириш мумкин. Бироқ уни эъзозлашни амалда кўрсатмоғимиз лозим.

 

О. ЭРГАШЕВ.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

МАҚОЛАЛАР

ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУЙЧИСИ

 

Ҳасанбой Ғойиб жуда сермаҳсул шоир ва публицист. У йигирма йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида саккизта китоб нашр этиб, бадиий сўз ихлосмандларига тавсия этган. Шунингдек, унинг мақола ва қиссалари доимий равишда «Халқ овози» республика газетаси ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилиб келинади. Унинг шеър ёки насрда ёзган ҳар бир мисраси Ватан, Тожикистон, она, яхшилик, хайрихоҳлик, қадр, бирлигу жипслик, ватанпарварлик фахри каби

Муфассал...

БОШ ВАЗИФА – САНОАТЛАШТИРИШ

Тожикистонни халқ хўжалиги асоси аграр-саноат бўлган мамлакатдан саноат-аграр давлатга айлантириш бугунги кунда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг бош вазифасидир. «2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган миллий тараққиёт стратегияси», асосан, ана шу мақсадга йўналтирилгандир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
560
Мақолаларни кӯрганлар сони
254237

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1604440
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1875
996
8787
1587452
37753
67032
1604440

Сизнинг IPнгиз: 54.225.59.14
Бугун: 20-09-2018 05:16:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015