Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 2097
Печат

 

zamonaviy bilimЖамият тараққиётида, у қайси тузумга асосланишидан қатъий назар, комил инсон омили етакчи ўринда туради.

Зеро, равнақ топдирувчи кучнинг негизини фуқаролик жамияти аъзоларининг маънавияти, дунёқараши ва замон билан ҳамнафас қадам ташлаши белгилайди.

Баски шундай экан, устувор маънавият, дунёқараш ва фуқаронинг жамиятдаги етакчи фаолиятига билим масканларида тамал тоши қўйилади.

Ўқувчиларга замонавий билим бериш, уларни халқпарвар ва Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, турли бузғунчи ҳамда жиноий гуруҳлар сафларига қўшилиб кетишининг олдини олиш масаласига давлатимиз сарвари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти Эмомали Раҳмоннинг жорий йил 20 январида мамлакат олий қонун чиқарувчи органи- Олий Мажлисга йўллаган Паёмида ҳам бот-бот таъкидлаб ўтилди.

Ёш авлодга замонавий билим бериб, эл ва юртга бўлган меҳр-муҳаббат кўникмаларини ҳосил қилишда Президент Паёмининг ўзи муҳим манба вазифасини бажаради.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган тарбиявий соатлар, синфдан ташқари ишлар, ижтимоий фанлардан сабоқ бериш жараёнларидан ташқари аниқ фанлар, хусусан, математика дарсларида ҳам жонажон Тожикистонимиз равнақи билан боғлиқ факт ва рақамларни талабалар онгига сингдириш билан Ватан келажагини яратувчилар қилиб тарбиялаш мумкин.

Масалан, Паёмда келтирилган факту рақамлар асосида масалалар тузиб, уларнинг ечимини топиш йўли билан ёшларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ободончилик ишларига қизиқиш уйғотиш, келгусида уларни ана шундай жараёнлар иштирокчиларига айлантириб юборишнинг йўллари бор.

Мисол учун, 110 километр масофадан иборат бўлган Хўжанд-Исфара автомобил магистралини таъмирлаш ва қайта қуриш учун 310 миллион сомоний маблағ ажратилган.

Агар кунига 300 метр йўл қайта қурилиб, асфалт ётқизилса, ушбу автомобил йўлини тиклаш ва қайта қуриш учун қанча вақт керак бўлади?

Ва ҳар бир километр учун қанчадан маблағ сарфланади?..

Паёмда турли соҳалар бўйича келтирилган бундай факту рақамлар ёрдамида юзлаб масалалар тузиш қийин иш эмас…

Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ёш авлодга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, бу борада Президентимизнинг янги кўрсатмалари тўғрисида ўқувчиларга керакли маълумотларни бериш фойдадан холи бўлмайди.

Чунки бундай усул билан ёшларни аждодлар изидан бориб, улар рўёбга чиқарган яратувчанлик ишларининг давомчилари қилиб тарбиялаш даврнинг долзарб талабларидан биридир.

Аждодларнинг барча бунёдкорликларини билиб, ўз онгини бойитган тақдирдагина ёшларимиз жамиятнинг фаол аъзолари ва келажакнинг етук яратувчилари бўлиб етишишади…

 

Наргиза МУСТАФОҚУЛОВА,

аниқ фанлар ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

ҚАМАР ЖОВИД БАЖВА БИЛАН УЧРАШУВ

 

28 август куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Армия штаби бошлиғи Қамар Жовид Бажвани қабул қилди.

Учрашувда дунёнинг кўпгина мамлакатлари, айниқса, мусулмон давлатларидаги беқарорлик ва нотинчлик билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа

Муфассал...

«Шингил сатр»лардан «Дийдор соғинчи»гача

 

Мен Ҳасанбой Ғойибнинг илк ижод намуналари билан танишганимга чорак асрдан ошди. Ўшанда  яхши бир қалам соҳиби етишиб келаётганидан хурсанд бўлган эдим. Шу йиллар давомида Ҳасанбой серқирра ижодкор сифатида шаклланди, қалами ўткирлашди.  Бугунги кунда  шоир поэзиянинг турли жанрларида шеърлар яратмоқда. Унинг «Ватан обод», «Тасанно» каби мардонавор руҳдаги қўшиқлари, «Муножот», «Саловат», «Онажон»,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2322814

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9173715
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3861
4062
3861
9143986
56094
121442
9173715

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.218
Бугун: 16-02-2026 20:01:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015