Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 340
Печат

 

kasri-millat-org8 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Рашт, Тожикобод, Лахш, Сангвор, Нуробод ва Файзобод ноҳиялари раислари телефон орқали ҳисобот беришди.

Телефон суҳбати чоғида Давлат бошлиғи ушбу ноҳиялар раисларининг ободончилигу бунёдкорлик тадбирлари ва баҳорги экин ишларининг бориши

ҳақидаги ҳисоботларини тинглади.

Миллат пешвоси ноҳиялар раисларига баҳорги экин ишларини кенгайтириш, ердан самарали фойдаланиш ва аҳоли истеъмол бозорини сифатли маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш борасида қатъий топшириқлар берди.

Жаҳон ҳамжамиятидаги бугунги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, мамлакат Президенти Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва давлат ҳокимияти ноҳиялар ижроия органлари раҳбарларига экинлар, хусусан, картошка экиш республика режасини қайта кўриб чиқиб, унинг экин майдонини 40-50 фоизга ошириш топшириғини берди.

Ноҳиялар раислари қишлоқ хўжалиги ишлари ижроси бараварида, ободончилик ва яратувчанлик тадбирларига ҳам жиддий аҳамият бериш, коронавирус юқумли касаллиги олдини олиш йўлида ишхоналар, яшаш жойларини тоза-ю озода сақлаш, тиббиёт соҳаси мутахассислари маслаҳатларидан фойдаланиш ва шахсий гигиенага риоя этиш борасида тушунтириш ишларини олиб боришда аниқ чоралар қабул қилишга вазифадор этилдилар.

«Ховар» ТМАА.

**

Президентларнинг телефон орқали мулоқотлари

9 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали суҳбатлашдилар.

Давлатлар бошлиқлари Тожикистону Қозоғистон муносабатларининг муҳим қирралари ва минтақавий ҳамкорликлар масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар Тожикистон-Қозоғистон стратегик шерикчилик муносабатлари устувор ривожланиши суръати ҳамда бу жараённи сақлаб қолиш учун келгусидаги муштарак ҳаракатлар муҳимлигини зикр этишди.

- Қозоғистон Тожикистоннинг муҳим савдо-иқтисодий шериги саналади ҳамда мамлакатларимизни азалий эзгу муносабатлар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш боғлаб туради,- дея таъкидлади Тожикистон Президенти.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Қозоғистон Ҳукумати ва раҳбариятига барчамиз учун мушкул бўлган даврда Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирилди.

Давлат раҳбари Тожикистоннинг Қозоғистон бозорини зарурий ҳажмда эртачи мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, пиёз етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Коронавируснинг глобал тарқалиши масаласи муҳокамаси чоғида томонлар икки мамлакатда пандемия туфайли вужудга келган вазият ҳақида бир-бирига маълумот беришди.

Тожикистон Президенти биродар Қозоғистоннинг бу хатарли касаллик тарқалишига ўз вақтида қаршилик кўрсатганини зикр этди ҳамда Қозоғистон раҳбарияти ва Ҳукумати томонидан шу мақсадда қабул қилинган қатъий тадбирларга юқори баҳо берди.

Президентлар жаҳон иқтисодиётининг қулашига олиб келадиган жараёнлар кучайиб бораётгани ва янги глобал таназзул бошланишидан ташвиш билдиришди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликларни келгусида мустаҳкамлаш ҳамда коронавирус пандемияси оқибатлари билан курашишда биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш аҳамияти таъкидланди.

***

9 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат бошида Давлат бошлиғи Ўзбекистон раҳбарияти ва биродар халқига янги коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида етказиб берган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон Президенти озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлардан иборат бу дўстона ёрдам барчамиз учун мушкул бўлган бугунги шароитда жуда зарур бўлиб, халқларимизни боғлаб турган ўзаро қўллаб-қувватлаш азалий анъаналарнинг яна бир нишонаси эканлигини айтди. Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари икки яқин қўшни сифатида асрлар давомида бир-бирига ёрдам қўлини чўзиб келган.

Шунингдек, стратегик шерикчилик доирасида Тожикистону Ўзбекистон ҳамкорликлари мунтазам ривожланиши устувор жараёни зикр этилди.

