Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 14 Сентябр 2019 Кӯришлар: 1562
Печат

 

surat 2019Сизни тушунадиган, ҳурмат қиладиган турмуш ўртоғингиз бўлса, ҳаётда энг бахтли аёл бўларкансиз. Бунинг акси бўлса, турмушингиз бефайз бўлиб қоларкан.

Мен алданган аёлман. Не-не орзулар билан бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғим мени узоқ йиллар алдаб юрган экан. Қандай қилиб дейсизми? Ҳозир бир бошдан ҳикоя қиламан.

Ота томондан қариндошимизнинг ўғлидан совчи келганида: «Қариндошларимиз-ку. Уларнинг қандай одам эканликларини суриштириб ўтиришга ҳожат йўқ»,- дея ота-онам розилик жавобини беришди.

Лекин шу ерда катта хатога йўл қўйган эканмиз. Турмуш ўртоғим бир йилда атиги йигирма кун ёки бир ой ёнимда бўлар, қолган вақтда Россияда меҳнат муҳожирлигида юрарди. Мен эса: «Уйнинг кам-кўстларини тўлдириш учун ишлаяпти-да. Бекорга юргани йўқ-ку»,- дея ҳаммасига кўникиб яшайверибман.

Қайнона-қайнотамнинг ҳовлиси каттагина. Гектарлаб экин ерлари, боғлари, сигиру бир сурув қўй-эчкилари бор. Рўзғор юмушларидан ташқари, томорқанинг иши, сигир, қўй-эчкиларни боқиш ҳам менинг зиммамда. Ўйлаб қарасам, мен фақат хизмат учун керак эканман.

Орадан олти-етти йил шу тарзда ўтиб кетди. Эрим билан оилавий ҳаётимиз йилнинг аксар қисмида фақат телефонда гаплашишдан иборат эди, холос. Турмуш ўртоғим меҳнат муҳожирлигидан бери келмас, мен эса «келинлик юмушлари»дан ортмасдим. Шунча йиллик турмушимиз давомида эрим менинг ёнимда кўп бўлса, беш-олти ойгина турган. Бу орада икки фарзандли бўлдик.

Аввалига эрим Россиядан қўнғироқ қилиб: «Болалар қандай? Уларни яхши кийинтиргин. Эски-туски кийимларда юришмасин»,- деб турарди.

Кутилмаганда қайнонам хасталаниб қолди. Энди уй юмушлари билан бирга, қайнонамнинг атрофида ҳам гирдикапалак бўла бошладим. Қайнонам билан муносабатларимиз яхши эди. Мени ва невараларини жуда яхши кўрарди. Ҳар доим кўнглимни кўтариб турарди. Қайнонам ўзига бирор нарса бўлса ҳам, ҳеч қачон уйни ташлаб кетмаслигимни тайинлаб турарди.

Қайнонамни даволатиш учун анча югурдик. Ҳатто, Россияга, ўғлининг олдига ҳам бориб келди. Лекин ҳеч нарса фойда бермади. Аҳволи кундан-кунга оғирлашиб борарди. Шундай кунларнинг бирида ўғлини чақиртирдик. Нима бўлса ҳам, ёнида турсин дедик. Лекин қайнонам ўғли етиб келгунча вафот этди.

Қайнонамнинг маъракаларини ўтказиб юрган кунларимиз эди. Бир куни тасодифан эримнинг телефони қўлимга тушиб, унинг Россияда хотини борлигидан хабар топиб қолдим. Аввал ҳар доим ўзи билан олиб юрар, ҳеч ким қўлга олишига ижозат бермасди. Телефони бегона аёл билан бирга тушган суратларга тўла.

- Бу аёл ким? Нима учун у билан бирга бунча кўп суратга тушгансиз? - дея сўрадим эрим келгач.

- Ким бўларди? Хотиним. Болаларим ҳам бор. Унга сендан аввал уйланганман. Мен унга ўзим яхши кўриб уйланганман. Сенга эса, ота-онам мажбурлаб уйлантиришди. Энди билдингми?- деди юзини без қилиб.

