Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 16 Май 2019 Кӯришлар: 2023
Печат

 

gul 2019Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, гулчиликнинг ҳам ўз фидокорлари бор. Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатида гулчиликни равнақ топтирган тажрибали гулчи Рустам Тўйчиевни ўз касбининг чинакам устаси дейиш мумкин.

Қаҳрамонимиз бир неча йил олдин ташландиқ ер ўрнида иссиқхона бунёд этиб, бу ерда манзарали ўсимликлар, турли гул ва буталар кўчатларини

парваришлашни йўлга қўйди. Ҳозирда бу иссиқхонада маҳаллий ва чет элдан келтирилган гул навлари, жумладан, уй шароитида ўсувчи 200 турдаги гул ҳамда кўча ва хиёбонларга ўтқазишга мўлжалланган салкам 10 хил гул кўчати парвариш қилинади.

Рустам Тўйчиев ҳар йили ноҳия ва вилоят миқёсида ўтказиладиган гуллар фестивалида фаол қатнашади, бир неча марта фахрли ўринларни олиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланганини айтади. Мамлакатимизда боғ яратиш ва иссиқхона ташкил қилишга бел боғлаган деҳқонларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида, банклар томонидан махсус лойиҳалар амалга оширилмоқда. Рустам гулчи ҳам уч-тўрт йилдан бери, иккита банк – «Имон интернешнл» кичик қарз бериш ташкилоти ва «Бонки Эсхата» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Банкдан олинган имтиёзли қарз гулчининг ўз фаолиятини кенг йўлга қўйишига имкон яратмоқда.

Рустам гулчи билан иссиқхонанинг гул кўчатлари териб қўйилган узун расталари оралаб борарканмиз, у ўсимликларга айрича бир меҳр билан тикилиб, шундай дейди:

-Бу гуллар мен учун қадрдон. Битта гул нобуд бўлиб қолса, худди бир яқин инсонимни йўқотгандек бўламан. Шундай пайтларда аёлим: - Дадаси, битта гулгаям шунча куюнасизми? - дейди мени юпатган бўлиб. Нима қилай гулларни яхши кўрсам. Ахир, гуллар – менинг борлиғим... Барибир, гул ўстиришнинг завқи бошқача-да.

Рустам гулчининг фикрича, инсон ҳар бир соҳада ғолиб бўлиш учун энг аввало, ўз ишининг фидойиси бўлиши, танлаган касбига ички меҳр билан ёндашиши керак. Суҳбат асносида Рустам Тўйчиевдан гул етиштиришнинг машаққатлари борми-йўқми? - деб сўрайман.

- Бир туп гулни етиштириш бир фарзандни ўстиришдек гап. Чунки гул ҳам жонли нарса-да! Гул уруғини тупроққа қадаб, уни ўстиргунча анча-мунча заҳмат чекамиз. Айниқса, қиш пайтида ташвишимиз янада ортади. Кечалари деярли ухламаймиз. Гулларни совуқдан эсон-омон олиб чиқиш учун нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини қиламиз. Ўзимиз совуқда ўтириб, гулхонани иситган пайтларимиз ҳам бўлган. Бу соҳа кишидан ана шундай машаққатни талаб қилади, - дейди суҳбатдошим.

Рустам Тўйчиевнинг режалари бисёр. У 0,30 гектар майдонни эгаллаган иссиқхонани келгусида янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида. Бу мақсадига ҳам эришишига ишонади. Ана шу ишонч уни меҳнат қилишга, фақат олға интилишга ундайди.

- Бу соҳадаги устозларим – иссиқхонада маҳсулотлар етиштириб, эл дастурхонига тортиқ қилган, айни бир пайтда, оила иқтисодини яхшилаб, биз – фарзандларини ҳам шу касбга йўналтирган раҳматли ота-онамдан бир умрга миннатдорман. Шу кунгача қўлга киритган меҳнат ютуқларимда уларнинг катта ҳиссаси бор...

Иссиқхона, ота-онаси, тадбиркорлик, ҳалол меҳнат самараси ҳақида тўлиб-тошиб гапираётган гулчининг нигоҳларидан шу гапларни ўқигандай бўлдим. Гулларга хос беғуборлик унинг табиатига ҳам кўчгани унинг самимийлигидан шундоқ билиниб туради.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Б. Ғафуров ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ватан, кенгликларинг бағрида асил тулпорлар чопаверсин!

 

Болаликдан отга боғлиқ кўп маросимларда томошабин бўлганман.

Ватан деганда йилқи тўдаси ўтлаб юрган адирларни, улоқ чопилаётган кенгликларни кўргим келади.

Кўплар менга шеърингда ҳам, ҳикоянгда ҳам от, бошқа мавзу топилмадими, деб қолади. Чавандоз оиласида туғилиб, болаликдан от чопиб, йиқилиб-суриниб этим қотган. Отам чавандоз сифатида минтақада бўладиган

Муфассал...

СИЗ КАБИ БЎЛГИМ КЕЛАР, АЗИЗЛАР!

 

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428831

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693118
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
732
3604
4336
9654609
60201
132053
9693118

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 06:07:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015