Жаҳон иқтисодиётида инқироз пайдо бўлиши ва янги таназзул ошиши хавфли тамойиллари борасида фикр алмашув чоғида томонлар коронавирус пандемияси тарқалиши хатарлари ортидан икки давлат вазиятга оид бир-бирига маълумот беришди.

Пандемия оқибатларининг минтақа мамлакатларига салбий таъсири олдини олиш учун минтақавий ҳаракатларни келгусида мувофиқлаштириш аҳамияти таъкидланди.

Шу сабабли, томонларнинг инқироз ҳолатини бартараф этиш учун минтақанинг барча мамлакатлари билан биргаликда мақсадли амалиётлар учун тайёрликлари изҳор қилинди.

 

«Ховар» ТМАА.

**

Телефон орқали суҳбат

 

15 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти муҳтарам Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат аввалида Давлат бошлиғи Тожикистон халқи ва Ҳукумати номидан Россия Федерацияси Президентига барча учун мушкул бўлган даврда қўллаб-қувватлаши ва инсонпарварлик ёрдами, жумладан, тест воситалари ва бошқа тиббий воситалар етказиб бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Шу муносабат билан Тожикистон Президенти бир-бирига тезкор ёрдам кўрсатиш йўлида келгусидаги муштарак амаллар аҳамиятини таъкидлар экан, ушбу оғир кунларда бир-биримизни ҳар доимгидан кўпроқ қўллаб-қувватлашимиз кераклигини айтди.

Томонлар коронавирус пандемияси тарқалиши хатари ортидан ҳар икки мамлакатда вужудга келган вазият ҳақида ахборот алмашишди.

Тожикистон Президенти Россия раҳбарияти ва Ҳукуматининг хатарли вирус тарқалиши олдини олиш йўлида ўз вақтидаги ҳаракатларига юқори баҳо бериб, мамлакат ичкариси ва унинг ташқарисида пандемияга қарши кураш жабҳасида етакчи сафда турган Россия дўхтирларининг матонати, шунингдек, мамлакатда аҳоли ижтимоий ҳимояси йўлида қабул қилинаётган чораларни алоҳида қайд қилди. Дўст Россия ўз иқтидорларига таянган ҳолда, бу жиддий синовни енгиб ўтишига ишонч билдирилди.

Суҳбат чоғида Президентлар икки томонлама ҳамкорлик ва Тожикистону Россия стратегик шерикчилигининг ҳалталаб масалаларини муҳокама қилишди.

Россия Тожикистоннинг асосий савдо-иқтисодий шериги ҳисобланади.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Президенти икки мамлакат ўртасида ўтган йил ва жорий йилнинг уч ойида маҳсулот алмашишнинг устувор ривожланиш жараёни ҳақида сўз юритиб, бу ижобий жараённи келгусида ҳам сақлаб қолиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, томонларнинг маданий-гуманитар ҳамкорликлар доирасида муштарак лойиҳалар татбиқи йўлидаги ҳаракатлари мувофиқлаширилишини давом эттириш муҳимлигига ишора қилинди.

Меҳнат муҳожирлиги соҳаси муҳим масалалари муҳокамаси чоғида, Давлат бошлиғи Россия томонининг меҳнат муҳожирларига мамлакатда бўлишлари муддатини узайтириш учун қулай шароит яратганлиги йўлидаги ташаббусини ижобий баҳолади.

Халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси чоғида, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликларни келгусида мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бу йўналишда ҳарбий-техник ҳамкорликлар, Афғонистондаги вазият ривожланиши жараёни, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида самарали шерикчиликни давом эттириш томонлар суҳбатининг диққат марказида бўлди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2021 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ТЕЖАМКОРЛИК – ФАРОВОН ТУРМУШ КАФОЛАТИ

 

Тожикистон Республикасининг “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, кучга кирганига ҳам ўн йил бўлди. Бу ўтган йиллар мобайнида мазкур Қонунга икки марта ўзгартиш ва қўшимчалар (16.06.2008 ва 21.07.2010) киритилиб,  у халқ орасида “танзим” номи билан машҳур бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Қонун моҳиятини дастлаб тушунмаган кишилар кейинчалик

Муфассал...

Ваҳдат – ибрат намунаси

 

«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
947229

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3756596
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3799
3236
19870
3715618
51833
82130
3756596

Сизнинг IPнгиз: 18.207.108.182
Бугун: 16-01-2021 08:37:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015