Шу пайт еру осмон чилпарчин бўлиб кетгандек эди гўё. Тиззамдан мадор кетиб, йиқилишимга бир баҳя қолди. Шунча йиллик оилавий ҳаётим ёлғонга қоришган катта бир бўшлиқ эканлигидан ўртанардим.

Маълум бўлишича, турмуш ўртоғим менга уйланишдан анча аввал фарзанди бор бир қирғиз аёлига уйланган экан. Хотини борлигини айтишига қарамасдан, ота-онаси уни ўз юртида, яъни менга мажбурлаб уйлантиришибди. Шу йўл билан ўғилларини бу хотиндан воз кечтирмоқчи бўлишибди. Қайнона-қайнотам кўра-била туриб, мен – ёшгина бир қизнинг умрини хазон қилишибди.

Қайнонам ҳаёт вақтида вазиятни мувозанатга солиб турган экан. Унинг вафотидан кейин эрим мен-ку майли-я, ҳатто болаларнинг аҳволини ҳам сўрамай қўйди. Менинг аламимни келтириш учун интернетга хотини иккаласи тушган суратларни очиқчасига қўя бошлади. Неча марта ота-онамнинг уйига кетмоқчи бўлдим. Қайнотам: «Мени невараларимдан айирма»,- деб ялиниб-ёлвориб олиб қолди.

Шундан кейин эримга қўнғироқ қилиб: «Хотинингиз билан бир йил жой алмашайлик. У келиб бу ерда, қайнотанинг хизматини қилсин. Уй юмушларини бажарсин. Мен бир йил ёнингизда турайин. Агар бир йил шу ернинг шароитига чидаб яшаса, мен уни ўз опам каби қабул қиламан. Қаерга борсам, ўзим билан бирга олиб бораман. Уни опа-сингилларим қаторига қўшиб қўяман»,- дедим.

Йўқ, эрим кўнмади. Бунинг устига мени сўкиб: «Билган ишингни қилавер. Хоҳласанг – шундай шароитда яшайсан, хоҳламасанг, тўрт томонинг қибла!»- деди.

Унинг бу гаплари ўлганнинг устига тепган бўлди. Шунча йил мени алдаб юргани етмагандек, энди онаси ўтгандан кейин мен бу уйда кераксиз бўлиб қолдим.

Аламимдан бир неча марта ўз жонимга қасд ҳам қилмоқчи бўлдим. Лекин болаларим кўз олдимга келди. «Мендан кейин уларнинг аҳволи нима бўлади? Кимнинг қўлига қараб қолишади? Ўгай онанинг турткиси остида қолишадими?»- деган ўй-фикрлар мени бу ишдан қайтарди. Ўйлаб қарасам, ўзимни ўлдиришим ҳеч кимга фойда келтирмас экан. Бир томондан ота-онамнинг куйгани қолади. Бошқа томондан, болаларим етим қолса, уларнинг бундан кейинги ҳаётлари қандай бўлади? Шуларни ўйлаб, ўзимни қўлга олдим ва эрим билан ажрашишга қарор қилдим. Ҳаётимни янги саҳифадан бошлайман. Фарзандларимга муносиб тарбия бериб, уларнинг яхши инсонлар бўлиб етишишига интиламан. Майли, оилавий ҳаётдан мен бахт кўрмадим. Лекин уларнинг келажакда бахтли ҳаёт кечиришлари учун қўлимдан келгунча ҳаракат қиламан.

Азиз аёллар, «Эрим бошқаси билан юриб кетди», «Эрим бошқага уйланиб кетди»,- дея ҳеч қачон ўз жонингизга қасд қилманг. Ота-онангиз, яқинларингиз ва фарзандларингизни ўйланг. Мен ҳам ўз вақтида буни англаб етдим.

 

Ҳ.Қ., Хатлон вилояти.

КАЛЕНДАР

« Март 2023 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз…

 

Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

Муфассал...

Хайрли тонг

 

Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1622910

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

6397031
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2704
5006
12025
6364354
69445
99774
6397031

Сизнинг IPнгиз: 3.239.6.58
Бугун: 23-03-2023 21:38:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015